625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
281 | Умумий ва ноорганик кимё институти | Енгил вазнли оловбардош материаллар олиш технологияси | Маҳаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслари, жумладан Ангрен каолини, Жиззах серпентинити асосида енгил вазнли алюмосиликатли ва магнезиалли оловбардош материалларнинг янги таркиблари ва уларни олиш технологияси ишлаб чиқилган. Ғовак ҳосил қилувчи ва ёнувчи қўшимчалар сифатида Республикамиз саноатларининг чиқиндиларидан фойдаланилди. Олинган енгил вазнли ғиштнинг кўрсаткичлари стандарт талабларга мос келади. | Ишланма «Бекабад-огнеупор» ҚК ва бошқа оловбардош материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналарда жорий этиш мумкин. |
282 | Умумий ва ноорганик кимё институти | Бойсун тошкўмири асосида сульфоактивлаштирилган адсорбент технологиясини ишлаб чиқиш | Маҳаллий хом ашё Бойсун тошкўмиридан олинган адсорбент юқори талаблар асосида кўмирни кислотали активлаштириш билан амалга оширилади. Сульфоактивлашти-рилган адсорбент металлургия саноати соҳасидаги технологик эритмалардан рангли ва нодир металларни ажратиб олишда ва саноат чиқинди сувларини тозалашда кенг қўлланилади. | Ишланманинг истеъмолчиси бўлиб Бухоро вилояти Газли шаҳри “Газлимагистарлқувур” бошқармаси, “Газлинефтгазқазибчи-қариш” корхонаси, шунингдек металлургия саноати корхоналари ҳисобланади |
283 | ФарПИ | Маҳаллий хомашёдан чўян ва кремний олиш конвертори | Маҳаллий хом ашё (тоғ темиртош)дан, масалан, Оқтош (Жиззах вилояти) конида мавжуд қўнғир темиртошдан ва Чодак (Наманган вилояти) конида мавжуд бўлган Геотит рудасидан чўян ва металлургия кремний олиш учун энергия ва ресурстежамкор технологиялардан фойдаланилган холда ишлайдиган кислородли конверторни тайёрлаш ва ишлаб чиқаришга қўллаш таклиф этилади. . | Чўян ва металлургия кремнийсидан кенг фойдаланиладиган соҳа корхоналари ва тадбиркорлар |
284 | Хоразм Маъмун академияси | Хоразм вилояти шароитида маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларини етиштириш агротехнологияси | Маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларининг агротехнологик хусусиятларини ўрганиб, Хоразм воҳаси тупроқ-иқлим шароитига мос навлар танланди ҳамда суғориладиган шароитда маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларидан дон сифати бўйича юқори ҳосил олишнинг илмий асосланган агротехнологиялари ишлаб чиқилди. Хоразм вилояти суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида биринчи марта кузги маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларининг экиш муддатлари ва меъёрларини ўсимликнинг ўсиб ривожланиш даврларига, ҳосилдорлигига, вегетация давомийлигига ва бошқа хусусиятларга таъсири ўрганилди. Шу билан бирга, қурғоқчиликка чидамли, серҳосил маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навлари ишлаб чиқаришга жорий қилинди. | Фермер хўжаликлари. |
285 | Умумий ва ноорганик кимё институти | Қўрғошин фталати ва қўрғошин стеаратларининг олиш технологияси | Маълумки, қўрғошин фталат ва қўрғошин стеаратлар республикамизга чет эллардан валюта ҳисобига келтирилади. Қўрғошин фталат ва қўрғошин стеаратлар республикамиз шароитида юқори унум билан синтез қилинди. Бу маҳсулотлар пластмасса саноатида пластификаторлар сифатида, юқори кучланишда ишловчи кабелларга изоляция материалларини тайёрлашда ва органик синтезда кўплаб ишлатилади. Яратилган технологиянинг республикамизда аналоги йўқ. Олинган маҳсулотлар импорт ўрнини босувчи ҳисобланади ва уларни экспорт қилиш мумкин. | Кабел заводлари, пластмасса хом-ашёларидан канализация қувурлари ва бошқа қувурлар ишлаб чиқаришда пластификатор сифатида фойдаланувчи барча ташкилотлар. |
286 | ҚарДУ | Тупроқ унумдорлигини оширишнинг экологик хавфсиз ва самарали усули | Маълумки, қишлоқ хўжали-гини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдир. Бунда кимёвий препарат-лардан эмас, балки тупроқ-нинг табиий «мелиоратор-лари» бўлган ёмғир чувалчангларидан самарали фойдаланиш ҳам экологик, ҳам иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида тупроқни юмшатадиган, аралаштира-диган, органик қолдиқлар-нинг парчаланишини тез- лаштирадиган ёмғир чувал-чангларидан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни тақозо этади | Қишлоқ хўжа-лиги |
287 | НамДУ | Суғориладиган боғ барпо этиш технологияси | Маълумки, инсониятнинг яшаш тарзи.ҳаёти-момоти сув билан боғлиқ. Ўрта Осиёда йилдан-йилга сув ресурслари танқислигининг ошиб бориши кўпгина геоэкологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ер ва сув ресурслари билан боғлиқ муаммолар кўлами ва хавфи йилдан – йилга кўпайиб бормоқда. Лойиҳада бу муаммоларнинг ўзига хос ечимларини топиш, сувсиз қурғоқчил худудларлар хавфини камайтириш, ноъананавий усуллар асосида экинларнинг парвариши ва хосилдорлигини таъминлаш бўйича ишланмалар тайёрлаш | Қишлоқ хўжалиги |
288 | ЎзМУ | Табиий хомашёлар асосида қон тўхтатувчи коллаген плёнкалари | Махаллий хом ашёлар - коллаген ва супрамолекуляр комплекс асосида ишлаб чиқилган қон тўхтатувчи плёнкалар ўзининг қон тўхтатиш хусусияти ва сақланиш шароитлари, таннархи каби бир қанча кўрсаткичлари бўйича хорижий аналогларидан қолишмаслиги аниқланди. | Амалий тиббиёт |
289 | УрДУ | Маҳаллий вермикулит хомашёлари асосида иссиқлик ҳимояловчи материаллар олиш технологияси | Махаллий вермиқулит минерал хом ашёлари асосида иссиқлик химояловчи материаллар олишга бағишланган. | Кимё саноати, Қурилиш материаллари саноати, Автомобилсозликда |
290 | Геномика ва биоинформатика маркази | Равнақ-1 ва Равнақ-2 – янги юқори сифатли ғўза навлари | Маркерларга асосланган селекция технологияси усуллари билан тола узунлиги ва пишиқлигини бошқарувчи генлар донор линиялардан Андижон-35 ҳамда Меҳнат навларига ўтказилди ва беккросс бешинчи авлод дурагайлари ичидан ғўзанинг янги юқори сифатли Равнақ-1 ва Равнақ-2 навлари танлаб олинди. Ишланманинг асосий аҳамиятлари: асосий қимматли хўжалик белгилари бўйича | Равнақ-1 навида – (ўртача) тола узунлиги - 37,3 мм, тола чиқими - 33,9%, битта кўсак оғирлиги – 7,0 г., 1000 дона чигит оғирлиги - 136 г. |
291 | ҚарДУ | Манзарали дарахтларни патоген микроорганизмлардан ҳимоялашнинг самарали усуллари | Манзаралилиги учун экилаётган дараxтларнинг кўпчилиги ўсиш ва ривoж-ланиши заифлашиб, касал-ликларга чидамлилиги кeскин пасайиб, дараxт-ларнинг қуриб қoлиши ҳoлатлари кузатилмoқда. Муаллифлар томонидан манзарали дарахтларнинг касаллик-ларини тўғри аниқланиб, замонавий кураш чораларини қўллаш асосида, дарахтларни сақлаб қолиш йўллари яратилган. Касаллик белгиларининг намоён бўлиши билан ҳар бир микро-организмларга таъсир қиладиган препаратларни қуллаш технологияси ишлаб чиқилди. Изланишлар натижасида, экологияга зарар етказмай-диган препаратларни тўғри қўллаш, ўсимлик илдизларига керакли озуқа ва микроорганизмлардан ҳимоя қилиш учун илдиз қоришмаларидан фойдала-ниш яхши натижа беришлиги тажрибада исботланди. | Кўкаламзорлаштириш ва обо-донлаштириш корхоналари, экология, табиат мухофазаси, қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжа-ликлари. |
292 | ҚарДУ | Caesalpiniae gilliesii Wall. - кўкаламзорлаштириш да истиқболли тур | Манзарали ўсимликлар-ни интродукция қилиш, уларни кўпайтириш ва ноқулай иқлим шароит-ларига бардошли манзарали ўсимликлар ўстириш вази-фасини долзарб муаммо сифатида қўймоқда. Шундай юксак манзарали ўсимликлардан бири Caesalpiniae gilliesii Wall. дир. Биз томондан, Қарши шароитида Жиллис цезальпинияси Caesalpiniae gilliesii Wall. интродукция қилинди. Бурчоқдошлар (Fabaceae L.) оиласининг Caesalpiniae туркумига мансуб, бўйи 3 (5-6) м га етадиган бута ёки кичик дарахт. Ўсимликни уруғидан осон кўпайтириш ишлари ишлаб чиқилди. Caesalpiniae gilliesii Wall.–ёзнинг қурғоқчилиги-да, қиш ойларининг совуғида ва шўрланган тупроқларда бемалол ўсади. Узоқ вақт гуллайди. | Кўкаламзорлаштириш, экология ва табиат мухофазаси. |
293 | ҚарДУ | Hibiscus syriacus L. кўкаламзорлаштириш да истиқболли тур | Манзарали ўсимлик-ларни интродукция қилиш, интродукция шароитида уларни кўпайтириш ва турли иқлим шароитларига бардошли манзарали ўсимликлар заҳираларини яратиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Жанубий Ўзбекистонда интродукция қилинган Сирия гибискуси (Hibiscus syriacus L.) Malvaceae оиласининг Hibiscus туркумига мансуб, бўйи 3 (5-6) м га етадиган бута ёки кичикроқ дарахт, ўсимликни қаламчаларидан ва уруғидан кўпайтириш ишлари ишлаб чиқилди Hibiscus syriacus L.нинг бизни шароитимизда қимматли хусусиятларидан, ёзги қурғоқ-чиликда, қишнинг совуғида, қисман шўрланган жойларда ҳам бемалол ўсишидир. Шунингдек, уларнинг узоқ муддат (150 кун) чиройли гуллаши, кўп миқдорда ва сифатли уруғ ҳсил қилиши, уруғидан ва қаламчасидан осон кўпайиши ушбу турни Жанубий Ўзбекистон шароитидаги истиқболини кўрсатади. | Кўкаламзорлаштириш, ободон-лаштириш ва экология ва табиат мухофазаси. |
294 | НамДУ | Мевалардан мураббо тайёрлашда олxўри экстрактидан шакар ўрнида фойдаланиш | Мамлакатимиз ҳудудида етиштириладиган турли хил мевалар таркибида инсон организми учун зарур бўлган биологик фаол моддалар, витаминлар, шакар, бактерицид хусисиятга эга бўлган моддалар учрайди. Олхўри ўсимлиги таркибида шакар кўплиги сабабли, мураббо, жем, повидло тайёрлашда, кондитер маҳсулотлар ишлаб чиқишда шакар ўрнини босувчи, олхўри экстрактидан ажратиб олинадиган маҳсулотдан фойдаланиш мумкин. | Мураббо тайёрловчи корхоналар, хонадонларда |
295 | Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий-тажриба станцияси | Маккажўхори Ўзбекистон 300 МВ дурагайи ва етиштириш технологияси | Маккажўхори Ўзбекистон 300 МВ дурагайи ўртатезпишар бўлиб, бошоқли экинлардан бўшаган анғизли майдонларга экилганда дон ҳосили - 6-8 т/га, кўк масса ҳосилдорлиги – 25-28 т/га. | Ўзбекистон Ресбублика-сининг шимолий вилоятларидан ташкари барча вилоятларнинг бошоқли экинлардан бўшаган анғизли майдонларга экиш учун. |
296 | Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти | Макка супурги-Kochia scoparia L.нинг “Малика” нави | Макка супургининг “Малика” нави чўл минтақаларидаги шўрланган майдонларда минераллашган сувлардан фойдаланиб гектаридан 120-150 центнер пичан ва 8-10 центнер уруғ ҳосилини олиш имконини беради | Чўл-чорвачилигига ихтисослашган ширкат,фермер ва дехқон хўжаликлари . |
297 | АндМИ | Янги турдаги миллий онлайн конференция ташкил этиш тизимини яратиш | Мазкур тизим Ўзбекистон шароитида онлайн шаклдаги ва барча турда (ҳалқаро, республика, вазирлик ва ОТМ миқёсида)ги конференцияларни ташкил этиш (иштирокчиларни рўйҳатга олиш, материалларни қабул қилиш ва уларни тасдиқлаш, нашр этиш, тарқатиш) имкониятини яратиб беради | Барча турдаги таълим муассасалари |
298 | Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти | Сузувчи қафас тўрларда | Мазкур технология Ўзбекистон сув омборлари ва кўлларидагига нисбатан маҳсулдорлиги бир неча юз баробар ошиқ товар карп балиғини етиштириш имкониятини беради. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Балиқчилик |
299 | Геномика ва биоинформатика маркази | Маркерларга асосланган селекция – ғўзада сифатли навларни яратишнинг тезкор ва самарали технологияси | Мазкур технология асосида хўжалик қимматли белгиларни ДНК маркерлар ёрдамида донор линиялардан навларга олиб ўтиш ётади. Масалан, тола узунлиги белгисини ДНК маркерлар ёрдамида бу кўрсаткичи паст, бироқ бошқа хусусиятлари юқори бўлган навларга ўтказиш мумкин. Бу технология қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ғўзанинг янги навларини қисқа муддат ичида яратиш имконини беради. Технологиянинг асосий босқичлари: 1. Хўжалик қимматли белгиси яхшиланиши талаб этилаётган нав билан донор линияни ўзаро чатиштириш. 2. Янги навда маркер белгини турғунлаштириш. Беккросс чатиштириш усули билан бешинчи олтинчи авлодга қадар чатиштирилади. Чатиштириш давомида белгининг мавжудлиги ДНК маркерлар ёрдамида назорат қилиб борилади. 3. Яратилган навнинг хўжалик белгиларини тавсифлаш. Икки-уч йил давомида дала нав синаш тадқиқотларини ўтказиш ва навни ишлаб чиқаришга тақдим этиш.Ушбу технология ананавий селекцияни бойитиб нав олиш муддатини бир неча баробарга қисқартиради. Технологияни ишлатиш учун Марказда керакли ДНК-маркерлар ва ғўзанинг донор линиялари мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси |
300 | Геномика ва биоинформатика маркази | Маркерларга асосланган селекция – ғўзада сифатли навларни яратишнинг тезкор ва самарали технологияси | Мазкур технология асосида хўжалик қимматли белгиларни ДНК маркерлар ёрдамида донор линиялардан навларга олиб ўтиш ётади. Масалан, тола узунлиги белгисини ДНК маркерлар ёрдамида бу кўрсаткичи паст, бироқ бошқа хусусиятлари юқори бўлган навларга ўтказиш мумкин. Бу технология қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ғўзанинг янги навларини қисқа муддат ичида яратиш имконини беради. Технологиянинг асосий босқичлари: 1. Хўжалик қимматли белгиси яхшиланиши талаб этилаётган нав билан донор линияни ўзаро чатиштириш. 2. Янги навда маркер белгини турғунлаштириш. Беккросс чатиштириш усули билан бешинчи олтинчи авлодга қадар чатиштирилади. Чатиштириш давомида белгининг мавжудлиги ДНК маркерлар ёрдамида назорат қилиб борилади. 3. Яратилган навнинг хўжалик белгиларини тавсифлаш. Икки-уч йил давомида дала нав синаш тадқиқотларини ўтказиш ва навни ишлаб чиқаришга тақдим этиш. Ушбу технология ананавий селекцияни бойитиб нав олиш муддатини бир неча баробарга қисқартиради. Технологияни ишлатиш учун Марказда керакли ДНК-маркерлар ва ғўзанинг донор линиялари мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting