625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
241 | СамДАҚИ | Ёғочни қайта ишлашдан хосил бўлган қипиқдан арзон, енгил иссиқ сақловчи материал олиш технологияси | Ёғочни қайта ишлашдан хосил бўлган қипиқдан арзон, енгил иссиқ сақловчи материал олинади ва у кам қаватли бинолани иссиқ сақловчи материали сифатида қўлланилади. | Архитектура ва қурилиш соҳа корхоналари |
242 | СамДАҚИ | Сепаратор чанг ажратгич | Ушбу ускуна, чангланган ҳавони ва газларни тозалаш, ҳамда ишлаб чиқариш бинолари хоналарини чанг ва газлардан тозалайди ҳамда ёпиқ циклик равишда ҳавони намлаб микро иқлим яратиб беради. | Пахта саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари |
243 | СамДАҚИ | Анъанавий “Чорбоғ” услубидаги миллий боғнинг меъморий лойиҳаси | Ушбу ишланма Ўрта Осиё тарихий боғларига хос анъанавий “Чорбоғ” услубини замонавий боғ-парк санъатида қайта тиклаш муаммосига қаратилган бўлиб, унда ушбу муаммони ечиш бўйича илмий-лойиҳавий таклифлар берилган. Чорбоғни яратишнинг меъморий дастури ва асосий тамойиллари ишлаб чиқилган. | Архитектура ва қурилиш соҳаси |
244 | СамДАҚИ | ГИС технологиялари асосида яратилган электрон кўринишдаги аҳоли картаси | Вилоят, туман, махаллаларнинг ахолиси тўғрисидаги электрон шаклдаги харита | Архитектура ва қурилиш соҳа |
245 | СамДАҚИ | Енгил саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнида ифлосланган оқава сувларини тозалаш технологияси | Енгил саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнида ифлосланган оқова сувлари сифатли тозаланади ва атроф муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилади. | Енгил саноат корхоналари |
246 | СамДАҚИ | Тоғ-кон ишларидаги қазилманинг ҳажмини аниқлаш ва фазовий тасвирлашнинг электрон модели | Тоғ кон ишларидаги қазилманинг ҳажмини аниқлаш ва фазовий тасвирлашнинг электрон модели яратилади ва амалиётга тадбиқы этилади | Тоғ кон саноати |
247 | СамДАҚИ | Саноат чиқиндиларидан (шлаклар, ишқорлар) олинган ишқорли цемент асосида юқори самарадор ячейкали бетонлар технлогияси | Ушбу ишланма маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидан олинган ишқорли цемент асосида юқори самарадор энергия тежовчи автоклавсиз ячейкали бетонлар ишлаб чиқариш муаммосини ечишга йўналтирилган. Таклиф этяптилар. | Архитектура ва қурилиш соҳа |
248 | СамДАҚИ | Қурилиш маҳсулоти сифатини бошқариш тизими | Ушбу ишланмада капитал қурилишда махсулот сифатига таъсир этувчи омиллар, махсулот сифатини сонли баҳолаш, сифатни бошқариш тизими, сифатни назорат қилиш йўллари ҳамда нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш учун меҳнат харажатларини аниқлаш йўллари таклиф этилади. | Қурилиш корхоналари, фирмалари, Акционерлик жамиятлари, инженеринг компаниялари |
249 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Зарафшон воҳаси суғориладиган тупроқлари шароитида доривор амарант ўсимлигининг асосий, такрорий ва сидерат экин сифатида ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш | Доривор амарант ўсимлиги навларининг Зарафшон воҳаси тупроқлари шароитида асосий экин сифатида экиш ва такрорий сидерат экини сифатида экиб, унинг озиқланиши, тупроқ унумдорлигига реакцияси, минерал ўғитларнинг меъёрларининг ўсимлик ўсиши, ривожланиши, ва биомасса ҳосил қилишига таъсирини ўрганиш. | Қишлоқ хўжалигида ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида |
250 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Эрозияга учраган ерларда буғдойнинг совуққа чидамлигини оширишда криопротектор ва калийли ўғитлардан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш | Эрозияга учраган бўз тупроқлар шароитида криопротектор ва калийли ўғитлар таъсирида кузги буғдойнинг совуққа ва қишга чидамлиги 15-18 % га ортиб, тўлиқ туп сони сақланиш хисобига ўртача 6-9 ц/га қўшимча дон хосили етиштирилади. | Қишлоқ хўжалигида ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида |
251 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | «Фермер хўжаликлари учун кузги буғдойнинг суғориладиган ерлар шароитида интенсив типдаги, серҳосил, дон сифати кучли ва қимматли буғдой талабларига жавоб берадиган навларини яратиш” | Буғдойнинг жаҳон коллекция намуналари, Ўсимликшунослик ИТИ ҳамда CIMMYT, ICARDA халқаро ташкилотларидан келтирилган юмшоқ ва қаттиқ буғдой намуналари, навларини ўрганиш, селекция учун дастлабки ашёни ажратиш, серҳосил, дон сифати кучли ва қимматли буғдой талабларига жавоб берадиган янги нав намуналарини чатиштириш, дурагайларни танлаш, тизма ва навларни яратиш, янги навларни қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясига топшириш. | Қишлоқ хўжалиги, уруғчилик-ка ихтисос-лашган фермер хўжалик-лари |
252 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Картошканинг янги конкурс нав синовидаги янги навлари | Республиканинг картошкачилик хўжаликларида етиштириш учун тавсия этиладиган картошканинг янги конкурс нав синовидаги янги навлари | Картошкачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари |
253 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Мойли кунгабоқарнинг линиялараро дурагайларини яратиш | Кунгабоқарнинг линиялараро дурагайлари геборозия қобилиятга эга бўлиб, экилиб келинаётган навлар (20-25 ц/га) га нисбатан 30-40 % қўшимча ҳосил беради. | |
254 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Зарафшон воҳаси ғаллазорларида тарқалган бегона ўглар, уларга қарши агротехник ва кимёвий курашиш тадбирлари | Зарафшон воҳасининг суғориладиган ерларида етиштирилаётган ғаллазорларда тарқалган бегона ўтларга қарши курашишда тўғри алмашлаб экишни жорий этиш, тупроққа асосий ишлов бериш чуқурлиги ва гербицидларни уйғунлашган ҳолда қўллаш асосида тупроқни агрофизикавий хоссаларини яхшилаш, ундаги микробиологик жараёнларни жадаллаштириб, ғаллазордаги бегона ўтлар миқдорини камайтириш ҳисобига бундай ерларда етиштирилаётган кузги буғдойдан юқори ва экологик тоза маҳсулот олишга қаратилган. | Қишло хўжалигида ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида |
255 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | Яйловлар ҳолатини яхшилайдиган комбинациялашган агрегат. | Таклиф этилаётган агрегат чўл яйловлар тупроқларига тор қаторлаб қатор оралари 60-90 см, ишлов бериш кенглиги 15 см бўлиб, чўл фитомелиоратив ўсимликлар ишлов берилган майдонга экишга мўлжалланган. Бу технологик жараён бир ўтишда бажарилади. | Қишлоқ хўжалиги, чўл яйловлардаги фермер хўжаликлари |
256 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | ЛПП (Даволаш-профилактика премикси) | Ҳайвонлар организмида айрим витаминлар, макро- ва микроэлементларнинг етишмаслиги оқибатида кузатиладиган модда алмашинуви бузилиши касалликлари ҳамда сигирлар бепуштлигини қисқа муддатларда тўлиқ соғайишини таъминлайди. | Республикамизнинг чорвачилик фермер хўжаликлари, хусусий чорвачилик хўжаликлари |
257 | Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. | ОВАРИОТРОПИН-гонадостимулловчи поливитаминли даволовчи препарат | Овариотропин гонадостимулловчи восита бўлиб, жинсий аъзоларда қон айланиши ва моддалар алмашинуви жарёнларини стимуллаш билан тухумдонларда фолликулаларни етилишини меъёрлаштиради. Сигирларда жинсий куйикишни ва овуляцияни таъминлайди. Препарат қўлланилгандан 3-6 кун ўтгач жинсий куйикишнинг дастлабки белгилари туғишдан кейинги даврнинг кечишига кўра намён бўлади. | Республикамизнинг чорвачилик фермер хўжаликлари, хусусий чорвачилик хўжаликлари |
258 | Самарқанд Давлат медицина институти | Жигар эхинококкозини ташҳислаш ва жаррохлик даволаш тактикасини танлаш учун дастур | Жигар эхинококкози билан оғриган беморларда операция танловига таъсир қиладиган омилларни баҳолаш учун ишлаб чиқилган дастур организм индивидуал хусусиятини ҳисобга олиб оптимал операция усулини танлаш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради. Ушбу дастурни жигар эхинококкози билан оғриган беморларни хирургик даволаш усулларини яхшилаш мақсадида хирургияда қўллаш мумкин. | Соғлиқни сақлаш амалиёти |
259 | Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти | Помидорнинг серҳосил "Дархон" нави | Кечпишар нав ўсув даври 118-122 кун. Тупи инднтерминант, баландлиги 100-115 см. Меваси ясси юмалоқсимон, жуда йирик 270-360 г, гўштдор, дегустацион бахоси 4,8 балл. Хосилдорлиги 40-45 т/га. Қайта ишлашга ва янгилигича истеъмол қилишга мос. Иссиққа чидамли. | Фермер, деҳқон хўжаликлари, сабзавот етиштирувчи хўжаликлар, хаваскор сабзавоткорлар |
260 | Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти | Тарвузнинг янги Ширин нави | Ўртапишар нав, ўсув даври 90-95 кунни ташкил этади. Мевасининг шакли чўзиқроқ, оч яшил рангда, энли тўқ яшил йўлли гули бор. Ўртача вазни 3-5 кг, Пўстининг қалинлиги 0,5-0,6 см. Эти пушти рангда, серсув, майин, таркибидаги эрувчан қуруқ модда миқдори ўртача 10,7%, энг ширинлари 12,5% гача. Ҳосилдорлиги 25-28 т/га | Фермер, деҳқон хўжаликлари, сабзавот, полиз етиштирувчи хўжаликлар. |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting