1-13723
Нотариусликка тайинлаш бўйича танлов саволлари
Нотариусликка тайинлаш бўйича танлов саволлари
O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
С.Уринбаева
Telefon raqami: +998712070454
Elektron manzili: info@adliya.uz
Veb sayt: minjust.uz
16.11.2020 20:33
16.11.2020 20:34
5.0
| # | т-р | соҳалар бўйича саволлар рўйҳати |
|---|---|---|
| 81 | 32 | Апостиль тўғрисида нималарни биласиз? |
| 82 | 33 | regulation.gov.uz веб-сайтининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат? |
| 83 | 33 | Гаров шартномасининг мазмуни ва шакли. Гаров ҳуқуқи қачон вужудга келган деб ҳисобланади? Гаров ҳуқуқи қайси ҳолларда бекор бўлади? |
| 84 | 33 | Юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш тартиби |
| 85 | 34 | Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги бош устувор йўналиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? |
| 86 | 34 | Навбатдаги гаров деганда нимани тушунасиз? Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш мумкинми? |
| 87 | 34 | Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар |
| 88 | 35 | “Mening fikrim” махсус веб-портали қандай мақсадда ташкил этилган ва у орқали қайси давлат ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин? |
| 89 | 35 | Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишнинг асослари ва тартиби. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш тартиби. |
| 90 | 35 | Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш. Тақиқни текшириш |
| 91 | 36 | Бугун жамиятимизда “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмуни хусусида турли баҳс-мунозаралар кетмоқда. Сизнингча, мазкур тушунча кимларга нисбатан ишлатилиши мумкин? |
| 92 | 36 | Кафиллик шартномаси нима? Кафиллик шартномасига асосан кафилнинг қандай жавобгарлиги бор? |
| 93 | 36 | Нотариус томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича давлат органларига электрон маълумотлар юбориш тартиби қандай? |
| 94 | 37 | Яқин келажакда Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши биз учун нега керак ва унинг аҳамияти нимада? |
| 95 | 37 | Кафолат тушунчаси, кучга кириши ва бекор бўлиш шартлари ҳақида нималарни биласиз? |
| 96 | 37 | Нотариус томонидан нотариатнинг фаол модели доирасида “ягона дарча” тамойили асосида нотариал ҳаракатларни тасдиқлаш тартибини тушунтириб беринг |
| 97 | 38 | Фуқаролик жамиятида жамоатчилик назоратининг ўрни нималарда кўринади? |
| 98 | 38 | Закалат нима ва закалат пули қайси ҳолатларда қайтариб берилиши керак? |
| 99 | 38 | Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот олишда нотариус ва Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби |
| 100 | 39 | Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари сифатида қайси органлар эътироф этилган |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting