625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
1 | Умумий ва ноорганик кимё институти | Цемент корхоналарида сопол буюмлар ишлаб чиқариш чиқиндиларидан комплекс хомашё сифатида фойдаланишнинг истиқболли технологияси | Сопол буюмлар ишлаб чиқаришда кўплаб миқдорда ҳосил бўладиган, маълум термик ишлов жараёнидан ўтган алюмосиликатли чиқиндилардан цемент саноатида клинкер куйдириш учун хом ашё аралашмаси компонети ва цемент ишлаб чиқаришда клинкерни тежаш имконини берадиган, юқори гидравлик фаолликка эга қўшимча сифатида фойдаланишнинг энергия- ва ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган. Технологиянинг цемент саноатида жорий этилиши табиий алюмосиликатли хом ашёларни ва қимматбаҳо клинкерни тежаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш ва таннархини арзонлаштиришга имконият яратади. | “Ўзқурилишматериаллари” АЖ цемент корхоналари |
2 | Умумий ва ноорганик кимё институти | Цемент корхоналарида сопол буюмлар ишлаб чиқариш чиқиндиларидан комплекс хомашё сифатида фойдаланишнинг истиқболли технологияси | Сопол буюмлар ишлаб чиқаришда кўплаб миқдорда ҳосил бўладиган, маълум термик ишлов жараёнидан ўтган алюмосиликатли чиқиндилардан цемент саноатида клинкер куйдириш учун хом ашё аралашмаси компонети ва цемент ишлаб чиқаришда клинкерни тежаш имконини берадиган, юқори гидравлик фаолликка эга қўшимча сифатида фойдаланишнинг энергия- ва ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган. Технологиянинг цемент саноатида жорий этилиши табиий алюмосиликатли хом ашёларни ва қимматбаҳо клинкерни тежаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш ва таннархини арзонлаштиришга имконият яратади. | “Ўзқурилишматериаллари” АЖ цемент корхоналари |
3 | Тошкент фармацевтика институти | Диабенит 100 мг капсулалари | Семенов ёки ҳар хил тишли родиола илдиз ва илдизпояси ҳамда мўмиё асосида махсус технология ёрдамида Гликоразмулин субстанцияси ва унинг асосида Диабенит-100 мг капсула дори шакли ишлаб чиқилган. Унинг клиник олди ва клиник синовлари Диабенитнинг гипогликемик таъсирга эга эканлигини, безарарлигини кўрсатди. | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
4 | Тошкент фармацевтика институти | Диабефор 200 мг капсулалари | Ўтлоқ себарга ўсимлиги ер устки қисмидан махсус технология ёрдамида қуруқ экстракт ва унинг асосида Диабефор-200мг капсула дори шакли ишлаб чиқилган. Унинг клиник олди синовлари Диабефорнинг гипогликемик таъсирга эга эканлигини ва безарарлигини кўрсатди. | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
5 | Тошкент фармацевтика институти | Кузиния 3+ | Соясимон кузиния илдизидан қуруқ экстракт олинди ва унинг асосида БФҚ “Кузиния 3+” капсула кўринишида ишлаб чиқилди. Ушбу БФҚ нинг клиник олди синовлари ўтказилди ва олинган натижаларга асосан гипогликемик, пребиотик,иммун тизимини стимулловчи таъсирлари аниқланди. | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
6 | Тошкент фармацевтика институти | Кобальт-30 таблетка | Таблетка таркиби: Кобальт-30 субстанцияси 0,0150 ёки 0,020 г Шакар 0,2820 ёки 0,3265 г Кальций стеарат 0,0030 ёки 0,0035 г Бир таблеткани ўртача оғирлиги 0,30 ёки 0,35 г | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиг |
7 | ЎзМУ | Оқава ва ташландиқ сувларидан хром ҳамда мис ионларини ажратиб олиш технологияси | Таклиф қилинаётган технология оқава ва ташландиқ сувлар таркибидаги хром (VI) ва мис (II) ионларини сорбентлар ёрдамида ажратиб олиш учун қўлланилади. Чет элда қўлланилаётган технологиялардан фарқли бўлиб, унинг афзаллиги хром ва мис ионлари жуда оз миқдорда ҳамда муҳитнинг турли хил рНларида тозалаш ва ажратиб олиш имкони беради. Сорбентлар махаллий хом ашёлар асосида синтез қилинади. | “ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖ корхоналари, “Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати” АЖ, Гидромет Давлат қўмитаси, Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, Узчармпойабзал АЖ корхоналари, Гальваник цехларига эга бўлган корхоналар |
8 | ФарДУ | “БДМ”га эга Фарғона водийси марказий каналлари бошқармаси ахборот тизими | Бизнинг лойиҳада “БДМ” га эга Фарғона водийси марказий каналлари бошқармаси ахборот тизимини структурасини ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган бўлиб, бу дастурий таъминотда бошқарманинг бўлинмаларидан келаётган ахборотларни жамлаш ва шулар асосида турли ҳисоботларни яратиш, уларни қайта ишлаш каби масалалар ҳал қилинган. Дастурий восита веб технологиялари асосида яратилган. Бу фойдаланувчиларга интернет тармоғи мавжуд бўлган ихтиёрий жойда ахборотларни кириш қулайлигини беради. | “БДМ” |
9 | ЎзР ФА «Физика-Куёш» ИИЧБ Материалшунослик институти | Юқори температурали печьлар учун футеровка ва мустаҳкам иссиқликка чидамли керамик плита тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш | Саноат чиқиндилари ва маҳаллий ҳом-ашё (минераллар) асосида оловбардош керамик материал олиш. Чет эллардан қиммат нарҳларда сотиб олинадиган оловбардош керамик материаллар ўрнини босади. Ишлаб чиқариш осон ва Ўзбекистон саноат печларини эксплуатация қилиш шароитига мослаштирилган. Материал Катта Қуёш Қурилмасида активлаштирилган ва синтез қилинган. | “ONIKS” ОАЖ |
10 | ЎзР ФА «Физика-Куёш» ИИЧБ Материалшунослик институти | Тиббиёт соҳасига шиша буюмлар ишлаб чиқариш линиялари учун керамик емирилишга чидамли оловбардош стерженлар ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш | Керамик емирилишга чидамли оловбардош стерженлар медицина соҳасига керак бўлувчи флакон ампулалар ишлаб чиқарувчи корхоналардаги мавжуд технологик тизимда флакон ва ампулаларни кесиш ва шакл бериш дастгохларида очиқ олов остида ишлашга мўлжалланган бўлиб импорт ўрнини босувчи сифат жихатдан устун ва арзон. Ишлаб чикариш технологияси керамика классик технологиясига асосланган бўлиб, механик мустаҳкамликни ошириш максадида хомашёни қуёш курилмасида эритиш билан фаркланади. | “MED STANDARD GLASS” МЧЖ |
11 | ЎзР ФА «Физика-Куёш» ИИЧБ Материалшунослик институти | Катализаторлар учун керамик буюмлар | Катализаторлар учун емирилишга чидамли оловбардош керамик буюмлар импорт ўрнини босувчи сифат жиҳатдан устун ва арзон. Ишлаб чиқариш технологияси керамика классик технологиясига асосланган бўлиб, механик мустаҳкамликни ошириш мақсадида хомашёни қуёш нури таъсирида синтез билан фаркланади. | “Maxam Chirchiq” МЧЖ |
12 | ТАТУ | TIME TO DEFEND 2: Revenge” version 2.0. Реал танклар симуляцияси ва RPG режимдаги 3D action ўйини | Дастур 2 қисмдан иборат. 1 - қисм. “TIME TO DEFEND”: Харбий соха учун реал 9 хил танклар симуляцияси, сунъий майдон ва казармалар (асосан химоя). 2 – қисм. “TIME TO DEFEND 2: Revenge”: Бунда асосий танк берилади. Унинг 7 хил ўқлари, даража, ёрдам кучлари, танк характеристикалари ва сунъий майдон, танклар, танкни яксон қилувчи артилерия ўқ отар қуроллар мавжуд. Асосан хужум. Бунда World of tanks дан фарқи фантастик қобилият ва жараён хужумларни ўз ичига олган. Тушунарли бўлиши учун (Lineage 2 + World of tanks). | Ҳар бир компьютер учун оффлайн (интернетсиз) кейинчалик дунё миқёсида онлайн (интернетсиз) ўйин. Ҳарбий соҳа. |
13 | ТАТУ | “Brisk Boy” кўнгилочар ўйини | Бу ўйин шўх боланинг саргузашти ҳақида бўлиб, у кўчада турган безори боланинг жахлини чиқаради ва натижада қочишига тўғри келади. Ӯйин мобайнида у йўлида учраган қаршиликларни, яъни ҳаракатланувчи ва тўхтаб турган транспорт воситалари ва тўсиқларни айланиб ўтишига тўғри келади. Шу билан бирга у ҳаракати давомида тангалар йиғиб боради. Тангалар евазига янги персонаж ва йўлларни активлаштириш мумкин | Ҳар бир компьютер учун оффлайн (интернетсиз) кейинчалик дунё миқёсида онлайн (интернетсиз) ўйин. Мактабгача таълим муассасалари |
14 | ТошДТУ | Насос агрегатиларини ўз-ўзидан автоматик равишда ишга тушириш учун қурилма | Ушбу лойиҳанинг илмий янгилиги насос қурилмаларини автоматик холда оператив токсиз ўз-ўзидан ишга тушувчи бошқриш схемасини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалигидаги энергия истеъмолини катта қисмини насос станцияларидаги насос агрегатлари ташкил этади. Суғориш даврида насос станцияларини тўхтаб қолиш ҳолатлари кузатилади, насос агрегатларини ўз-ўзидан автоматик равишда ишга туширишни қўллаш бу холатни олдини олиб катта техник-иқтисодий самара беради. Энергия таъминоти тўхташ натижасида насос агрегатларин ўз-ўзидан ишга тушишини муваффақиятли амалга ошириш кўпгина омилар келиб чиқиб, электр тармоғига ҳам боғлиқдир. Қурилмани янгилик даражаси тажрибали тадқиқ қилиш орқалий насос станциясини иқтисодий фаолиятини ошириш ва тенг қувватли манба бир нечта насос агрегатларини ўз-ўзидан ишга туширишни амалга ошириш. Ишлаб чиқилган ушбу қурилманинг қўлланилиши насос станциясини тўхтовсиз ишлашини таъминлаб беради, энергогидравлик қурилмаларни ишлашини сифатли бахолаш ва амалдаги насос станцияларни техник самарадорлигини ошириш. | Қурилма “Ўзэлтехсаноат” ассоциацияси ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида лаборатория машғулотларини ўтказиш учун қўллaнилиши мумкин. |
15 | БухМТИ | Фермер хўжаликлари ва якка тартибдаги истеъмолчилар учун мўлжалланган “Биогаз” олиш қурилмаси | Қурилма қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш чиқиндилари, озиқ-овқат саноати чиқиндилари ва чорва гўнгларидан метан гази олишга мўлжаллангандир. Ускунада кечадиган технологик жараён анаэробик (кислородсиз) тартибда амалга оширилади. Биореакторда кечадиган бижғиш жараёни температурасининг доимийлиги (35-380), ҳамда иссиқлик чиқимининг компенцацияси қуёш энергияси ҳисобидан тўлдириб борилади. Барча теплоэнергетик параметрларнинг стабиллигини таъминлаш автоматлаштирилган. Қурилма истемолчиларни “Биогаз” билан таъминлашдан ташқари экологик тоза биогумус (ўғит) олиш имконини беради | Қурилма фермер хўжаликлари ва якка тартибдаги ишлаб чиқаручи хўжаликлар ва алоҳида аҳоли хўжаликларини табиий газ билан таъминлашга мўлжалланган. |
16 | ЎзР ФА Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти | Статик ва динамик юклар таъсирида грунтли қияликлар устуворлигини баҳолаш дастури | Дастур турли кучлар таъсирида грунтли иншоотлар ва қияликларнинг устуворлигини баҳолаш ва грунтларнинг мумкин бўлган ўпирилиш соҳаларини аниқлаш имконини беради | Қурилиш, грунт ва тоғ жинсларини ўзлаштириш соҳасидаги корхоналар |
17 | СамДАҚИ | Қурилиш маҳсулоти сифатини бошқариш тизими | Ушбу ишланмада капитал қурилишда махсулот сифатига таъсир этувчи омиллар, махсулот сифатини сонли баҳолаш, сифатни бошқариш тизими, сифатни назорат қилиш йўллари ҳамда нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш учун меҳнат харажатларини аниқлаш йўллари таклиф этилади. | Қурилиш корхоналари, фирмалари, Акционерлик жамиятлари, инженеринг компаниялари |
18 | ТошДТУ | Лёсс тоғ жинсларининг инженер-геологик хусусиятлари | Ўзбекистон худуда лесс тоғ жинслари кенг тарқалган бўлиб, улар аксарият бино ва иншоотлар учун асос ҳисобланади. Лесс тоғ жинсларини ўзига ҳос бўлган ҳусусиятларидан бири бу намлик ортиши билан чукувчанлик хусусиятни ривожланишидир. Чукувчанлик хусусиятни ривожланиши билан бино ва иншоотларда қўшимча чуқиш жараёнининг боғлиқлиги сабабли бино ва иншоотларда шикастланиш даражасини ортишига олиб келади. Ҳозирги кунда лесс тоғ жинсларини чуқувчанлик ҳусусиятини бино ва иншоот пойдеворларини ҳисоблашда инобатга олиш меъёри ҳужжатлар бор. Лекин улар ҳозирги кунги илмий талабларга жавоб бермайди. Ушбу лойиҳа натижатида таклиф қилинадиган тасниф бино ва иншоотлар пойдеворини лойиҳалашда қўлланиладиган чукувчанлик кўрсаткичларини сифат жиҳатидан такомиллаштиради, яъни чукувчанлик ҳусусияти меъёрий кўрсаткичлари замон талабларига жавоб беради. Лойиҳанинг максади: Бино ва иншоот пойдеворларини ҳисоблаш учун лесс тоғ жинсларини меъёрий кўрсаткичларини ишлаб чикиш. | Қурилиш корхоналари |
19 | Рахимов Б.Б., БухМТИ | "Ёғ-мой комбинати” қолдиқларини қайта ишлаш технологияси | Ушбу қурилма “Ёғ-мой комбинати” қолдиқларини қайта ишлаб битум махсулотларини олишга мўлжалланган | Қурилиш ишлари учун |
20 | ЎзР ФА Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти | Тўртканалли мобил муҳандислик станцияси | Динамик жараёнларда объектларни терранишларини қайд қилади | Қурилиш ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting