625-3735
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Агентство по науке и технологиям Республики Узбекистан
Холматов Комил Анваржонович
Телефон: +998712367329
Почта: xka_it@uzscience.uz
Веб сайт: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Порядок | Code | Тип элемента | Наименование (Рус) | Наименование (Узб) | Обязательный | Длина |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
301 | НамМТИ | Майда уруғларни экиш учун қўл сеялкаси | Қўл сеялкаси иссиқхоналарда ва 2-3гектарли ерларда пуштага экиш учун ишлатилади. Майда уруғлар(пиёз, сабзи ва бошқа) бу усулда экилганда экиш меъёри ва экиш нотекислиги агротехник талабларга жавоб беради. Ушбу сеялка қўл билан экиш усулига қараганда уруғлар сарфини 30%га камайтиради ва иш унумдорлигини 3-4баровар оширади . | Фермерлар Кенгаши. Кўп тармоқли фермер хўжаликлар. |
302 | НамМТИ | Ер ёнғоқ мағзини ажратиш қурилмаси | Ерёнғоқ мағзини ажратиш қурилмаси стационар ҳолатда электродвигатель ёрдамида ишлайди. Тузилиши: Бункер,меъёрлагич, ерёнғоқ мағзини ажратиш ишчи қисмлари,кичик вентилятор ва йўналтир гичлар. Иш унумдорлиги 180-200 кг/соат. | Фермерлар Кенгаши. Кўп тармоқли фермер хўжаликлар. |
303 | НамМТИ | Ғўзапоя майдалагич-сочгич машинаси | Ғўзапоя майдалагич-сочгич машинаси тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида ва пахта экилган катта майдонларни шудгорлашга тезкор тайёрлаш учун ишлатилади.Шудгорлаш жараёнида омочлар тиқилмайди,натижада иш унумдорлиги пасаймайди ҳамда майдаланган ғўзапоялар тупроқ остида тез чирийди . | Фермерлар Кенгаши. Фермер хўжаликлар. |
304 | НамМТИ | Уруғлик картошкани экишдан олдин хужайра ширасидаги вирус турларини микроскопик диагностика қилишнинг ахамияти | Электрон микроскопи ёрдамида уруғлик картошкани экишдан олдин хосилдорликка салбий таъсир этувчи энг хавфли X,Y,Z,M ва А каби вирусларни ва бактерияли касаликларни диагностика қилишда фойдаланилади. Уруғлик картошка орқали республика худудига кириб келадиган ва тарқаладиган вирусларни, замбуруғли ва бактерияли касалликларни олдини олинади ва химояланади.Электрон микроскоп ва унинг рақамли камераси ёрдамида вирус турлари ва бактериал касалликлар қисқа муддатда аниқланади. Шунингдек уруғликларни шира таркиби ва хужайрани касалланиш даражалари, хужайра тўқималарини морфо-фотометрик ўлчовлари, хромосома тахлиллари ўтказилади. Картошка хосилдорлигини 2-3 баробарга оширишни таъминланади. | Қишлоқ хўжалигида хусусан картошка уруғчилиги ва карантин инспексиясида фойдалани лади. |
305 | НамМТИ | Экстремал шароитларда Кавар (Capperis spinosa. L) ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш технологияси | Кавар ўсимлигини маданий холда эксремал шароитларида (дашт, тошлоқ, адир ва сув таъминоти йўқ ерларда) ўстириш мумкин. Уни гули, меваси, уруғи ва илдизидан фармацефтика саноатида турли касалликларни даволаш учун экологик тоза табиий дори дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Махсулотларида рутин, кварцетин, қандлар, тиогликозитлар, гулюкозитлар ва витамин С,Е лар мавжуд бўлиб қимматбахо сабзавот махсулоти хисобланади. Меваси таркибида 27мг/% миқдорида йод бўлиб ундан шифобахш концерва махсулотлари тайёрланади. | Қишлоқ хўжалигида, саноатда ва формацефтика саноатида фойдалани лади. |
306 | НамМТИ | Илдизмева сабзавотларидан шифобахш шарбатлар тайёрлаш технологияси | Лойиха илмий -техник тадқиқотлар асосида илдизмевали сабзавотлардан шифобахш шарбатлар тайёрлашга қаратилган бўлиб, у аналоглардан табиийлиги, ранг ва таъм берувчи турли кимёвий препаратлар қўшилмасидан табиий экологик тоза махсулотлардан асал қўшиб тайёрланади ва у биологик минерал моддалар компоненти билан активлаштирилган. | Озиқ-овқат саноати корхоналарида. |
307 | НамМТИ | Тўрт қаторли пневматик пахта теиш машинаси | Пахтани, мавжуд шпинделли териш машинасидан тубдан фарқли, пневматик усули бўйича чизма-конструкция тайёрланди.Пахта пневматик усулда терилганда тола ва чигит механик шикастланиши олди олинган. | Фермер хўжаликлаи. |
308 | НамМТИ | Мева-сабзавотларни сифатли сақлаш совитгичлари (холодильник) лойихаси | Мева-сабзавотларни сифатли сақлаш мақсадида, арзон ва тез қуриладиган совитгичлар (холодльниклар) лойихаси бажарилди. Бунда ҳаво ҳарорати Т0С-+50 С дан -50 С гача бўлиши таъминланади. Мева-сабзавотлар 1 ойдан 9 ойгача сақланади. | Қишлоқ хўжалиги |
309 | НамМТИ | Қишлоқ хўжалиги шароитидан келиб чиқиб, мева-сабзавотларни сифатли қуритиш арзон технологияси лойиҳаси | Қишлоқ хўжалигида мавжуд бино-иншоотлардан фойдаланиб, мева-сабзавотларни сифатли қуритиш технологияси синовдан ўтказилди.Бу лойиха тез ва арзон бўлиб, тезда натижа кўринади. | Қишлоқ хўжалиги |
310 | НамМТИ | Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қуритишнинг самарадор қурилмасини яратиш ва республика фермер ва деҳқон хўжаликларига жорий этиш | Бугунги кунда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш ва аҳолини экологик жиҳатдан ҳавсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш долзарб масалалардан бирига айланиб бормоқда. Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини кам сарф ҳаражатлар билан етарли миқдорда сифатли қуритувчи энергия тежамкор такомиллаштирилган қурилмани ишлаб чиқиш | Қишлоқ ҳўжалиги махсулотларини қайта ишлашда фермер ва деҳқон хўжаликларига жорий этиш хамда оилавий кичик тадбиркорлар учун |
311 | НамМПИ | Темир-бетонга иссиқлик ишлови беришнинг энергиятежамкор усули | Темир-бетонга иссиқлик ишлови бериш кўпчилик ҳолларда ўрасимон буғ камерасида амалга оширилади. Хозирда иссиқлик ишлови тартибини белгилашда атроф- муҳит ҳарорати эътиборга олинмайди. Маълумки, иссиқ иқлимли худудларда ёз пайтида бетон қоришмасининг бошланғич ҳарорати 25-30 оС ни ташкил этади. Ташқи хаво ҳароратининг ортиши буғлаш камерасидан бехуда сарфланаётган иссиқлик миқдорининг камайишига олиб келади. Таклиф этилаётган усулда атроф-муҳит хароратининг хар бир аниқ ҳолати учун бетонга иссиқлик ишлови бериш тартиблари ишлаб чиқилган. Ушбу усулни қўллаш иссиқ иқлимли худудларда 6-7 ой мобайнида энергия сарфини 15-20% қисқартириш имконини беради. | Темир-бетон буюм ва конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхоналар |
312 | НамМПИ | Энергия тежамкор, юқори ҳароратга чидамли темир-бетон плита тайёрлаш технологияси | Саноат чиқиндилари асосида тайёрланадиган энергиятежамкор юқори ҳароратга чидамли темир бетон плита траншеяли ғишт пишириш ўчоқларининг деворлари ва устини ёпиш учун мўлжалланган. Таклиф қилинаётган иссиқбардош темир бетон плита ғишт пишириш ўчоқларидаги иссиқликни атроф - муҳитга тарқалишини камайтиради ва бу маҳсулот бирлигига сарфланадиган энергияни камайишига, ўчоқларнинг иш унумини оширишга ҳамда маҳсулот таннархини арзон бўлишига имконият яратади. Бундан ташқари ғишт пишириш ўчоқларидаги ҳароратни 1100-1200 0С гача кўтаришга имкон бериб, ғишт пишириш жараёнини жадаллаштиради, маҳсулот сифати ортади. Плита ўчоқларнинг устини ёпиш, очиш ишларини механизациялаш, улардан кўп марта фойдаланиш имкониятини яратади. Мавжуд траншеяли ўчоқларда ғишт терилгандан сўнг усти лой билан сувалади ва у ғишт пишириш жараёнида қурийди, ёрилади, иссиқлиқни исроф бўлишига олиб келади. Натижада ўчоқлардаги ҳарорат 800-9000С дан ошмайди ва ғиштлар яхши пишмайди, сифатсиз бўлади. Таклиф қилинган чиқиндилар (ғишт синиқлари, кул ва бош.) асосида тайёрланган энергиятежамкор юқори ҳароратга чидамли темир бетон плита юқоридаги траншеяли ўчоқларнинг барча камчиликларини бартараф қилади ва экологик жиҳатдан хавфсиз. Энергиятежамкор юқори ҳароратга чидамли темир бетон плиталарни тайёрлаш учун четдан келтириладиган хом ашё талаб қилинмайди.Маҳаллий бозор учун янги маҳсулот яратилади. | Республика миқёсидаги траншеяли ғишт пишириш заводлари, иссиқлик агрегатлари. |
313 | НамМПИ | Комбинациялашган қуёшли-биогаз қурилмаси | Қуёшли ҳаво қиздиргичда етарли ҳароратга эга иссиқлик ташувчи технологик камера орқали махсулотга технологик ишлов бериш камерасига узатилади. Қуёш радияцияси етарли бўлмаган кунларда биогаз ускунаси қўшимча иссиқлик манбаи сифатида фойдаланилади. | Муҳандислик коммуникация-лари қурилиши ва қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш |
314 | НамМПИ | Чорва озуқаси учун қуёшли қуритиш қурилмаси | Қурилма қуёш энергияси ва биогаз ускунасидан чиққан газлар ёрдамида чорва озуқасини куритиш учун мўлжалланган. Иссиқ ҳавони ишлаб чиқариш ва уни қуритиш камерасига узатиш учун қуёшли хаво қиздиргич ва марказдан қочма вентилятор ишлатилади. Қуёш нурлари кам бўлган кунлари биогаз ускунасидан чиққан газлардан фойдаланиш таклиф қилинган. | Чорва озуқаси ва қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш |
315 | НамМПИ | Энергия тежамкор воситалар асосида оптик қурилма тайёрлаш ва унинг таълим ёки халқ хўжалигининг турли соҳаларида татбиқи | Ушбу лойиҳа Ўзбекистон республикаси таълим тўғрисидаги қарорлари ҳамда 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, сифатини тубдан яхшилаш” чора-тадбирлари тўғрисидаги 1533-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий тадбирлардан бири ҳисобланади. Техник ишланмадан таълим самарадорлигига эришишда ноаънанавийликдан фойдаланиш, халқ хўжалигининг турли соҳаларида замон талабига мос электр қурилмаларини ишлаб чиқариш, таълим бериш жараёнида кўргазмали қуроллардан кенг миқёсда фойдаланишни такомиллаштириш. | Кадрлар тайёрлаш муассалари (ОЎЮ, КҲК лари). Бундан ташқари, қўшимча равишда бизнес, қурилиш ва маиший хизмат соҳаларида ҳам мақсадли равишда фойдаланиш мумкин. |
316 | НамМПИ | Маҳаллий хомашёлардан тайёрланган сув иситиш қурилмаси | Ушбу ишланма асосида махаллий шароитда тайёрлаш мумкин бўлган, республика бозорларида хом-ашё базаси мавжуд бўлган, иқтисодий жихатдан арзон ва қулай қуёшли сув иситиш қурилмаси. | Иссиқ сувга бўлган аҳоли кундалик эҳтиёжлари ни қондириш-да, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида, бундан ташқари умумий овқатланиш жойларида ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳам мақсадли равишда фойдаланиш мумкин. |
317 | НамМПИ | Энергия тежамкор воситалар асосида оптик қурилма тайёрлаш ва унинг таълим ёки халқ хўжалигининг турли соҳаларида татбиқи | Ушбу лойиҳа Ўзбекистон республикаси таълим тўғрисидаги қарорлари ҳамда 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, сифатини тубдан яхшилаш” чора-тадбирлари тўғрисидаги 1533-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий тадбирлардан бири ҳисобланади. Техник ишланмадан таълим самарадорлигига эришишда ноаънанавийликдан фойдаланиш, халқ хўжалигининг турли соҳаларида замон талабига мос электр қурилмаларини ишлаб чиқариш, таълим бериш жараёнида кўргазмали қуроллардан кенг миқёсда фойдаланишни такомиллаштириш. | Кадрлар тайёрлаш муассалари (ОЎЮ, КҲК лари). Бундан ташқари, қўшимча равишда бизнес, қурилиш ва маиший хизмат соҳаларида ҳам мақсадли равишда фойдаланиш мумкин. |
318 | НамМПИ | Индивидуал фойдаланишга мўлжалланган мобил микроГЭС ва насос | Таклиф этилаётган гидроагрегат табиий оқаётган сувлар, яьни каналлар, дарёлар, сойлар ва ариқлар энергиясидан ҳеч қандай тўғонлар, иншоотлар қурмасдан, шунингдек экологияга зарар етказмаган ҳолда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Бундай гидроагрегатлар ёрдамида электр токи ишлаб чиқариш, сувларни юқорига кўтариш мумкин. Габарит ўлчамлари бўйича бир метр куб ҳажмдаги агрегат, сув оқими тезлиги 1÷2,5 м/с бўлганда, мос равишда 1÷5 кВт гача энергия узатиши мумкин. Қурилма ишлатишга қулай, деталлари махаллий хом-ашёлардан тайёрланади. | Оқар сувлар бўйларида жойлашган аҳоли, ташкилотлар, муассасалар, фирмалар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари. |
319 | НамМПИ | Тупроққа ишлов бериш ва майда уруғли экинларни экувчи агрегат | Комбинациялашган агрегат 3,6 метр кенгликда тупроққа ишлов бериш ва майда уруғли экинларни экиш жараёнини қўшиб олиб боради. | Қишлоқ хўжалиги, фермер хўжаликлар |
320 | НамМПИ | Тупроққа экиш олдидан ишлов бериш ва пушта олиш агрегати | Агрегатни актив ишчи органи экиш олдидан тупроққа ишлов бериш технологик жараёнларини даладан бир ўтишда бажариб, тупроқ қатламида керакли бир хил зичликли хосил қилиш, дала майдонини бир хилда текислаш ва пушта олиб кетади | Қишлоқ хўжалиги, фермер хўжаликлар |
Только авторизованные пользователи могут оставлять комментарии. Пожалуйста авторизируйтесь или зарегистрируйтесь в системе.