684-8841
Статистические и аналитические данные о деятельности Министерство инновационного развития Республики Узбекистан
Статистические и аналитические данные о полугодовой деятельности Министерства инновационного развития Республики Узбекистан.
Министерство инновационного развития Республики Узбекистан
Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси
Телефон: +998 (71) 203-32-23 (113)
Почта:
Веб сайт: www.mininnovation.uz
16.09.2019 16:15
12.07.2021 17:40
0.0
Порядок | Code | Тип элемента | Наименование (Рус) | Наименование (Узб) | Обязательный | Длина |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Вещественный | № | № | 1 | 2 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | 1 | 1313 |
# | № | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the |
---|---|---|
1 | 34 | 021 йил 7-10 июнь кунлари Қўқон университетида миллий офиси томонидан “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафонининг ҳудудий босқичи ташкил этилди |
2 | 43 | 2020/2021 ўқув йили учун барча олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лари фаолияти ўрганилди. Инновацион фаолиятни бошқариш соҳасида тест синовлари ташкил қилинди. Жами 126 та олий таълим муассасалари проректор (директор ўринбосар)ларидан 85 нафари иштирок этди. Суҳбат натижалари таҳлил қилинмоқда |
3 | 48 | 2021 йил I-ярим йиллиги давомида TECHNOBUS технологик мобил платформаси орқали ёшларга келажак касблари бўйича дастлабки билимларни бериш мақсадида Республиканинг Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Бўка, Оққўрғон, Паркент, Чиноз, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон туманларига ташриф буюрилди. Натижада 1000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди |
4 | 35 | 2021 йилнинг 10-11 февраль кунлари вазирлик биносида илмий тадқиқот институтлари ва агрокластерлар иштирокида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилишга бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада 15 та илмий тадқиқот институтлари (ўз маҳсулотлари намуналари билан), 29 та агрокластер хўжаликлари (13 та пахта-тўқимачилик, 11 та мева-сабзавотчилик, 2 та дон-шоличилик, 3 та уруғчилик) фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кичик бизнес субъектлари вакиллари, жисмоний шахслар иштирок этдилар |
5 | 33 | 2021 йилнинг 12-13 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кесимида “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” ташкил этилди.Тадбирда жами 1,2 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди |
6 | 39 | Андижон вилоятида Андижон машинасозлик институти ҳудудида ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда такомиллаштиришга хизмат қиладиган 6,3 млрд. сўмлик Ёшлар технопарклари барпо этилди. Ушбу технопаркда 2,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория асбоб ускуналари билан жихозланди |
7 | 14 | Биотехнология соҳасида илмий тадқиқотларни қўллабқувватлаш мақсадида “Биотехнология ва биология фанлари” бўйича Илмий-техник кенгаш ташкил этилди. Биотехнология соҳасида вазирлик томонидан амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 36-турида “Биотехнология ва биология фанлари” йўналиши бўйича умумий 49.4 млрд сўм миқдорда 20 та тематик мавзу бўйича танловлар эълон қилинди. Танловга натижаларига кўра олимлар томонидан жами 47 та илмий лойиҳа тақдим этилди, шундан 16 та лойиҳа Илмий техник Кенгашга (ИТК) кўриб чиқиш учун киритилган |
8 | 41 | Бугунги кунда республикада 137 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан 106 таси маҳаллий ҳамда 31 таси хорижий олий таълим муассасаси ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат таълим муассасалари ҳисобланади, шулардан 105 та муассасада илмий ишлар ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилган |
9 | 38 | Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 497-ф-сон фармойишига асосан Техника университети ҳузурида олий таълим муассасалараро фаолият юритадиган умумий қиймати 114,7 млрд сўмлик Инновацион ўқув-илмий маркази қурилиш ишлари якунланмоқда |
10 | 46 | Вазирлик томонидан хорижга стажировкага юбориш бўйича 2021 йилда барча йўналишлар бўйича ўтказилаётган саралаш танловларига жами 321 нафар ёш олимларнинг ҳужжатлари келиб тушган бўлиб ҳозирда 1-босқич саралаш танловлари якунланди |
11 | 16 | Вазирлик хузуридаги Илғор технологиялари марказида 03.00.03 - Молекуляр биология, молекуляр генетика, молекуляр биотехнология, 03.00.12 Биотехнология мутахассисликлари йўналишида олий таълимдан кейинги таълим институти PhD ташкил қилинди, 03.00.12 Биотехнология ихтисослиги бўйича 2019-2021 йилларда стажёр-тадқиқотчи, таянч докторантура ва докторантурага жами 25 нафар изланувчи қабул қилинди |
12 | 62 | Венгриянинг «AgroFeed Kft», «Babolna Tetra Kft» компаниялари вазирлик билан ҳамкорликда Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари тадбиркорлари билан инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда инвестиция киритиш бўйича ўзаро манфаатли келишув ва битимлар имзоланиши имзоланди |
13 | 22 | Водород технологияларини ривожлантириш йўналишида вазирлик томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловида 2 та лойиҳа “Водород олиш учун мўлжалланган қуёш энергияси асосида ишлайдиган қурилманинг тажриба намунасини яратиш” ҳамда “Ўзбекистондаги катта қуёш печкаси асосида қуёш термокимёвий цикли ёрдамида водород ишлаб чиқаришнинг асосий технологиясини ўрганиш” лойиҳалари умумий қиймати 1,920 млрд. сўм миқдорида молиялаштирилди. |
14 | 25 | етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда, 2022-2026 йилларда Кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришнинг ривожлантириш дастури ҳамда Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда |
15 | 53 | Ёшлар академияси "Shinsedae" ёшлар маркази ва "Yaran Consulting" компанияси билан ҳамкорликда “2020 йилги 20 та энг яхши стартап” лойиҳалар танлови ғолиблари учун стартап лойиҳалар акцелерацияси дастурига старт берилди |
16 | 54 | Ёшлар академияси мамлакатимиз ривожланиши учун устувор бўлган соҳалар бўйича, шунингдек сунъий интеллект соҳаси бўйича муаммонинг ечимига қаратилган ”Urban.Tech Uzbekistan” ҳакатон мусобақаси ташкил этилди |
17 | 51 | Ёшлар академияси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида стартап ва инновацион лойиҳаларига эга бўлган ёшларнинг ташаббусларини қўллабқувватлаш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида «Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари» танловини ташкил этилиб, жами 80 та иштирокчиларнинг лойиҳалари қабул қилинди, шулардан 64 та лойиҳа техник экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. Техник экспертиза натижаларига кўра 23 та лойиҳа Ёшлар академияси Кенгашига тақдим этилди. Кенгаш томонидан тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, 10 та лойиҳа умумий 467 млн. сўмга рағбатлантирилди |
18 | 52 | Ёшлар академияси томонидан “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар” дастурига мувофиқ “Ҳар бир ёшга бир гектар” 200 нафар ёшлар молиявий рағбатлантирилди ва ер майдони ажратилди |
19 | 37 | Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ташкил этилди |
20 | 47 | Илмий-техник ахборот маркази (Марказ) томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассаларининг 200 нафар тадқиқотчи олимлари учун 9 ойлик, бепул “English for Science” академик инглиз тили ўқув дастури ташкил этилди |
Только авторизованные пользователи могут оставлять комментарии. Пожалуйста авторизируйтесь или зарегистрируйтесь в системе.