Kengaytirilgan
 
 

Xalqaro tajriba

Ҳозирги кунда очиқ маълумотлар асосида яратилган ва ишлатилаётган жуда кўплаб сервислар ва иловалар мавжуд.

Уларнинг барчаси турли вазифаларни бажаради:

Иш излашда ёрдам, йўлларда тиқилинчларни айланиб ўтиш ва бошқалар. Уларнинг ҳаммаси инсон ҳаёти учун зарур ва фойдалидир.
Турли фойдали иловалар орасидан баъзиларини наъмуна сифатида кўрсатиш мумкин:
Citymapper - Лондон, Париж, Берлин, Сингапур, Лос-Анжелес, Мехико ва бошқа йирик шаҳарларда фойдаланиб келинаётган бепул сервис.
Ушбу илованинг бошқа шунга ўхшаган иловалардан фарқи – жамоат транспортидан ташқари йўловчи ва вилосипед йўналишларини белгилаш мумкин. Метро йўловчилари учун қулай вагон таклиф этилади. Шунингдек йўлга кетадиган вақт реал вақт режимида ҳолатдан келиб чиқиб аниқлаб берилади.
Wikipedia – бутун дунё бўйича керакли маълумот излаш учун фойдаланиладиган кўп тилли интернет-энциклопедия. Ушбу ишланма очиқ кодли дастурий таъминотга асосланган бўлиб, матнлар, тушунчалар, маълумотлар, расмлар ва хариталардан фойдаланиш имкониятини беради.
Zoopla – Буюкбритания кўчмас мулк портали. Харидорлар ва ижарачилар учун очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда қийинчиликларсиз мақул кўчмас мулкни топишда ёрдам беради. Портал UpMyStreet шаҳар сервиси билан боғланган. Бу ўз навбатида маҳсулотлар нарҳи, мактаблар рейтинги, ҳудуд ҳолати ва бошқа кўрсаткичлар бўйича кўчмас мулк топишни янада енгиллаштиради.
CycleStreets – вилосипедчилар учун йўлнинг ноқулай қисмларини айланиб ўтиб, А нуқтадан Б нуқтага қулай етиб олишга кўмаклашувчи илова. Сервис очиқ лицензияли OpenStreetMapга асосланган.
Adzuna – Иш изловчиларга кўмаклашиш сервиси. Ушбу қидирув тизими ўзида иш ўринларига оид Интернет тармоғида жойлаштирилган барча эълонларни йиғади. Сервис иш изловчиларни нафақат суҳбатга тайёрлайди, шунингдек иш ўрни учун рақабат даражаси ҳақида ҳам маълумот беради.

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing

Ishlab chiqilgan: