625-3735
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Перечень зарегистрированных заявок, для участия в ярмарке инновационных продуктов
Агентство по науке и технологиям Республики Узбекистан
Холматов Комил Анваржонович
Телефон: +998712367329
Почта: xka_it@uzscience.uz
Веб сайт: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Порядок | Code | Тип элемента | Наименование (Рус) | Наименование (Узб) | Обязательный | Длина |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
161 | ТКТИТИ ДУК | Сувда юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси яратиш бўлиб, олинган гидрогеллар ўзида 400-500 баробаргача сувни ютади ва ўсимлик илдизига секинлик билан беради. Ўстирилаётган ўсимликлар учун 50-80 % ва кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари учун 20-40 % суғоришга сарфланадиган сувни тежаш имкониятини яратади. | ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
162 | ТКТИТИ ДУК | Маҳаллий хомашёлар асосида юқори босим ва ҳароратга чидамли мойловчи материаллар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида юқори босимда ишлайдиган газ қувур ўтказгичлар учун мойловчи материаллар олиш технологиясини яратиш. Олинган мойловчи материаллар 20 атм. босим ва 110 0С ҳароратда ишлай олади. | АК “Ўзтрансгаз” |
163 | ТКТИТИ ДУК | Антикоррозион қопламалар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида металл конструкциялариюқори самарали антикоррозион қопламалар олиш технологиясини яратиш. Олинган антикоррозион қопламалар тупроқ коррозиясига, кислота, ишқор ва турли агрессив муҳитларга чидамли эканлиги аниқланди. | АК “Ўзтрансгаз” |
164 | ТКТИТИ ДУК | Маҳаллий хомашёлар асосида юқори самарали металлсақ лаган антипиренлар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида металлсақловчи қурилиш материалларини ёнғиндан сақлаш учун металлсақлаган антипиренлар олиш бўлиб, олинган антипиренлар ёғоч ва полимен композицияларига қўшилганда жуда яхши ёнғинбардошли-лик хоссаларини намоён этади. | АК “Ўзқурилишматериаллари” |
165 | ТКТИТИ ДУК | Маҳаллий хомашёлар асосида цемент композициялари учун юқори самарали суперпластификаторлар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида цемент компози циялари учун юқо ри самарали супер пластификаторлар олиш бўлиб, олинган супер пластификаторлар цемент композицияларига қўшилганда уларнинг сувга талабчанлигини 15-20%га туширишга, мустаҳкамликни 10-15% ошишига ва 10% гача цементни тежаш имконини беради. | АК “Ўзқурилишматериаллари” |
166 | ТКТИТИ ДУК | Маҳаллий хомашёлар асосида коррозия ингибиторлари ишлаб чиқариш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида коррозия ингибиторлари олиш бўлиб, олинган ингибиторлар турли агрессив муҳитларда ишлайдиган металл конструкцияларига ишлатилганда 5-50% коррозияни олидини олишга эришилди. | АК “Ўзқурилишматериаллари” ва «Ўзтрансгаз» АК |
167 | ТКТИТИ ДУК | Маҳаллий хомашёлар асосида табиий газга ўзига хос ҳид берувчи меркаптанлар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида табиий газга ўзига хос ҳид берувчи меркаптанлар олиш бўлиб, табиий газга олинган меркаптанлар қўшилганда улар ҳид бериш даражаси импорт қилинаётган меркаптанларникидан яхшироқ эканлиги аниқланди. | «Ўзтрансгаз» АК |
168 | ТКТИ | Катализаторлар учун турли шаклга эга бўлган керамик ташувчилар | Технологияда глинозем асосида катализаторлар учун асосий фазаси корунд бўлган турли шаклли ташувчилар олинади | Катализатор ишлатувчи кимё сохасидаги корхоналар |
169 | ТКТИ | Сув таъминоти учун универсал коррозия ва минерал туз тўпланишига қарши ингибиторлар | Сув таъминоти учун универсал коррозия ва минерал туз тўпланишига қарши ингибиторлар синтез қилинган. Бу ингибиторларни синтез қилишда арзон махаллий хом ашёлардан фойдаланилган. Уларнинг ингибиторлик хусусиятларини ошириш билан бирга нархини пасайтирувчи композициялар яратилди ва улардан кон-металлургия, энергетика, сув таъминоти, нефт қазиб чиқариш соҳаларида фойдаланиш учун тавсия этилади. | Иссиклик манбалари, нефт газни казиб олиш ва кайта ишлаш корхоналари |
170 | ТКТИ | Тиндирилган анор шарбати ва концентрати ишлаб чиқариш технологияси | Анор шарбати ферментатив усулда тиндирилади, ион алмашиниш усулида нордонлиги ростланади, чўкма тушиш бартараф этилади, ранг кўрсаткичи барқарорланади | Консервалаш саноати |
171 | ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Усмонов И.А. | Ўзбекистон аҳолисини хўжалик-ичимлик суви билан таъминланишининг марказлаштирилган тизимидаги сув сифатини назорати ва экологик критерийси | Берилаётган услубий тавсияномада ичимлик суви сифати критериялари аниқланади ва мониторингнинг асосий мақсади республика аҳолисини хўжалик ичимлик суви таъминотининг марказлаштирилган тизимининг иши бўйича аниқланади. | Госкомприрода, Соғлиқни сақлаш департаменти Худудий Санэпид хизматлар |
172 | ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Икрамова М.Р. | Ирригация тизимларининг фойдали иш коэффициентини аниқлаш учун компьютер дастури | Ишлаб чиқилган дастур магистрал каналлар, хўжаликлараро ва ички хўжалик каналлари ФИКларини тезкор аниқлаш имконини беради. Бунда қуйидаги характеристикалар ҳисобга олинади: • Каналдаги сув сарфи • Канал ўзани қопламаси/тури • Жой рельефи • Каналнинг техник холати • Каналнинг иш режими • Грунт сувлари чуқурлиги • Курилаётган участка хусусиятлари • Сув температураси. Дастурга кундалик маълумот киритилиб ФИК аниқланади ва маълумотлар базасида сақланади. Натижага қараб қарор қабул қилинади, маълумотлар тўғрилигини графиклар орқали назорат қилинади, йиғилаётган маълумотлар тизимлаштириб борилади. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаши имконини берувчи махсус дастур киритилган. | ИТҲБ, ИТБ, МКТ ва СИУлар тасарруфидаги магистрал, хўжаликлар аро ва ички хўжалик каналларида |
173 | Терапия ва Тиббий Реабилитация | Сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиши прогнозлаш усули | Сурункали юрак етишмовчилиги салбий кечишининг прогностик мезонларини аниқлаш учун диагностик параметрларни хисобига олган холда математик модель яратилди. | Терапия ва кардиология булимлари мавжуд даволаш муассасаларда |
174 | Терапия ва Тиббий Реабилитация | Сурункали ўпка обструктив касаллиги бўлган беморларда ўпка артериал гипертензияси ривожланишининг эрта критерийларини прогнозловчи модели | Сурункали ўпка обструктив касаллиги бўлган беморларда ўпкаартериал гипертензияси ривожланишининг эрта критерийларини прогнозловчи модели ишлабчиқилган ва тузилган. | Даволаш профилактика муассасаларининг терапия ва пулмонология бўлимлари |
175 | Терапия ва Тиббий Реабилитация | ЮИК миокарднинг яшовчан соҳаларини стресс-эхокардиография ёрдамида аниқлаш услуби | Чап қоринчанинг регионар қисқарувчанлигининг оғирлик даражасини, зарарланган артериянинг локализациясини ва миокарднинг яшовчан сохаларини стресс-эхокардиография ёрдамида аниқланади. ЮИК беморларида кейинги даволаш тактикасини ва коронарография текширишини утказиш ёки утказмаслик хакида аниклик беради | Терапия ва кардиология булимлари мавжуд даволаш муассасаларда |
176 | ТДТУ қошидаги ТММ ИТМ МКБ “Трактор” | Ўзгарувчан базали трактор турғунлиги, бурилувчанлиги ва ўтувчанлиги ҳисоби | Ишланма моҳияти - тўрт ғилдиракли универсал-чопиқ тракторининг турғунлиги, бурилувчанлиги ва ўтувчанлиги ҳисоби бўйича тавсиялар бериш | |
177 | ТДТУ қошидаги ТММ ИТМ | Кукунларни ўлчамлари бўйича сараловчи классификатор | Саноатнинг кўп соҳаларида кукунсимон маҳсулотларни ўлчамларига қараб саралаш зарурати туғилади. Масалан рангли металлургияда ишлатиладиган кукунли моддалар ўлчами 7.5 мкм кичик бўлишлари керак, ёки қурилишда ишлатиладиган ранг берувчи пигментлар, оҳак, ганч, цемент ва ҳ.к. ўлчамлари қанча кичик бўлса, сифати шунча юқори бўлади. Шунинг учун кукунли моддаларнинг кичик ўлчамдагиларини ажратиб олишда турли классификаторлар қўлланилади. Илмий марказда статик турига мансуб бўлган классификатор ишлаб чиқилган. Ушбу ишланма мавжуд классификаторлардан фарқли ўлароқ юқори самарага эгадир ва у ўлчами жуда кичик бўлган (7.5 мкм) кукунли моддаларни ажратиб беришга қодир. | Рангли металлургия, қурилиш материалла-рини ишлаб чиқиш саноатлари |
178 | ТДТУ қошидаги ТММ ИТМ | Инерцион ҳўл чанг тутгичи | Саноатда чанг тутгичлар атроф муҳитни муҳофаза қилишда кенг қўлланиладиган ускуналардан ҳисобланади. Илмий марказда қуруқ чангни тутишга мулжалланган юқори самарали инерцион чанг тутгичи ишлаб чиқилган. Ушбу чанг тутгичнинг самарасини янада ошириш мақсадида чангни намлаш жараёни киритилиб, ҳўл инерцион чанг тутгичи ишлаб чиқилган. | Металл қуюв заводлари, рангли металлургия, пахта саноати ва ҳ.к. |
179 | ТДТУ қошидаги ТММ ИТМ | Вертикал шпинделли терим аппаратининг 14 шпинделли барабани | Бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилган пахта хосилини комплекслашган усуллардан файдоланмасдан пахта териш машинасида бир ўтганда 90 % очилган далалардаги ҳосилнинг 90-93 % ни териб олиш долзарб муаммолардан биридир. Марказимизда “БМКБ-Агромаш” ва “ҚХЭМИ” билан биргаликда серияли ишлаб чиқарилаётган ва интенсив пахта териш аппаратлари учун мўжалланган 14 шпинделли барабани ишлаб чиқарилган бўлиб, улар универсал шпинделлар билан жиҳозланган. Ушбу ишланма сериядагиларига нисбатан пахтани 2-3% га кўп териб олиш имкониятига эга. | «Холдинг» компанияси таркибига кирган қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқарувчи заводлар ва фермер хўжаликлари |
180 | ТДТУ қошидаги ТММ ИТМ | Гидравлик юритмалар ўрнатилган пахта териш машинаси | Замонавий пахта териш машиналарининг ресурстежамкор, иш унуми юқори ва шу билан бирга экспортбоб бўлишини таъминлаш зарурати кундан кунга кучайиб бормоқда. Шу боисдан хам марказимизда “БМКБ-Агромаш” ва “ЎзҚХТТССДМ” ташкилотлари билан биргаликда юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бера олувчи гидравлик юритмалар билан жиҳозланган МХ-1,8 машинасининг тажриба-саноат намунаси яратилди. Ушбу ишланма МХ-1,8 машинасига кетадиган металл сарфини 500-550 килограммгача қисқартириш имконини беради. | «Холдинг» компанияси таркибига кирган қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқарувчи заводлар ва фермер хўжаликлари |
Только авторизованные пользователи могут оставлять комментарии. Пожалуйста авторизируйтесь или зарегистрируйтесь в системе.