[{"id":"1","G1":"1","G2":"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17-февралда ПҚ-4996-сонли “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди"},{"id":"2","G1":"2","G2":"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-мартда ПҚ-5032-сонли “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмийтадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди"},{"id":"3","G1":"3","G2":"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Фармони қабул қилинди"},{"id":"4","G1":"4","G2":"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сонли “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди"},{"id":"5","G1":"5","G2":"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сонли қарори “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди"},{"id":"6","G1":"6","G2":"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10-февралдаги 53-2 сонли (махфий қарори) қарори қабул қилинди"},{"id":"7","G1":"7","G2":"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 172-сонли қарори қабул қилинди"},{"id":"8","G1":"8","G2":"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг \"Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида\" ги қарори қабул қилинди"},{"id":"9","G1":"9","G2":"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги “Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги 326-сонли қарори қабул қилинди"},{"id":"10","G1":"10","G2":"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 222-сонли қарори қабул қилинди"},{"id":"11","G1":"11","G2":"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги 24-08/1-539-сонли “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди"},{"id":"12","G1":"12","G2":"Коронавирус инфекциясига қарши самарали курашиш ва унинг патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида даволаш технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган умумий қиймати 11,4 млрд сўм бўлган 7 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди. SARS-CoV-2 инфекциясига қарши 6 турдаги маҳаллий вакцина тайёрланиб, ҳайвонларда килиник олди синовлари бошланди. Шунингдек, Коронавирус инфекциясини аниқловчи тест-диагностикумлар яратилди"},{"id":"13","G1":"13","G2":"Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Микробиология нститутининг хитойлик олимлари ва Zhifei Longcom компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши эмлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Натижада, Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди, у ZF-UzVac-2001 товар белгиси остида рўйхатдан ўтказилди, шартнома асосида Ўзбекистонга 6,5 миллион доза вакцина Хитойдан олиб келинди, ҳозирда аҳолини оммавий эмлаш учун фойдаланилмоқда"},{"id":"14","G1":"14","G2":"Биотехнология соҳасида илмий тадқиқотларни қўллабқувватлаш мақсадида “Биотехнология ва биология фанлари” бўйича Илмий-техник кенгаш ташкил этилди. Биотехнология соҳасида вазирлик томонидан амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 36-турида “Биотехнология ва биология фанлари” йўналиши бўйича умумий 49.4 млрд сўм миқдорда 20 та тематик мавзу бўйича танловлар эълон қилинди. Танловга натижаларига кўра олимлар томонидан жами 47 та илмий лойиҳа тақдим этилди, шундан 16 та лойиҳа Илмий техник Кенгашга (ИТК) кўриб чиқиш учун киритилган"},{"id":"15","G1":"15","G2":"Илғор технологиялар марказида GMP (халқаро ишлаб чиқариш амалиёти стандарти) талаблари асосида биотехнологик тажриба-ишлаб чиқариш майдони, Копенгаген университети (Дания) билан ҳамкорликда замонавий фудомикс лабораториясини, “ҳужайра технологиялари” илмий лабораториясини ҳамда биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси ташкил этилди"},{"id":"16","G1":"16","G2":"Вазирлик хузуридаги Илғор технологиялари марказида 03.00.03 - Молекуляр биология, молекуляр генетика, молекуляр биотехнология, 03.00.12 Биотехнология мутахассисликлари йўналишида олий таълимдан кейинги таълим институти PhD ташкил қилинди, 03.00.12 Биотехнология ихтисослиги бўйича 2019-2021 йилларда стажёр-тадқиқотчи, таянч докторантура ва докторантурага жами 25 нафар изланувчи қабул қилинди"},{"id":"17","G1":"17","G2":"Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимларни қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 25 нафар номзодни хорижга юбориш бўйича танлов эълон қилинди. Ҳозирда танловга тақдим этган номзодлар хужжатлари ўрганиш ўтказилмоқда"},{"id":"18","G1":"18","G2":"Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқотлар қўллабқувватлаш учун 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритилган 4 та фундаментал лойиҳалар умумий қиймати 6,4 млрд.сўм миқдорида молиялаштирилди. Шунингдек, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ҳамда жадал жорий этиш бўйича 2020-2021 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 12,1 млрд сўмлик бўлган 5 та лойиҳалар танлови эълон қилинди"},{"id":"19","G1":"19","G2":"Сунъий интеллект соҳасида мақсадли квотани ошириш бўйича вазирлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралардан таклифлар олиниб, умумлаштирилиб, сунъий интеллект соҳасида стажёр тадқиқотчилик ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик мақсадли квота олий таълим муассасаларида ажратилиши белгиланди"},{"id":"20","G1":"20","G2":"Республикамизни позициясини “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси да (Government Artificial Intelligence Readiness Index) юқори поғоналарга кўтариш мақсадида хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда индекс кўрсаткичлари таҳлили услубий қўлланмаси ишлаб чиқилди, вазирлик ва идораларга иш фаолиятида фойдаланиш учун юборилди"},{"id":"21","G1":"21","G2":"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5063-сон қарорига асосан водородни олиш, сақлаш, транспортировка қилиш соҳаларидаги илғор хорижий тажриба таҳлил қилиниб, Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди."},{"id":"22","G1":"22","G2":"Водород технологияларини ривожлантириш йўналишида вазирлик томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловида 2 та лойиҳа “Водород олиш учун мўлжалланган қуёш энергияси асосида ишлайдиган қурилманинг тажриба намунасини яратиш” ҳамда “Ўзбекистондаги катта қуёш печкаси асосида қуёш термокимёвий цикли ёрдамида водород ишлаб чиқаришнинг асосий технологиясини ўрганиш” лойиҳалари умумий қиймати 1,920 млрд. сўм миқдорида молиялаштирилди."},{"id":"23","G1":"23","G2":"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июнда “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида Мис саноатини ривожлантириш бўйича бошқарма ташкил этилди"},{"id":"24","G1":"24","G2":"Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахасислари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ га ташриф давомида мис саноатини ривожлантириш масалалари бўйича келишиб олинди. Мис ва мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда техноген чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича тегишли Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди"},{"id":"25","G1":"25","G2":"етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда, 2022-2026 йилларда Кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришнинг ривожлантириш дастури ҳамда Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда"},{"id":"26","G1":"26","G2":"кон-металлургия саноати корхоналарининг илмий-тадқиқот ва амалий инновация ишлари билан ўзвий боғликликда ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, мисни кидириш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида олиб борувчи хорижий компанияларнинг илмийтадқиқот ва амалий ишлари (R&D) сарфланадиган ҳаражатлари ва инвестицияларни қўллаб қувватлаш тажрибаси ўрганилмоқда"},{"id":"27","G1":"27","G2":"Мис саноати соҳада кадрларни тайёрлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар (Корея, Япония, Белоруссия) иштирокида республикада янги олий ўқув юртини ташкил этиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда"},{"id":"28","G1":"28","G2":"мис саноатини ривожлантириш мақсадида давлат буюртмаси доирасида илмий лойиҳалар танловига эълон қилинди, унга кўра амалий, илмийтадқиқот лойиҳалар рўйхати шакллантрилди. Мазкур лойиҳаларни \"Олмалиқ КМК\" АЖ билан ҳамкорликда амалга ошириш ва молиялаштиришга келишиб олинди"},{"id":"29","G1":"29","G2":"Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти томонидан Чуст туманида \"Тупроқ клиникаси\" инновацион мобил лабораториясини ташкил этилди ҳамда вазирлик томонидан 884 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди"},{"id":"30","G1":"30","G2":"ухоро вилояти Бухоро туманида геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқлар деградациясини баҳолаш ва хариталаш учун зарур индикаторлар тизими ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилди"},{"id":"31","G1":"31","G2":"Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш бўйича чоралари амалга оширилмоқда"},{"id":"32","G1":"32","G2":"Фарғона вилояти Фурқат туманидаги шўрланган ерларнинг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган \"Шўрланган тупроқ\" мобиль иловаси яратилди"},{"id":"33","G1":"33","G2":"2021 йилнинг 12-13 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кесимида “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” ташкил этилди.Тадбирда жами 1,2 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди"},{"id":"34","G1":"34","G2":"021 йил 7-10 июнь кунлари Қўқон университетида миллий офиси томонидан “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафонининг ҳудудий босқичи ташкил этилди"},{"id":"35","G1":"35","G2":"2021 йилнинг 10-11 февраль кунлари вазирлик биносида илмий тадқиқот институтлари ва агрокластерлар иштирокида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилишга бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада 15 та илмий тадқиқот институтлари (ўз маҳсулотлари намуналари билан), 29 та агрокластер хўжаликлари (13 та пахта-тўқимачилик, 11 та мева-сабзавотчилик, 2 та дон-шоличилик, 3 та уруғчилик) фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кичик бизнес субъектлари вакиллари, жисмоний шахслар иштирок этдилар"},{"id":"36","G1":"36","G2":"Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида Ёшлар технопарки фойдаланишга топширилди"},{"id":"37","G1":"37","G2":"Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ташкил этилди"},{"id":"38","G1":"38","G2":"Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 497-ф-сон фармойишига асосан Техника университети ҳузурида олий таълим муассасалараро фаолият юритадиган умумий қиймати 114,7 млрд сўмлик Инновацион ўқув-илмий маркази қурилиш ишлари якунланмоқда"},{"id":"39","G1":"39","G2":"Андижон вилоятида Андижон машинасозлик институти ҳудудида ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда такомиллаштиришга хизмат қиладиган 6,3 млрд. сўмлик Ёшлар технопарклари барпо этилди. Ушбу технопаркда 2,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория асбоб ускуналари билан жихозланди"},{"id":"40","G1":"40","G2":"Самарқанд вилоятида Самарқанд давлат университети ҳузурида умумий қиймати 8,4 млрд. сўмлик, технопарк ташкил этилди ҳамда 4,1 млрд. сўмлик лаборатория асбоб ускуналари ва техникалар харид қилинди"},{"id":"41","G1":"41","G2":"Бугунги кунда республикада 137 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан 106 таси маҳаллий ҳамда 31 таси хорижий олий таълим муассасаси ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат таълим муассасалари ҳисобланади, шулардан 105 та муассасада илмий ишлар ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилган"},{"id":"42","G1":"42","G2":"Олий таълим муассаса (филиал)лари раҳбарларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лар фаолияти таҳлил қилинади ва рейтинги эълон қилинади"},{"id":"43","G1":"43","G2":"2020/2021 ўқув йили учун барча олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лари фаолияти ўрганилди. Инновацион фаолиятни бошқариш соҳасида тест синовлари ташкил қилинди. Жами 126 та олий таълим муассасалари проректор (директор ўринбосар)ларидан 85 нафари иштирок этди. Суҳбат натижалари таҳлил қилинмоқда"},{"id":"44","G1":"44","G2":"Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари 15 фоизга оширилди. Натижада 2020 йил жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1546 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1800 нафарга етказилди"},{"id":"45","G1":"45","G2":"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 606-сон қарири билан олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги барча жараёнларни Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) орқали амалга оширилиши белгиланган"},{"id":"46","G1":"46","G2":"Вазирлик томонидан хорижга стажировкага юбориш бўйича 2021 йилда барча йўналишлар бўйича ўтказилаётган саралаш танловларига жами 321 нафар ёш олимларнинг ҳужжатлари келиб тушган бўлиб ҳозирда 1-босқич саралаш танловлари якунланди"},{"id":"47","G1":"47","G2":"Илмий-техник ахборот маркази (Марказ) томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассаларининг 200 нафар тадқиқотчи олимлари учун 9 ойлик, бепул “English for Science” академик инглиз тили ўқув дастури ташкил этилди"},{"id":"48","G1":"48","G2":"2021 йил I-ярим йиллиги давомида TECHNOBUS технологик мобил платформаси орқали ёшларга келажак касблари бўйича дастлабки билимларни бериш мақсадида Республиканинг Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Бўка, Оққўрғон, Паркент, Чиноз, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон туманларига ташриф буюрилди. Натижада 1000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди"},{"id":"49","G1":"49","G2":"Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида умумий қиймати 50 млрд сўм «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» танловларига эълон берилди"},{"id":"50","G1":"50","G2":"“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли доимий республика танлови ташкил этилди. ZOOM платформаси 10 та худуддан 30 нафар иштирокчи Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқалгани айтиб ўтилди.Танловнинг 3 йўналиши бўйича республика якуний босқичи биттадан ғолиблари ўзлари таклиф этан лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 50 миллион сўм грант пуллари билан тақдирланди"},{"id":"51","G1":"51","G2":"Ёшлар академияси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида стартап ва инновацион лойиҳаларига эга бўлган ёшларнинг ташаббусларини қўллабқувватлаш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида «Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари» танловини ташкил этилиб, жами 80 та иштирокчиларнинг лойиҳалари қабул қилинди, шулардан 64 та лойиҳа техник экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. Техник экспертиза натижаларига кўра 23 та лойиҳа Ёшлар академияси Кенгашига тақдим этилди. Кенгаш томонидан тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, 10 та лойиҳа умумий 467 млн. сўмга рағбатлантирилди"},{"id":"52","G1":"52","G2":"Ёшлар академияси томонидан “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар” дастурига мувофиқ “Ҳар бир ёшга бир гектар” 200 нафар ёшлар молиявий рағбатлантирилди ва ер майдони ажратилди"},{"id":"53","G1":"53","G2":"Ёшлар академияси \"Shinsedae\" ёшлар маркази ва \"Yaran Consulting\" компанияси билан ҳамкорликда “2020 йилги 20 та энг яхши стартап” лойиҳалар танлови ғолиблари учун стартап лойиҳалар акцелерацияси дастурига старт берилди"},{"id":"54","G1":"54","G2":"Ёшлар академияси мамлакатимиз ривожланиши учун устувор бўлган соҳалар бўйича, шунингдек сунъий интеллект соҳаси бўйича муаммонинг ечимига қаратилган ”Urban.Tech Uzbekistan” ҳакатон мусобақаси ташкил этилди"},{"id":"55","G1":"55","G2":"Инвестиция маблағлари доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва инновацион фаолиятга инновацияларни жалб қилиш мақсадида умумий қиймати 172,1 млн. АҚШ долл. тенг 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда"},{"id":"56","G1":"56","G2":"Ташқи беғараз кўмак ва грант маблағлари доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига 2021-2023 йиллар учун жами 29,7 млн. АҚШ долл. миқдорида 21 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу грант лойиҳалар доирасида жорий йилда 1,1 млн. АҚШ долл. жалб қилинган бўлиб, 2021 йил якунига қадар 1,5 млн. АҚШ долл. миқдорида грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилган"},{"id":"57","G1":"57","G2":"Самарқанд вилояти Ургут туманида саноат каннабиси етиштириш лойиҳаси доирасида 2021 йил 10 майда “Agromiss Global Urgut” МЧЖ ташкил этилиб, Ургут туман ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги №677-Қ-сон қарорига асосан Ургут туман \"Ваткан\" агрофирмаси ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер фондидан “Agromiss Global Urgut” МЧЖга \"Саноат усулида каннабис етиштириш\" учун 450,0 гектар ер майдони ажратилди. Бугунги кунда инвесторлар томонидан лойиҳа бўйича бизнес режа ва ТИА ишлаб чиқилмоқда ва инвесторларнинг саноат каннабисини экиш ишларини бошлаш учун ташрифи уюштирилади ва фаолият йўлга қўйилади"},{"id":"58","G1":"58","G2":"Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг Республика энергетика тизимига таъсирини ўрганиш мақсадида АҚШнинг USAID агентлиги грант маблағлари ҳисобидан қуёш ва шамол станциялари учун муқобил ҳудудларни танлаш, станцияларни ишга тушириш учун резервларни белгилаш ва республиканинг умумий энергия тармоғини исътемол миқдорини автомат равишда прогнозлаш ва балансни мувозанатда ушлаш учун 76000 АҚШ долларимиқдоридаги Plexos ва DigSilent Power Factory дастурий таъминотлари олиб келинди"},{"id":"59","G1":"59","G2":"Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Аральская артемия» қўшма корхонаси (Муйноқ тумани) ўртасида 2020 йил 8 июнда имзоланган ҳамкорлик Меморандумига асосан табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар) ни инновацион кўпайтириш ва етиштириш олиб борилмоқда. Унда умумий қиймати 2,0 млн. доллар бўлган артемия асосида балиқчилик учун озуқа ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш инновацион инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага 3,3 млн. доллар бевосита инвестиция жалб қилинди"},{"id":"60","G1":"60","G2":"Ҳиндистоннинг “Nath Bio-Genes” компанияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида жорий йилнинг 27 февралида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Унга кўра, “Nath Bio-Genes” компанияси ва “Mirzaev Shavkat Kenjayevich” МЧЖ (Самарқанд вилояти Пахтачи тумани) ўртасида қўшма корхона ташкил этишга келишилди"},{"id":"61","G1":"61","G2":"Хоразм вилоятида “KIVA SESAME” МЧЖ ўзбек-турк қўшма корхонаси негизида мойли экинларнинг (кунжут, седана, ер ёнғоқ ва зиғир) экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Урганч туманида 280 гектар майдонда кунжут плантациялари ташкил этилиб, кунжутни дастлабки қайта ишлаш йўлга қўйилди"},{"id":"62","G1":"62","G2":"Венгриянинг «AgroFeed Kft», «Babolna Tetra Kft» компаниялари вазирлик билан ҳамкорликда Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари тадбиркорлари билан инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда инвестиция киритиш бўйича ўзаро манфаатли келишув ва битимлар имзоланиши имзоланди"},{"id":"63","G1":"63","G2":"Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ўртасида “Металлургия соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини жадаллаштириш, илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илмий-тадқиқот ишланмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида” қўшма қарор имзоланди. Ушбу Меморандум доирасида 2021 йил 24 июнь куни “Ўзметкомбинат” АЖда форсайт тадбири ўтказлди ва тадбирда республикамизнинг 16 та илмий муассаларида 60 дан ортиқ олимлар ва илмий ходимлар иштирок этишди"}]