625-3735
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Агентство по науке и технологиям Республики Узбекистан
Холматов Комил Анваржонович
Телефон: +998712367329
Почта: xka_it@uzscience.uz
Веб сайт: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Порядок | Code | Тип элемента | Наименование (Рус) | Наименование (Узб) | Обязательный | Длина |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
21 | НамМТИ институти ва “INTER-POLIMER” МЧЖ | Сув ресурсларини тежаш учун юқори бўкувчи гидрогеллар ишлаб чиқариш технологиясини татбиқ қилиш | Қишлоқ хўжалигининг тезкорлик билан ривожланишида адир зоналарида тупроқнинг агрохимик, биологик хусусиятларини яхшилашда, ҳосилдорликни оширишда сув ва ер манбааларидан оқилона фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, бунда сув тежашнинг ноодатий усулларидан бири, яъни юқори бўкувчанликка эга бўлган полимер гидрогелларни қўллаш мақсад қилиб қўйилган. | Қишлоқ ҳўжалиги, “Узкимёсаноат” ДАК |
22 | НамМТИ | Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қуритишнинг самарадор қурилмасини яратиш ва республика фермер ва деҳқон хўжаликларига жорий этиш | Бугунги кунда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш ва аҳолини экологик жиҳатдан ҳавсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш долзарб масалалардан бирига айланиб бормоқда. Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини кам сарф ҳаражатлар билан етарли миқдорда сифатли қуритувчи энергия тежамкор такомиллаштирилган қурилмани ишлаб чиқиш | Қишлоқ ҳўжалиги махсулотларини қайта ишлашда фермер ва деҳқон хўжаликларига жорий этиш хамда оилавий кичик тадбиркорлар учун |
23 | УрДУ ва Кумо Миллий технология институти (Жанубий Корея) | V вa VOx юпқа қопламалар стокиёметрияси | V вaVOx юпқа қопламалар стокиёметрияси | Қишлоқ хўжалик, қурилиш соҳалари, ойнали парниклар учун қуёшни зарарли нурларидан ўсимликларни сақлаш мақсадида ишлатилади. |
24 | УрДУ ва Кумо Миллий технология институти (Жанубий Корея) | SiO2/TiO2 мулти-юпқа қопламалар | SiO2/TiO2 мулти-юпқа қопламалар | Қишлоқ хўжалик, қурилиш соҳалари, ойнали парниклар учун қуёшни зарарли нурларидан ўсимликларни сақлаш мақсадида ишлатилади. |
25 | НамДУ | Чўллашиб бораётган адир ҳудудларини истиқболли ем-хашак ўсимликлари билан бойитиш | Адир шароитида йўқолиб бораётган истиқболли озуқабоп ўсимликларни мавжудларига тегмаган холатда қайта тиклаш технологияси. Бу усул иқтисодий жихатдан камчиқим ва экологик хавфсиз бўлиб, чорвачиликнинг кенгайиш самарадорлигига имкон яратади. | Қишлоқ хўжалик соҳалари: чорвачилик |
26 | НамДУ | Касалликларга чидамлиликни ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида паст частотали электромагнит майдони билан уруғларга ишлов бериш | Ўсимликларни турли зараркунанда- ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш масаласи қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Уруғларга экишдан олдин электромагнит майдони билан ишлов бериш ўсимликнинг зараркунанда-ҳашаротларга чидамлилигини ошириш имконини беради. Бу усул экологик жиҳатдан хавфсиз, иқтисодий жихатдан эса кам чиқим бўлиб, самарадорлиги кимёвий пестицидларни ишлатиш, ҳашаротларга қарши биологик кураш усулларидан кам эмас. | Қишлоқ хўжалик соҳалари: уруғчилик, ғаллачилик, пахтачилик, сабзавотчиликда |
27 | СамДАҚИ | Шаҳар айрим чиқиндиларидан вермикомпост (биогумус) тайёрлаш технологияси | Шаҳар қаттиқ ва оқова сувларидан вермикомпост тайёрлаб олинган маҳсулотдан иссиқхонада ва очиқ майдон шароитларида ўсимликлар етиштиришда юқори иқтисодий самарадорликни таъминлайдиган такомиллашган органик ўғит етиштириш технологияси илмий асосланиб, ундан фойдаланишнинг оптимал режаси ишлаб чиқаришга тавсия қилинади. Шаҳар қаттиқ ва оқова сувларини қайта ишлаб экологик муаммоларни ҳал қиладиган таклиф ва хулосалар беради. | Қишлоқ хўжалик сохаси, |
28 | ҚХМЭИ | Такомиллаштирилган электр саралагич қурилмаси | Икки хил шароитда вужудга келадиган электр майдони битта иш органида бирлаш-тирилгани учун уруғ-ларни иш органига тортадиган электр майдони кучининг қиймати ортиб, қиш-лоқ хўжалик экинла-ри уруғини уруғлик ва техник фракцияга ажратиш аниқлиги ошиб, уларни сара-лаш самарадорлиги яхшиланади | Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг уруғлик тайёрлаш технологик тизимлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари |
29 | ҚХМЭИ | Ток илдизларини бир йўла кесиб регенерация этувчи, минерал ўғитларни чуқур локал солувчи ҳамда ҳосилдорликни оширувчи янги технология ва универсал қурилма | Узумзорларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири – қатор ораларидаги тупроқни юмшатиш даврида ток илдизларини қирқиш билан бир вақтда минерал ўғит солиш ҳисобланади. Аниқланишича, штамбдан 50 см масофада, 40-60 см чуқурликда кесилган томирларда регенерация интенсив кечади, ҳосилдорлик 35 % гача ошади | Қишлоқ хўжалигининг узум етиштириш соҳасида қўлланилади |
30 | НамМТИ | Экстремал шароитларда Кавар (Capperis spinosa. L) ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш технологияси | Кавар ўсимлигини маданий холда эксремал шароитларида (дашт, тошлоқ, адир ва сув таъминоти йўқ ерларда) ўстириш мумкин. Уни гули, меваси, уруғи ва илдизидан фармацефтика саноатида турли касалликларни даволаш учун экологик тоза табиий дори дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Махсулотларида рутин, кварцетин, қандлар, тиогликозитлар, гулюкозитлар ва витамин С,Е лар мавжуд бўлиб қимматбахо сабзавот махсулоти хисобланади. Меваси таркибида 27мг/% миқдорида йод бўлиб ундан шифобахш концерва махсулотлари тайёрланади. | Қишлоқ хўжалигида, саноатда ва формацефтика саноатида фойдалани лади. |
31 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Зарафшон воҳаси суғориладиган тупроқлари шароитида доривор амарант ўсимлигининг асосий, такрорий ва сидерат экин сифатида ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш | Доривор амарант ўсимлиги навларининг Зарафшон воҳаси тупроқлари шароитида асосий экин сифатида экиш ва такрорий сидерат экини сифатида экиб, унинг озиқланиши, тупроқ унумдорлигига реакцияси, минерал ўғитларнинг меъёрларининг ўсимлик ўсиши, ривожланиши, ва биомасса ҳосил қилишига таъсирини ўрганиш. | Қишлоқ хўжалигида ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида |
32 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Эрозияга учраган ерларда буғдойнинг совуққа чидамлигини оширишда криопротектор ва калийли ўғитлардан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш | Эрозияга учраган бўз тупроқлар шароитида криопротектор ва калийли ўғитлар таъсирида кузги буғдойнинг совуққа ва қишга чидамлиги 15-18 % га ортиб, тўлиқ туп сони сақланиш хисобига ўртача 6-9 ц/га қўшимча дон хосили етиштирилади. | Қишлоқ хўжалигида ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида |
33 | АнДУ | Фотоэлектрик модуль | Фотоэлектрик модуллар ёрдамида электр токи ҳосил қилинади. | Қишлоқ хўжалигида электр токи олиш учун ишлатилади. |
34 | НамМТИ | Уруғлик картошкани экишдан олдин хужайра ширасидаги вирус турларини микроскопик диагностика қилишнинг ахамияти | Электрон микроскопи ёрдамида уруғлик картошкани экишдан олдин хосилдорликка салбий таъсир этувчи энг хавфли X,Y,Z,M ва А каби вирусларни ва бактерияли касаликларни диагностика қилишда фойдаланилади. Уруғлик картошка орқали республика худудига кириб келадиган ва тарқаладиган вирусларни, замбуруғли ва бактерияли касалликларни олдини олинади ва химояланади.Электрон микроскоп ва унинг рақамли камераси ёрдамида вирус турлари ва бактериал касалликлар қисқа муддатда аниқланади. Шунингдек уруғликларни шира таркиби ва хужайрани касалланиш даражалари, хужайра тўқималарини морфо-фотометрик ўлчовлари, хромосома тахлиллари ўтказилади. Картошка хосилдорлигини 2-3 баробарга оширишни таъминланади. | Қишлоқ хўжалигида хусусан картошка уруғчилиги ва карантин инспексиясида фойдалани лади. |
35 | АнДУ | Қуёш сув кўтариш қурилмаси | Қуёш элементи ёрдамида сув нелоси ишлаб сувни юқорига кўтариб беради | Қишлоқ хўжалигида суриш ишлари учун |
36 | Микробиология институти | “Микробио-ўғит” – фойдали микроорганизмлар билан бойитилган органик ўғит | Қорамол, товуқ гўнгларини ва ширинмия илдизи чиқиндиларини биогазли ферментация қилиш натижасида ҳосил бўладиган органик чиқинди (шлам) ни азот тўпловчи микроорганизмлар билан бойитиб микробли органик ўғит олиш. | Қишлоқ хўжалиги: чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар ва интенсив деҳқончилик фермер хўжаликлари. |
37 | ГулДУ | Шўрга чидамли ўсимликлар миллий генофондини бойитиш, сақлаш, репродукция олиш ва ундан ишлаб чиқаришда фойдаланишни йўлга қўйиш | Мазкур ишланма ноёб шўрга чидамли ўсимликлар генофондини бойитиш, сақлаш ва улардан репродукция олиш билан биохилма-хилликни асраб қалишга ҳамда табиий экосистемани барқарорлигини таъминлашга қаратилган | Қишлоқ хўжалиги,экология ва табиатни муҳофаза қилиш. |
38 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Яйловлар ҳолатини яхшилайдиган комбинациялашган агрегат. | Таклиф этилаётган агрегат чўл яйловлар тупроқларига тор қаторлаб қатор оралари 60-90 см, ишлов бериш кенглиги 15 см бўлиб, чўл фитомелиоратив ўсимликлар ишлов берилган майдонга экишга мўлжалланган. Бу технологик жараён бир ўтишда бажарилади. | Қишлоқ хўжалиги, чўл яйловлардаги фермер хўжаликлари |
39 | ФарДУ | Шамол ёрдамида сув тортиш қурилмаси | Қишлоқ хўжалиги ва хонадонларда асосий муаммолардан бири экин майдонлари, далалар ва боғларни суғоришдан иборат. Бунинг учун электр сув насосларидан фойдаланилади. Электр насосларида сув бўлмай қолганда куйиб қолмаслиги учун автоматика бўлиши керак. Бу масалани табиат томонидан ином этилган шамол энергиясидан фойдаланиб ечиш мумкин. Унинг учун электр энергияси талаб қилинмайди. Биз томнондан таёрланган насос сувни қудуқ ёки зовурлардан тортади. Бу насос содда бўлиб, электр насосидан фойдаланишдан ҳам қулай. Шамол сув тортиш қурилмасида мембрана бўлиб сув йўқлигида хам ишдан чиқмайди. У шамол бўлганда тўхтовсиз ишлайди. Бу ёрда мембрана сувда эмас ҳавода тебранади. Бу қурилма шамолнинг тезлиги 5 м/с бўлганда 10 м чуқурликдан 10 м юқорига соатига 500 литр сув тортади. Шамол ёрдамида сув тортиш қурилмасига сувнинг сифати ва кириб қолган хаво таъсир қилмайди. Электр насосларида эса хаво кириши билан куяди. | Қишлоқ хўжалиги, хонадонлар ва фермер хўжаликлари |
40 | ФарДУ | Қуёш панели асосидаги мева-сабзавотларни автоном қуритиш қурилмаси | Ўзбекистонда 300 кундан ортиқ серқуёш кунлар бўлгани сабабли мева ва полиз экинлари маҳсулотларидан экологик тоза ва витаминларга бой. Махсулотларни узоқ вақт сақлаш йўлларидан бири уни қуритиш зарур. Бунинг учун қуёш панели асосида автоном ва мобил қуритиш қурилмаси конструкция қилиш ва мева ва полиз экинлари маҳсулотларинни қуритиш учун самарали ресуртежамкор технологияларни яратиш ва амалиётга жорий этиш долзарб масалалардан бири. Шу билан бирга экспорт учун мева ва полиз экинлари маҳсулотларини стандарт талаби асосида таёрлаш керак. Бу эса дехқонлар, фермерлар ва мамлакатимиз иқтисодини ривожлантишига катта таъсир қилади. Юқоридагилардан кўриняптики бу сохада ишлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Фарғона давлат университетида ҳам мева ва полиз экинлари маҳсулотларини қуритиш қурилмаси лаборатория намунаси конструкция қилинди ва бир қотор махсулотлар учун қуритиш технологияси синовдан ўтказилди. Бундай қурилма учун марказлашган электр энергияси талаб қилинмайди. Қуёш панели асосидаги мева- сабзавотларни автаном қуритиш қурилмасини (100кГ ва ундан ортиқ) яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундай автоном ва мобил қурилмаларни конструкция қилиб, 5-10 гектар боғлари бўлган хар бир фермер хўжаликларига ўрнатиш ва йил давомида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. | Қишлоқ хўжалиги, хонадонлар ва фермер хўжаликлари |
Только авторизованные пользователи могут оставлять комментарии. Пожалуйста авторизируйтесь или зарегистрируйтесь в системе.