[{"id":"1","G1":"Хорижий давлат делегацияси (эксперти, консультанти):","G2":"Адыл Нурбаев – халқаро эксперт (Қирғизистон Республикаси)"},{"id":"2","G1":"-","G2":"Қирғизистон Республикасининг ҳалқаро ташкилотга интеграциялашув жараёнларида иштирок этган етакчи мутахассис "},{"id":"3","G1":"Муддати:","G2":"2021 йил 3-10 июнь кунлари"},{"id":"4","G1":"Мақсади:","G2":"Республика фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш, минерал ўғитлар ва агрокимёвий хизматлар етказиб бериш бўйича хизматлар сифатини ошириш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, жаҳон бозорида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жозибадорлигини ошириш ва мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича янги ваколатли орган ташкил этиш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар ва тавсиялар олиш."},{"id":"5","G1":"Хизмат сафарининг харажатлари (меҳмонҳона учун)","G2":"4,2 млн. сўм"},{"id":"6","G1":"Ташриф натижалари/самарадорлиги","G2":"Республика фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш, минерал ўғитлар ва агрокимёвий хизматлар етказиб бериш бўйича хизматлар сифатини ошириш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарорлари ҳамда қонун лойиҳалари юзасидан хорижий мутахассис таклиф ва тавсиялари олинди."},{"id":"7","G1":"Қозоғистон Республикаси ","G2":"Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси кўмитаси делегацияси бўйича"},{"id":"8","G1":"Хорижий давлат делегацияси:","G2":"Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси кўмитаси (5 киши)"},{"id":"9","G1":"Муддати:","G2":"2021 йил 24-28 май кунлари"},{"id":"10","G1":"Мақсади:","G2":"- Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта муддатли истиқболда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да (2019й. 17 ноябрь) белгиланган тадбирларни ўзаро муҳокама қилиш"},{"id":"11","G1":"-","G2":"- “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик халқаро марказида Ўзбекистон ва Қозоғистон карантин хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Битим ишлаб чиқиш"},{"id":"12","G1":"-","G2":"- “Ўздавкарантин” инспекцияси, Марказий ва ҳудудий карантин лабораторияларнинг фаолияти, ҳудудлардаги экспортёр корхоналарда ташкил этилган замонавий қадоқлаш цехлари, иссиқхоналар ҳамда ўсимликлар карантини чегара масканлари мисолида тажриба алмашиш. "},{"id":"13","G1":"Хизмат сафарининг харажатлари (транспорт)","G2":"8,0 млн. сўм"},{"id":"14","G1":"Ташриф натижалари/самарадорлиги","G2":"- “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик халқаро маркази ҳудудида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фитосанитария сертификатлари бўйича электрон маълумот алмашиш Режаси ишлаб чиқилди"},{"id":"15","G1":"-","G2":"- “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси қўмитаси ўртасида “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик Халқаро маркази ҳудудида ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳужжатлар, жумладан электрон фитосанитар сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик Битими” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Томонлар ўртасида дастлабки келишув амалга оширилди"},{"id":"16","G1":"-","G2":"- Инспекциянинг карантин лабораторияси йўналишидаги тажрибасини ўрганиш мақсадида Қозоғистон томони лаборатория ходимларини Ўзбекистонга юборилишига келишилди"},{"id":"17","G1":"-","G2":"- Ўзбекистон учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ўсимликлар карантини соҳасидаги қоида ва талаблари юзасидан маслаҳатлашувлар ташкил этиш ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳужжатларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди"},{"id":"18","G1":"-","G2":"Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси қўмитаси ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорликни кенгаштиришга доир маслаҳатлашувлар бўйича Баённома тузилди."}]