625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
301 | ТДТУ қошидаги ТММ ИТМ | Кукунларни ўлчамлари бўйича сараловчи классификатор | Саноатнинг кўп соҳаларида кукунсимон маҳсулотларни ўлчамларига қараб саралаш зарурати туғилади. Масалан рангли металлургияда ишлатиладиган кукунли моддалар ўлчами 7.5 мкм кичик бўлишлари керак, ёки қурилишда ишлатиладиган ранг берувчи пигментлар, оҳак, ганч, цемент ва ҳ.к. ўлчамлари қанча кичик бўлса, сифати шунча юқори бўлади. Шунинг учун кукунли моддаларнинг кичик ўлчамдагиларини ажратиб олишда турли классификаторлар қўлланилади. Илмий марказда статик турига мансуб бўлган классификатор ишлаб чиқилган. Ушбу ишланма мавжуд классификаторлардан фарқли ўлароқ юқори самарага эгадир ва у ўлчами жуда кичик бўлган (7.5 мкм) кукунли моддаларни ажратиб беришга қодир. | Рангли металлургия, қурилиш материалла-рини ишлаб чиқиш саноатлари |
302 | СамДУ | Кўзнинг рангдор пардасини таҳлил қилиш дастури | Шахсни идентификациялаш ва таниб олишда кўзнинг рангдор пардасидан фойдаланиш юқори самара беради. Ишлаб чиқилган дастурий восита шахс кўзининг рангдор пардаси жойлашган соҳасини аниқлаш ва таҳлил қилиш вазифаларни амалга оширади. | Ахборот хавфсизлиги эҳтиёж мавжуд ташкилотлар |
303 | Тошкент фармацевтика институти | Кузиния 3+ | Соясимон кузиния илдизидан қуруқ экстракт олинди ва унинг асосида БФҚ “Кузиния 3+” капсула кўринишида ишлаб чиқилди. Ушбу БФҚ нинг клиник олди синовлари ўтказилди ва олинган натижаларга асосан гипогликемик, пребиотик,иммун тизимини стимулловчи таъсирлари аниқланди. | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
304 | Дон ва дуккали экинлар ИТИ Қашқадарё филиали | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Ғозғон” нави | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Ғозғон” нави | Фермер хўжаликлари |
305 | Дон ва дуккали экинлар ИТИ Қашқадарё филиали | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Яксарт” нави | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Яксарт” нави | Фермер хўжаликлари |
306 | Дон ва дуккали экинлар ИТИ Қашқадарё филиали | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Хисорак” нави | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Хисорак” нави | Фермер хўжаликлари |
307 | Дон ва дуккали экинлар ИТИ Қашқадарё филиали | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Бунёдкор” нави | Кузги юмшоқ буғдойнинг “Бунёдкор” нави | Фермер хўжаликлари |
308 | Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти | Креп-жоржет газламасини янги турлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси | Креп-жоржет газламасини янги турлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди.Ғалтаклардаги танда иплари тандалаш бўлимида пилталаб тандалаш машинасининг ромларига ўрнатилиб, улар бир бирига параллел равишда аввал тандалаш барабанига, сўнгра тўқув ғалтагига ўралади. Бу ерда танда иплари тўқув дастгоҳининг жиҳозларидан ўтказилгандан сўнг тўқув дастгоҳида танда ва арқоғ ипларидан хом газлама ишлаб чиқарилади ҳамда бўяш ва пардозлаш ишлари амалга оширилади | Енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқариш мумкин |
309 | ТошДТУ | Кремнийдаги киришма атомлари асосида юқори самарадорли қуёш элементларини аниқлаш | Микро ва нанокластерли киришма атомларига эга бўлган яримўтказгич материаллар хозирги вақтда жуда ҳам қизиқарли ҳамда кам ўрганилган бўлиб, наноўлчамли структураси мавжуд бўлган ўзига хос янги синфдаги материаллар сифатида қаралади. Лойиҳанинг мақсади микро ва нанокластерли киришма атомларига эга бўлган кремнийни назарий ва амалий ўрганишдан иборат бўлиб, бунда улардан янада самарадор қуёш элементларини яратиш учун қўлланадиган янги синфдаги яримўтказгич материаллар сифатида фойдаланилади. Нархи қиммат ва ўта мураккаб технологик тизимлар ҳамда жиҳозлар ёрдамида яратилган наноўлчамли структураларга эга аньанавий яримўтказгич материаллардан фарқли равишда микро ва нанокластерли киришма атомлари бир қатор муҳим афзалликларга эгадир. Ишлаб чиқилган қуёш элементлари 220 В кучланиш билан таьминланувчи кам қувватли қурилмалар учун энергия манбаси сифатида ҳар хил соҳаларда қўлланилиши мумкин. | Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Бошгидромет, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекгеология, ” Ўзбекнефт ва газ” агентлиги. |
310 | Институт биоорганической химии АН РУз | Косметические средства на основе липосомной технологии | Будет разработана технология получения субстанции липидов из природных источников, с целью использования их для создания косметических средств. Преимуществом данной раз-работки является возможность прямой доставки различных природных БАВ в клетки кожи и улучшение ее физиологического состояния. Созданное косметическое средство может быть ис-пользовано для профилактики различных кожных заболеваний. Липидную субстанцию получают из органов крупного рогатого скота и, следовательно, разработка будет полностью обеспечена сырьем. | Дерматология и косметология |
311 | НамМТИ | Корхоналарда толали чиқиндилардан ип йигириш технологиясини такомиллаштириш | Ушбу толали чиқиндиларнинг хоссалари 4 турдаги пахта толаси кўрсаткичлари билан бир хиллиги аниқланди ва 3-4 навли пахталар билан сараланма таёрланиб корхоналарда ип йигирилди. Йигирилган ипларни хоссалари 2 нав иплари стандартларига туғри келади | Пахта тозалаш саноати ва енгил саноатда |
312 | НамМТИ | Корхонада тола микдорини ва линт сифатини ошириш имконини берувчи янги қурилма | Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра тўқимачилик корхонасининг қимматбаҳо хом-ашёси бўлган пахта толасининг ўртача 4-5 фоизи линт таркибига қўшилиб кетади. Бу, аввало қимматбаҳо толанинг йўқолишига, иккинчи томондан линт сифатининг бузилишига олиб келади. | Пахта тозалаш саноати ва енгил саноатда |
313 | ТАТУ | Корпоратив электрон ҳужжат алмашинуви дастурий тизими | Ушбу дастурий тизим таркибида мустақил ташкилотларга эга бўлган ташкилотлар учун мўлжалланган бўлиб, уларда электрон ҳужжат алмашинувини ташкил этиш учун мўлжалланган. Дастурий тизимда юқори ташкилот ва унинг тузилмаларидаги кирувчи, ички ва чиқувчи ҳужжатлар билан ишлаш, уларни электрон алмашинуви билан боғлиқ бизнес жараёнлар автоматлаштирилади. | Барча хўжалик субъектлари, давлат ташкилотлари |
314 | ТАТУ | Корпоратив тест дастурий тизими | Ушбу дастурий тизим таълим муассасаси бўйича тест имтиҳонларини тезкор ташкил этиш ва уларда ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, тест имтиҳонини ўтказишга оид барча бизнес жараёнларни автоматлаштиради. Бунда, имтиҳон топширувчилар рўйхатини шакллантириш, тест саволларини ва жавобларини жойлаштириш, тестни ўтказиш ва аппеляция жараёнларини автоматлаштириш имкониятлари мавжуд | Барча таълим муассасалари, ўрта махсус таълим бошқармалари |
315 | НамДУ | Компьютер ўйинлари ва математика | Кичик ёшдаги болаларда дастлабки математик билимларни шакллантирувчи мультимедиали интеллектуал ўйинлар | Халқ таълими бўлимлари, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларининг бошланғич синф бўлимлари, ота-оналар |
316 | ФарДУ | Компьютер дастури ёрдамида ҳашаротларнинг ривожланиш муддатлари ҳамда миқдор зичликларини олдиндан башорат қилиш | “INSECTA” дастурига қишлаётган ҳашаротларнинг диапаузадаги қуртларининг бош эни ўлчами ва тана оғирлиги кўрсаткичлари киритилса, ўлчамларнинг корреляцион боғлиқлик даражаси ҳисобланиб, ҳашаротнинг қишловдан нормада ривожланиб чиқиши ёки чиқмаслиги тўғрисида аниқ хулоса олиш имконияти мавжуд. | Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази |
317 | Умумий ва ноорганик кимё институти | Комплекс таъсир этувчи, самарали “Фандеф-аъло” дефолиантининг олиниш технологияси ва қишлоқ хўжалигида қўллаш | “Фандеф-аъло” дефолианти мураккаб таркибга эга бўлиб, четдан келтириладиган хом-ашё ўрнига, маҳаллий хом-ашёлар асосида синтез қилинади. Ғўзага “юмшоқ” таъсир этади, баргларни 88,0% тўкилишини таминлайди ва кўсакларни пишиб очилишни тезлаштиради. | УзКимёсаноат корхоналари, АО “Электрокимёзавод”, Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги ва фермер хўжаликлари. |
318 | БухДУ | Комбинациялашган қуритгич | Муқобил энеогия манбалри ҳисобига автоматлаштирилган тизим (режим)да ишлайдиган қуритгич | Қишлоқ хўжалиги, фермер хўжаликлари ва шахсий оилалар эҳтиёжи учун қўлланилади. |
319 | НамМПИ | Комбинациялашган қуёшли-биогаз қурилмаси | Қуёшли ҳаво қиздиргичда етарли ҳароратга эга иссиқлик ташувчи технологик камера орқали махсулотга технологик ишлов бериш камерасига узатилади. Қуёш радияцияси етарли бўлмаган кунларда биогаз ускунаси қўшимча иссиқлик манбаи сифатида фойдаланилади. | Муҳандислик коммуникация-лари қурилиши ва қишлоқ хўжалик махсулотларини қуритиш |
320 | ФарПИ | Комбинациялашган фотоэлектрик ва ундан иссиқликни олиб кетувчи паст потенциалли иссиқ сув коллектори | Фотоэлектрик батареяларни совутиш ва ундан олинган иссиқликдан унумли фойдаланишниг комбинациялаш- ган тизими таклиф қилинмоқда.Ушбу тизим фотоэлектрик батареяларнинг ва қуёш коллекторларининг самарадорлигини 15-20% ошириш имконини беради | Саноат корхоналари, фермер хўжаликлари ва шахсий исътемолчилар |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting