625-3735
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Агентство по науке и технологиям Республики Узбекистан
Холматов Комил Анваржонович
Телефон: +998712367329
Почта: xka_it@uzscience.uz
Веб сайт: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Порядок | Code | Тип элемента | Наименование (Рус) | Наименование (Узб) | Обязательный | Длина |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
281 | ТКТИ | Сув таъминоти учун универсал коррозия ва минерал туз тўпланишига қарши ингибиторлар | Сув таъминоти учун универсал коррозия ва минерал туз тўпланишига қарши ингибиторлар синтез қилинган. Бу ингибиторларни синтез қилишда арзон махаллий хом ашёлардан фойдаланилган. Уларнинг ингибиторлик хусусиятларини ошириш билан бирга нархини пасайтирувчи композициялар яратилди ва улардан кон-металлургия, энергетика, сув таъминоти, нефт қазиб чиқариш соҳаларида фойдаланиш учун тавсия этилади. | Иссиклик манбалари, нефт газни казиб олиш ва кайта ишлаш корхоналари |
282 | ФарПИ | Сув қуйилиши гилдиракли ва асинхрон генераторли автоматлаштирилган автоном микроГЭС | Ишончли, арзон ва тайёрлаш технологияси қулай бўлган юқори сифатли электр энергия билан таъминловчи Сув қуйилиши гилдиракли ва асинхрон генераторли автоматлаштирилган автоном микро-ГЭС қурилмаси конструкцияси таклиф қилинган | Кичик саноат корхоналари, фермерлик хўжаликлари ва шахсий исътемолчилар-га мўлжалланга |
283 | ТКТИТИ ДУК | Сувда юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси яратиш бўлиб, олинган гидрогеллар ўзида 400-500 баробаргача сувни ютади ва ўсимлик илдизига секинлик билан беради. Ўстирилаётган ўсимликлар учун 50-80 % ва кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари учун 20-40 % суғоришга сарфланадиган сувни тежаш имкониятини яратади. | ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
284 | Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти | Сузувчи қафас тўрларда | Мазкур технология Ўзбекистон сув омборлари ва кўлларидагига нисбатан маҳсулдорлиги бир неча юз баробар ошиқ товар карп балиғини етиштириш имкониятини беради. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Балиқчилик |
285 | ФарДУ | Сунъий сув ҳавзалари шароитида осётрсимон балиқларни етиштириш | Фарғона вилоятида сунъий сув ҳавзалари шароитида ўзида тўлақимматли оқсил ва ёғларни сақловчи, шу билан бирга қимматбаҳо бўлган балиқлардан – осётрсимон балиқларни етиштириш мумкин. Ушбу балиқ турлари ўзининг сув муҳитига ва озуқа таркибига ўта сезгирлиги билан бизнинг маҳаллий балиқлардан фарқ қилади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ушбу балиқ турларини етиштириш махсус билимларни талаб қилади. Ҳозирга қадар осётрсимон балиқларни сунъий сув ҳавзаларида етиштиришга доир маълумотлар йиғилиб таҳлил этилган. | Балиқчилик фермер хўжаликлари |
286 | ЎзМУ | Сунъий футбол майдончаларини узлуксиз электр токи билан таьминлаш | “Сунъий футбол майдончаларини узлуксиз электор токи билан таьминлаш. Майдондаги чим остига кичик махсус панел (тош тахталар) жойлаштирилади. Улар майдонда хатланаётган ўйинчилар ишлаб чиқарадиган энергияни туплайди. | Давлат дастурига киритилган ва тадбиркорлар томонидан қурилаётган, қурилиши мулжалланган барча сунний фудболл майдонларида электор токи билан таминловчи панелларни қуллаш мумкин |
287 | Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти | Сур рангли қорақўл қўйларининг “Бухороишариф” завод типи | Завод типи юқори сифатли, экспортбоп сур рангли қоракўл териларини етиштириш ва соҳа самарадор лигини оширишга йўналтирилган | Сур рангли қоракўл қўйларини урчитишга ихтисослаш ган қоракўлчилик хўжаликлари |
288 | Терапия ва Тиббий Реабилитация | Сурункали ўпка обструктив касаллиги бўлган беморларда ўпка артериал гипертензияси ривожланишининг эрта критерийларини прогнозловчи модели | Сурункали ўпка обструктив касаллиги бўлган беморларда ўпкаартериал гипертензияси ривожланишининг эрта критерийларини прогнозловчи модели ишлабчиқилган ва тузилган. | Даволаш профилактика муассасаларининг терапия ва пулмонология бўлимлари |
289 | Терапия ва Тиббий Реабилитация | Сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиши прогнозлаш усули | Сурункали юрак етишмовчилиги салбий кечишининг прогностик мезонларини аниқлаш учун диагностик параметрларни хисобига олган холда математик модель яратилди. | Терапия ва кардиология булимлари мавжуд даволаш муассасаларда |
290 | Ветеринария ИТИ | Сут эмизувчи ҳайвонлар туберкулёзини диагностикаси учун ППД туберкулин (purilied protein derivative) препарати | Стандарт эритмадаги тозаланган туберкулёз аллергени. Экологик тоза, стерил, безарар ва туберкулиноген. Диагностикумнинг таъсир этувчи моддаси туберкулёз юққан ёки касалликга қарши эмланган организмда аллергик реакцияни аниқлайди. | Республика Давлат ветеринария Бош бшқармаси ва вилоятлар ветеринария бошқармалари |
291 | ТошДТУ | Суюқликлар сатҳининг контактсиз датчиги | Турли ишлаб чиқариш жараёнларида ва қурилмаларида суюқлик сатҳи энг асосий параметрлардан биридир. Шунинг учун ҳам уни домий назорат қилиш ва бошқариш зарур. Хусусан нефт-кимё ва озиқ-овқат саноатларида, мелиоратив насос станцияларида, вертикал дренаж қудуқларида ва бошқа гидротехник қурилмаларда суюқлик сатҳини назорат қилиш ва бошқариш долзарб вазифалардан биридир. Контактсиз усулда суюқлик сатҳини назорат қилиш асосий усуллардан бири ҳисобланади. Металл баклар, очиқ каналлар, сув омборлари, катта сиғимли цистерналарда контактсиз сатҳни ўлчашда “Суюқликлар сатҳининг контактсиз датчиги” (ССКД) ни қўллаш самарали ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган суюқлик сатҳини ўлчайдиган датчик оддий тузилишга эга бўлиб, бундан ташқари қурилмани ишлаб чиқаришда кўп моддий харажатлар талаб қилинмайди. Бошқа асбоблардан фарқли, таклиф этилаётган сатҳ датчиги ишончлилиги ва уни ишлатиш жараёнида ходимларнинг махсус кўникмаларга эга бўлишлиги талаб қилинмайди. ССКД, технологик жараёнларни автоматлаштиришда (ТЖ А), ҳар хил ишлаб чиқариш қурилмаларида: катта сиғимли резервуарларда, цистерналарда, бакларда, очиқ каналларда, мелиоратив насос станцияларининг аванкамераларида ва ГЭСларда., суюқликларни қабул қилиш, сақлаш билан боғлиқ жараенларда ва уларни автоматлаштиришда катта иқтисодий самара беради. | Суюқлик сатхини ўлчаш қурилмалари зарур корхоналар |
292 | НамДУ | Суғориладиган боғ барпо этиш технологияси | Маълумки, инсониятнинг яшаш тарзи.ҳаёти-момоти сув билан боғлиқ. Ўрта Осиёда йилдан-йилга сув ресурслари танқислигининг ошиб бориши кўпгина геоэкологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ер ва сув ресурслари билан боғлиқ муаммолар кўлами ва хавфи йилдан – йилга кўпайиб бормоқда. Лойиҳада бу муаммоларнинг ўзига хос ечимларини топиш, сувсиз қурғоқчил худудларлар хавфини камайтириш, ноъананавий усуллар асосида экинларнинг парвариши ва хосилдорлигини таъминлаш бўйича ишланмалар тайёрлаш | Қишлоқ хўжалиги |
293 | Дон ва дуккали экинлар ИТИ Ғаллаорол ИТС | Суғориладиган ерларда “Истиқлол-20” навининг бошланғич уруғчилигини йўлга қўйиш ва жорий этиш | Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг “Истиқлол-20” навининг бошланғич уруғчилиги йўлга қўйилади ва 12 тонна суперэлита уруғлари ишлаб чиқилади, ишлаб чиқаришда фермер хўжаликларга жорий этилади. | Фермер хўжаликлари |
294 | АндМИ | Суғориш тизимида сувни баландликка кўтариш қурилмаси | Суғориш тизимида сувни баландликка кўтариш қурилмаси сув сатҳи суғориладиган ер майдонидан паст бўлган жойларда қўлланилади. Ушбу қурилма сувни баландликка кўтаришда электр ва ёқилғи энергиясини талаб қилмайди. Қурилманинг ишлаш принципи оқова сувининг кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган ва шу томонлама бошқа қурилмалардан фарқ қилади. | Фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар |
295 | ЎзМУ | Табиий хомашёлар асосида қон тўхтатувчи коллаген плёнкалари | Махаллий хом ашёлар - коллаген ва супрамолекуляр комплекс асосида ишлаб чиқилган қон тўхтатувчи плёнкалар ўзининг қон тўхтатиш хусусияти ва сақланиш шароитлари, таннархи каби бир қанча кўрсаткичлари бўйича хорижий аналогларидан қолишмаслиги аниқланди. | Амалий тиббиёт |
296 | Научно-исследовательский институт «Восточная медицина» | Таблетки «Бронховалин» | Таблетки предназначены для лечения воспалений дыхательных путей | Фармпромышленность РУз |
297 | ҚХМЭИ | Такомиллаштирилган электр саралагич қурилмаси | Икки хил шароитда вужудга келадиган электр майдони битта иш органида бирлаш-тирилгани учун уруғ-ларни иш органига тортадиган электр майдони кучининг қиймати ортиб, қиш-лоқ хўжалик экинла-ри уруғини уруғлик ва техник фракцияга ажратиш аниқлиги ошиб, уларни сара-лаш самарадорлиги яхшиланади | Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг уруғлик тайёрлаш технологик тизимлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари |
298 | АнДУ | Талаба-контракт | Дастурий мажмуа ОТМ талабалари бўйича маълумотлар базасини яратиш, бу маълумотлар базасидан фойдаланиб, шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар бўйича барча ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантириш учун мўлжалланган. | Олий таълим муассасалари |
299 | АнДУ | Талабалар турар жойининг автоматлаштирилган тизими | Дастурий маҳсулот таълим муассасаларининг талабалар турар жойида яшовчи талабалар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш ва ундан фойдаланишга мўлжалланган | Олий таълим муассасалари |
300 | Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти | Тарвузнинг янги Ширин нави | Ўртапишар нав, ўсув даври 90-95 кунни ташкил этади. Мевасининг шакли чўзиқроқ, оч яшил рангда, энли тўқ яшил йўлли гули бор. Ўртача вазни 3-5 кг, Пўстининг қалинлиги 0,5-0,6 см. Эти пушти рангда, серсув, майин, таркибидаги эрувчан қуруқ модда миқдори ўртача 10,7%, энг ширинлари 12,5% гача. Ҳосилдорлиги 25-28 т/га | Фермер, деҳқон хўжаликлари, сабзавот, полиз етиштирувчи хўжаликлар. |
Только авторизованные пользователи могут оставлять комментарии. Пожалуйста авторизируйтесь или зарегистрируйтесь в системе.