625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
441 | АндМИ | Қуёш элементли электромобиль | Лойиҳада қўлланиладиган кремний асосли фотоэлектрик қуёш панелларининг ҳар бири 100 Вт қувватга эга бўлиб, 100 донасидан иборат 10 КВт қувватли панеллар батареяси яратилади. Унинг алоҳида қуёш элементли шахобчадаги фойдали майдони 72 м2 бўлиб умумий майдони 75 м2 бўлган том қисмига ўрнатилади. Панелларнинг юзаси горизонтга нисбатан 2 хил (ёзги ва кузги) бурчак остида ўрнатилади. Аккумуляторлар батареясини 80 КВт қувватга мўлжаллаб йиғиш режалаштирилган. Муқобил электр тармоғини яратиш бўйича дастлабки ҳисоблаш-баҳолаш ишлари бажарилган. | Автомобилсозлик, Энергетика |
442 | АндМИ | Ички ёнув двигатели учун ўт олдириш свечаси ва уни ўрнатиш таглиги | Лойиҳанинг мақсади- ташқи электрод ва изоляторнинг орасидаги бўшлиқда қурум, лок ва зангнинг ҳосил бўлишини бартараф этиш эвазига ёнилғи аралашмасининг яхши ёнишини таъминлашдир. Мақсадга эришиш учун одатий узун резьбали ўт олдириш свечасининг Г- симон ташқи электроди узун резьбали қисми билан бирга қирқиб ташланади ва калта резьбали свеча узунлигига келтирилади, марказий электрод ва изолятор эса- бутунлигича қолдирилади. Свеча двигателга таглик орқали ўрнатилади, унинг ички бўшлиғи Лаваль соплоси шаклида ясалган бўлиб, унинг бўйинчаси манфий электрод вазифасини бажаради. Тагликнинг ички бўшлиғидаги Лаваль соплосининг бўйинчасининг икки томонидаги бўшлиқлар конуссимон шаклга келтирилади. Ички ёнув двигатели учун ўт олдириш свечаси ва уни ўрнатиш таглигининг бундай такомилаштирилиш техник ечими шу кунгача адабиётларда қайд этилмаган. Шу сабабли мазкур техник эчим тубдан фарқ қилиш талабларига жавоб беради. | Автомобилсозлик, Энергетика |
443 | АндМИ | Ички ёнув двигателида ҳаво-ёнилғи аралашмасини водород ва озон билан бойитиш технологияси | В разработанной нами установке 40-50% отработавщих газов направляется из отверстия в верхней части глушителя (рис.1) через трубку в специальный водяной бачок с емкостью 1-2 л., где из под воды поднимаясь вверх увлекают с собой пары воды, образуя искусственный туман. Туман через вторую трубку, установленную в верхней части бачка, направляется через воздушный шланг во впускной коллектор двигателя. После воздушного фильтра в воздушный шланг установлен озонатор воздуха (рис.2) в виде цилиндра с металлической внутренней оболочкой и вала, распложенной по оси цилиндра. На вал размещены лопасти с возможностью вращения посредством проходящего воздуха. В озонатор воздуха подводится высокое напряжение (30-40 кВ) посредством специального электронного блока, который преобразует штатное напряжение 12 В. | Автомобилсозлик, Энергетика |
444 | АндМИ | Биокимё завод чиқиндиларидан тайёрланган кимёвий препаратларни пиллакашлик жараёнларида қўлланиши | Пиллани қайта ишлашаш жараёнида пилладан хом ипак ипи чиқиш миқдори камайади, чиқиндилар чиқиш миқдори кескин ошади ва олинган хом ипак ипининг таннархи ортади. Пиллани сақлаш жараёнида пилла пўстлоғининг технологик хусусиятларига салбий таъсирни камайтириш йўлларидан бири уларни кимёвий препаратлар ёрдамида синтез қилинган янги сирт фаол моддалар билан модификация қилишдир. Бу йўналишдаги тадқиқот ишида асосан “Биокимё” заводи чиқиндиси бўлган “Бардо” ва “Сивуш мойлари” ни синтез қилиш орқали олинган янги сирт фаол моддалардан фойдаланилди. Натижада пиллани сақлаш ва чувилиш хусусиятлари яхшиланиб улардан сифатли хом ипак олишга эришилади. | Пиллага дастлабки ишлов бериш базалари ва пиллакашлик корхоналари. |
445 | АндМИ | Ғўза пояларини йиғиштириш ва боғлаш қурилмаси | Ғўза пояларини йиғиштириш ва боғлаш қурилмаси қишлоқ хўжалигида, пахта теримидан сўнг, ғўза пояларини йиғиш-тиришда фойдаланилади. Ушбу қурилма ғўза пояларини ердан суғуриш, тўплаш ва боғлаш вазифаларини бир вақтда бажара олиши билан мавжуд қурил-малардан фарқ қилади. Қурилма тракторга махкамланади ва қувват берилади. | МТП ва фермерлар |
446 | АндМИ | Пахтани майда ифлосиклардан тозалаш машинасининг таркибли қозиқли барабанини такомиллаштирилган конструкцияси | УХК агрегатининг аррали ЕН-177 тозалаш блокини модернизация қилинди. Бунда пахта хом- ашёсининг қисмлари барабандан ўтганда зарба билан аррали барабанга узатилади ва титраш эвазига яхшироқ тозаланади. Бу ускунинг қўлланилиши колосник ўлчамларини кичрайтириш имкониятини яратади ва демак тозалаш блокининг конструкциясини соддалаштирилади | Пахта тозалаш заводлари |
447 | АндМИ | Суғориш тизимида сувни баландликка кўтариш қурилмаси | Суғориш тизимида сувни баландликка кўтариш қурилмаси сув сатҳи суғориладиган ер майдонидан паст бўлган жойларда қўлланилади. Ушбу қурилма сувни баландликка кўтаришда электр ва ёқилғи энергиясини талаб қилмайди. Қурилманинг ишлаш принципи оқова сувининг кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган ва шу томонлама бошқа қурилмалардан фарқ қилади. | Фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар |
448 | АндМИ | Янги турдаги миллий онлайн конференция ташкил этиш тизимини яратиш | Мазкур тизим Ўзбекистон шароитида онлайн шаклдаги ва барча турда (ҳалқаро, республика, вазирлик ва ОТМ миқёсида)ги конференцияларни ташкил этиш (иштирокчиларни рўйҳатга олиш, материалларни қабул қилиш ва уларни тасдиқлаш, нашр этиш, тарқатиш) имкониятини яратиб беради | Барча турдаги таълим муассасалари |
449 | Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ | Янги авлод устунсимон усулда олма боғларини яратиш технологияси | Устунсимон усулдаги олмалар асосан бир танада шаклланади, шохламайди. Бу олмаларнинг ён шох-лари ўрнида ҳалқали мева шохчалари, мева бутоқчалари шаклланган бўлиб, буларда гул куртаклар ривожланади. Колоннасимон олмалардан боғ барпо қилишнинг афзаллиги шундаки, бу дарахтнинг танаси кичик бўлган-лиги учун бир дона олма кўчати экиш мумкин бўлган майдонга бир неча туп олмаларнинг кўчатларини жойлаш-тириш мумкин. Бунда кўчатлар кам майдон талаб қилиб, ҳосил миқдори кам бўлади, лекин гектардаги кўчатлар сони кўп бўлганлиги учун юқори ҳосил олишга эришилади. | Боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар |
450 | Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ | Шафтолига шакл беришнинг анъанавий, Япон ва уйғунлашган усуллари | Унумдорлиги паст тупроқларда кучли ўсувчи шафтоли кўчатларнинг зич усул (5×3 ва 5×2 м)да жойлаштирил-ганда шакл беришнинг анъанавий, япон ва уйғунлашган усулларнинг афзалликлари аниқланган бўлиб, Унумдорлиги паст, тош-шағалли ерларда кучли илдиз тизимига ва кучли шохланувчи мевали дарахтлар ҳисобига юқори ва сифатли ҳосил берувчи интенсив боғлар барпо қилиш имкониятлари очиб берилади | Боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар |
451 | Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ | Кишмишбоп узумнинг истиқболи навлари | Кишмиш Самарқанд ва Кишмиш Моруди навлари чатиштириш услуби билан яратилган. Навни асосий киммати, донини йириклиги, уругсиз мускат хидли яхши таъмлилиги билан ажралиб туради. | Узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар |
452 | «UNICON.UZ» ДУК | Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази – | Вазирлик ва идораларда қўлланилаётган электрон ҳужжат айланиш тизимларининг ўзаро боғланишини таъминловчи EDX интеграцион шлюзи | Вазирликлар, идоралар, давлат ташкилотлари ва ҳ.к. |
453 | «UNICON.UZ» ДУК | «Аппарат-дастурий тармоқлараро экранни ишлаб чиқиш» | Миллий тармоқлараро экранни ишлаб чиқиш, мавжуд бўлган тармоқлараро экранлардан миллий меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериши билан фарқ қиладиган, жумладан O'z Dst 2814:2014, O'z Dst 2815:2014 ва O'z Dst 2816:2014 миллий стандартлари, талабларига жавоб берадиган тармоқлараро экранни ишлаб чиқишни кўзда тутади. | Барча ахборот-коммуникация тармоқларига эга бўлган ташкилотлар |
454 | «UNICON.UZ» ДУК | «UNICON.UZ» ДУК Интернет маълумотларини йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг автоматлашган тизими | Бундай тизимларнинг мақсади жуда катта ҳажмли маълумотлар билан ишловчи мутахассис ишини автоматлаштиришдан иборат. Бу ҳолатда тизим структурланмаган маълумотларни интернет саҳифаларидан (ёки почтадан) олиб қайта ишлаб, маълумотларни керакли қисмларга синфлаган холда маълумотлар базасида сақлайди. Сақланган маълумотларни фильтрланган ҳолда кўриш, осон ва тез қидириб топиш, маълум манба ёки соҳага тегишли маълумотларни алоҳида кўриш, шаблон бўйича MS word файлига ўгириш ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин. Тизимда баъзи элементар интеллектуал таҳлил алгоритмлари қўлланилган. | Доимий жуда катта ҳажмли маълумотлар билан ишловчи иҳтиёрий соҳа мутахассислари. Масалан ахборот таҳлили билан шуғулланувчи мутахассислар. |
455 | BePro | дастурчилар маркази MedData автоматлашти-рилган Ахборот Тизими Дорихона омбори, Озик овкат модуллари | MedData Автоматлаштирилган Ахборот Тизими даволаш муассаси бизнес жараенларини автоматлаштириш учун яратилган миллий дастур | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тизимига кирувчи барча тиббий муассалар, хамда тижорат тиббий муассасаларида. |
456 | BePro | дастурчилар маркази Сунний йўлдош навигацияси, уяли ва радио алока технологиялари ва ускуналари асосида қурилган ҳаракатдаги объектларнинг географик жойлашинини рўйхатга олиш тизими | Суний йўлдош навигацияси, уяли ва радио алока технологиялари ва ускуналари асосида қурилган ҳаракатдаги объектларнинг географик жойлашинини рўйхатга олиш тизими – “GPS – Агро” ва «GPS – тез ёрдам” | Автотранспорт ҳизматининг кўрсатишга ихтисослашган ва транспорт воситалари бўлган ҳамма корхоналар учун. |
457 | Хоразм Маъмун академияси | Хоразм вилояти шароитида маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларини етиштириш агротехнологияси | Маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларининг агротехнологик хусусиятларини ўрганиб, Хоразм воҳаси тупроқ-иқлим шароитига мос навлар танланди ҳамда суғориладиган шароитда маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларидан дон сифати бўйича юқори ҳосил олишнинг илмий асосланган агротехнологиялари ишлаб чиқилди. Хоразм вилояти суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида биринчи марта кузги маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навларининг экиш муддатлари ва меъёрларини ўсимликнинг ўсиб ривожланиш даврларига, ҳосилдорлигига, вегетация давомийлигига ва бошқа хусусиятларга таъсири ўрганилди. Шу билан бирга, қурғоқчиликка чидамли, серҳосил маҳаллий кузги буғдой ва жавдар навлари ишлаб чиқаришга жорий қилинди. | Фермер хўжаликлари. |
458 | ФарДУ | Сунъий сув ҳавзалари шароитида осётрсимон балиқларни етиштириш | Фарғона вилоятида сунъий сув ҳавзалари шароитида ўзида тўлақимматли оқсил ва ёғларни сақловчи, шу билан бирга қимматбаҳо бўлган балиқлардан – осётрсимон балиқларни етиштириш мумкин. Ушбу балиқ турлари ўзининг сув муҳитига ва озуқа таркибига ўта сезгирлиги билан бизнинг маҳаллий балиқлардан фарқ қилади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ушбу балиқ турларини етиштириш махсус билимларни талаб қилади. Ҳозирга қадар осётрсимон балиқларни сунъий сув ҳавзаларида етиштиришга доир маълумотлар йиғилиб таҳлил этилган. | Балиқчилик фермер хўжаликлари |
459 | ТошПТИ | Болаларда зотилжам ва унинг асоратларини ноионлаштирувчи комплекс клиник-нур диагностикасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш | Ноинлаштирувчи, ноинвазив эхография ва магнит-резонанс томография усулларини қўллаш йўли билан болаларда зотилжам ва унинг асоратларини ноинлаштирувчи клиник-нур ташхисотини такомиллаштириш. | Тиббиёт, вилоят ва шахар болалар шифохоналарининг болалар хирургия бўлимлари. |
460 | Терапия ва Тиббий Реабилитация | Озонотерапия қўллаш учун ускуна | Озонотерапия қўллаш учун ускуна ишлаб чиқарилди ва тадбиқ қилинди. | Ишлаб чиқарувчилар. Тиббиёт корхоналар |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting