684-8841
Статистические и аналитические данные о деятельности Министерство инновационного развития Республики Узбекистан
Статистические и аналитические данные о полугодовой деятельности Министерства инновационного развития Республики Узбекистан.
Министерство инновационного развития Республики Узбекистан
Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси
Телефон: +998 (71) 203-32-23 (113)
Почта:
Веб сайт: www.mininnovation.uz
16.09.2019 16:15
12.07.2021 17:40
0.0
Порядок | Code | Тип элемента | Наименование (Рус) | Наименование (Узб) | Обязательный | Длина |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Вещественный | № | № | 1 | 2 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | 1 | 1313 |
# | № | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the |
---|---|---|
21 | 21 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5063-сон қарорига асосан водородни олиш, сақлаш, транспортировка қилиш соҳаларидаги илғор хорижий тажриба таҳлил қилиниб, Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди. |
22 | 22 | Водород технологияларини ривожлантириш йўналишида вазирлик томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловида 2 та лойиҳа “Водород олиш учун мўлжалланган қуёш энергияси асосида ишлайдиган қурилманинг тажриба намунасини яратиш” ҳамда “Ўзбекистондаги катта қуёш печкаси асосида қуёш термокимёвий цикли ёрдамида водород ишлаб чиқаришнинг асосий технологиясини ўрганиш” лойиҳалари умумий қиймати 1,920 млрд. сўм миқдорида молиялаштирилди. |
23 | 23 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июнда “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида Мис саноатини ривожлантириш бўйича бошқарма ташкил этилди |
24 | 24 | Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахасислари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ га ташриф давомида мис саноатини ривожлантириш масалалари бўйича келишиб олинди. Мис ва мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда техноген чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича тегишли Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди |
25 | 25 | етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда, 2022-2026 йилларда Кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришнинг ривожлантириш дастури ҳамда Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда |
26 | 26 | кон-металлургия саноати корхоналарининг илмий-тадқиқот ва амалий инновация ишлари билан ўзвий боғликликда ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, мисни кидириш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида олиб борувчи хорижий компанияларнинг илмийтадқиқот ва амалий ишлари (R&D) сарфланадиган ҳаражатлари ва инвестицияларни қўллаб қувватлаш тажрибаси ўрганилмоқда |
27 | 27 | Мис саноати соҳада кадрларни тайёрлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар (Корея, Япония, Белоруссия) иштирокида республикада янги олий ўқув юртини ташкил этиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда |
28 | 28 | мис саноатини ривожлантириш мақсадида давлат буюртмаси доирасида илмий лойиҳалар танловига эълон қилинди, унга кўра амалий, илмийтадқиқот лойиҳалар рўйхати шакллантрилди. Мазкур лойиҳаларни "Олмалиқ КМК" АЖ билан ҳамкорликда амалга ошириш ва молиялаштиришга келишиб олинди |
29 | 29 | Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти томонидан Чуст туманида "Тупроқ клиникаси" инновацион мобил лабораториясини ташкил этилди ҳамда вазирлик томонидан 884 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди |
30 | 30 | ухоро вилояти Бухоро туманида геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқлар деградациясини баҳолаш ва хариталаш учун зарур индикаторлар тизими ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилди |
31 | 31 | Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш бўйича чоралари амалга оширилмоқда |
32 | 32 | Фарғона вилояти Фурқат туманидаги шўрланган ерларнинг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган "Шўрланган тупроқ" мобиль иловаси яратилди |
33 | 33 | 2021 йилнинг 12-13 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кесимида “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” ташкил этилди.Тадбирда жами 1,2 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди |
34 | 34 | 021 йил 7-10 июнь кунлари Қўқон университетида миллий офиси томонидан “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафонининг ҳудудий босқичи ташкил этилди |
35 | 35 | 2021 йилнинг 10-11 февраль кунлари вазирлик биносида илмий тадқиқот институтлари ва агрокластерлар иштирокида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилишга бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада 15 та илмий тадқиқот институтлари (ўз маҳсулотлари намуналари билан), 29 та агрокластер хўжаликлари (13 та пахта-тўқимачилик, 11 та мева-сабзавотчилик, 2 та дон-шоличилик, 3 та уруғчилик) фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кичик бизнес субъектлари вакиллари, жисмоний шахслар иштирок этдилар |
36 | 36 | Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида Ёшлар технопарки фойдаланишга топширилди |
37 | 37 | Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ташкил этилди |
38 | 38 | Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 497-ф-сон фармойишига асосан Техника университети ҳузурида олий таълим муассасалараро фаолият юритадиган умумий қиймати 114,7 млрд сўмлик Инновацион ўқув-илмий маркази қурилиш ишлари якунланмоқда |
39 | 39 | Андижон вилоятида Андижон машинасозлик институти ҳудудида ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда такомиллаштиришга хизмат қиладиган 6,3 млрд. сўмлик Ёшлар технопарклари барпо этилди. Ушбу технопаркда 2,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория асбоб ускуналари билан жихозланди |
40 | 40 | Самарқанд вилоятида Самарқанд давлат университети ҳузурида умумий қиймати 8,4 млрд. сўмлик, технопарк ташкил этилди ҳамда 4,1 млрд. сўмлик лаборатория асбоб ускуналари ва техникалар харид қилинди |
Только авторизованные пользователи могут оставлять комментарии. Пожалуйста авторизируйтесь или зарегистрируйтесь в системе.