625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
101 | Ипакчилик ИТИ | Пилла қобиғини кесувчи ускуна | Ускуна ипак қурти пиллаларини қобиғини кесиш ва ғумбакларни қобиғидан ажратиб олиш ишларини бажаради | Қишлоқ хўжалиги, саноат ипакчилиги |
102 | НамДУ | Касалликларга чидамлиликни ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида паст частотали электромагнит майдони билан уруғларга ишлов бериш | Ўсимликларни турли зараркунанда- ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш масаласи қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Уруғларга экишдан олдин электромагнит майдони билан ишлов бериш ўсимликнинг зараркунанда-ҳашаротларга чидамлилигини ошириш имконини беради. Бу усул экологик жиҳатдан хавфсиз, иқтисодий жихатдан эса кам чиқим бўлиб, самарадорлиги кимёвий пестицидларни ишлатиш, ҳашаротларга қарши биологик кураш усулларидан кам эмас. | Қишлоқ хўжалик соҳалари: уруғчилик, ғаллачилик, пахтачилик, сабзавотчиликда |
103 | Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти | Тарвузнинг янги Ширин нави | Ўртапишар нав, ўсув даври 90-95 кунни ташкил этади. Мевасининг шакли чўзиқроқ, оч яшил рангда, энли тўқ яшил йўлли гули бор. Ўртача вазни 3-5 кг, Пўстининг қалинлиги 0,5-0,6 см. Эти пушти рангда, серсув, майин, таркибидаги эрувчан қуруқ модда миқдори ўртача 10,7%, энг ширинлари 12,5% гача. Ҳосилдорлиги 25-28 т/га | Фермер, деҳқон хўжаликлари, сабзавот, полиз етиштирувчи хўжаликлар. |
104 | Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ | Шафтолига шакл беришнинг анъанавий, Япон ва уйғунлашган усуллари | Унумдорлиги паст тупроқларда кучли ўсувчи шафтоли кўчатларнинг зич усул (5×3 ва 5×2 м)да жойлаштирил-ганда шакл беришнинг анъанавий, япон ва уйғунлашган усулларнинг афзалликлари аниқланган бўлиб, Унумдорлиги паст, тош-шағалли ерларда кучли илдиз тизимига ва кучли шохланувчи мевали дарахтлар ҳисобига юқори ва сифатли ҳосил берувчи интенсив боғлар барпо қилиш имкониятлари очиб берилади | Боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар |
105 | Травматология ва ортопедия институти | Умуртқа поғонаси дегенератив жароҳатларини даволаш учун қурилма | Умуртқа таналариаро стабиллаш учун ишлаб чиқилган металл мослама (кейдж) ғовакли, винт резбали цилиндрик формага эга. Биомеханик текширув ва изланишлар натижалари бўйича, кейдж мосламаси ўрнатилган умуртқа таянч-харакат комплекси мустахкам бўлади, эгилиш, ёнга букилиш, тўғриланиш холатларида вертикал ўки бўйича оғирликни сақлайди. | 90 см |
106 | Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ | Инсекто-акарицидлар, дефолиантлар ва ўсимликлар бўйини ўсишини бошқарувчи препаратларни токсикологик тавсифи ва гигиеник меъёрлари | Уларни аторф-муҳит объектларидаги токсикологик тавсифи ва гигиеник меъёрлари тақдим қилинади: 125 та инсекто-акарицидлар, 19 та дефолиантлар ва 19 та ўсимликлар бўйини ўсишини бошқарувчи препаратлар | Республика Давлат санитария эпидемиология назорат Маркази, ЎзР Давлат кимё комиссияси, қишлоқ хужалиги |
107 | ҚХМЭИ | Ток илдизларини бир йўла кесиб регенерация этувчи, минерал ўғитларни чуқур локал солувчи ҳамда ҳосилдорликни оширувчи янги технология ва универсал қурилма | Узумзорларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири – қатор ораларидаги тупроқни юмшатиш даврида ток илдизларини қирқиш билан бир вақтда минерал ўғит солиш ҳисобланади. Аниқланишича, штамбдан 50 см масофада, 40-60 см чуқурликда кесилган томирларда регенерация интенсив кечади, ҳосилдорлик 35 % гача ошади | Қишлоқ хўжалигининг узум етиштириш соҳасида қўлланилади |
108 | ТошДТУ | Саноат қурилмалари ва технологик мажмуалари электр юритмаларини бошқариш учун энергия тежамловчи қурилмаларни янги авлоди | УзР жанубий минтақаларида жойлашган ва атроф мухит харорати ёз кунларида +400С дан +550С гача ўзгарувчи объектларда технологик машиналар ва саноат қурилмаларининг аксарияти ишлайди, бу эса қурилмаларнинг иш фаолиятига катта салбий таъсир курсатади: жумладан, қурилмаларнинг юкланиш қобилияти кескин пасаяди, параметрлари ўзгаради, ишчи токнинг қиймати ошади, ускуна элементларининг қаттиқ қизиши ҳисобига қурилма ўчади ёки блок элементлари куйиб кетади. Ҳозирда корхоналарда мавжуд булган ишлаш қобилияти +400С гача мўлжалланган бошқарув қурилмалари ва шкафларини махсус совутиш кондиционерлар билан таъминланган хоналарда ишлатиш иқтисодий томондан ўзини оқламайди, чунки бу махсус хоналарни совитиш учун катта хажмда электр энергия сарф бўлади. Мазкур муаммони хал этиш учун атроф-мухит харорати (+40÷+50)0С дан юқори бўлган муҳитда нормал ишлашни таъминлаб берувчи энергия тежамловчи қурилманинг таклиф қилинади. Қурилма совутиш тизимини ва ҳаво айланишини тубдан яхшилаши учун шкаф ичига махсус канал ўрнатилган ва бу канал ичига таблеткали тиристор совутқич-радиаторлари билан жойлаштирилган, канал герметик ёпиқ бўлганлиги туфайли ҳаво шкафнинг томига ўрнатилган вентилятор воситасида ташқарига чиқарилади. Шу йусинда қурилмани нормал ишлаши таъминланади. Лойиҳанинг мақсади: Юқори атроф-мухит харорати (+40÷+50)0С да ишловчи электр юритмани силлиқ ишга туширувчи ва ишчи режимда энергия тежамкорликни таъминловчи энергия тежамловчи қурилмани нормал ишлашини таъминлаш. Ишга тушириш токини 2-3 маротаба камайтириб электр юритмани силлиқ ишга тушириш. Энергия тежамкорликни актив қувват бўйича 10% ва реактив қувват бўйича 20% гача таъминлаш. Эксплуатацион ишончлиликни ва қурилманинг чидамлилигини ошириш. Узлуксиз ишлаш натижасида катта хажмда энергияни истеъмол қилувчи бошқарув шкафлари ва қурилмаларни совутиш учун ишлатиладиган махсус совутиш-кондиционерлаш хоналарига эҳтиёж қолмайди. Сарф-харажат қоплаш муддати 1,5-2 йилни ташкил этади. | Металлургия |
109 | НамМТИ | Автомобиль балони айланишидан фойдаланиб, электр энергия ишлаб чиқариш лойихаси | Узоқ масофали йўлларда автомобил балони айланишидан фойдаланиб, электр энергия ишлаб чиқариш қурилмаси синовдан ўтказилмоқда.Натижа ижобий бўлмоқда. | Барча хўжалик ларда |
110 | АндМИ | Ўзгарувчан ток двигателларининг тезлиги хақида доимий маълумот етказувчи мослама | Ўзгарувчан ток двигателларининг статор қисмига махсус мослама ўрнатилади. Мослама ёрдамида двигателнинг тезлиги тўғрисида доимий маълумот олинади. | Ўзгарувчан ток электр двигател-ларини ишлатувчи барча корхоналар |
111 | ТАТУ | Хусусий бизнес ва стартапларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган кроуд-платформа | Ўзбекистонда тадбиркорликни ва ишбилармонликни ривожлантириш | Тадбиркорлар, инновацион ғояларини амалга оширмоқчи бўлган барча. |
112 | ЎзМУ | Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш заводларидан автомобил учун ёқилғиларни ташиш харажатларини минималлаштириш | Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш заводларидан автомобил учун ёқилғиларни ташиш харажатларини минималлаштириш | Нефтни қайта ишлаш заводлари |
113 | Тошкент фармацевтика институти | “Mekritin” мойли экстракти | Ўзбекистонда кўп минг тонналаб етиштириладиган – Allium Sativum L. дан махсус технология асосида “Mekritin” мойли экстракти олинган. Олинган мойли экстракт қизғиш-сариқ рангли, ўзига хос ҳидли тиниқ ажратма. | Фармацевтика саноати, тиббиёт |
114 | ЎзМУ кўмирни иссиқлик электростанцияларига ташиш харажатларини минималлаштириш | Ўзбекистонда кўмир конларидан кўмирни иссиқлик электростанцияларига ташиш харажатларини минималлаштириш | Ўзбекистонда кўмир конларидан кўмирни иссиқлик электростанцияларига ташиш харажатларини минималлаштириш. Математик ва иқтисодий моделлаштириш ҳисобига минимал ташиш харажатларига эришиш мумкин | Ангрен ва бойсун кўмир конлари |
115 | Микробиология Институти | A.terreus маҳаллий микроскопик замбуруғ штаммлари асосида ловастатин ва симвастатин олиш биотехнологияси | Ўзбекистонда биринчи марта махаллий микроб штаммларининг статин табиатли моддалар манбаи эканлиги ўрганилди. Гипохолестеринемик таъсирига эга бўлган, табиий препаратларни олиш технологияси яратилмоқда. | Тиббиёт, фармацевтика |
116 | ФарДУ | Қуёш панели асосидаги мева-сабзавотларни автоном қуритиш қурилмаси | Ўзбекистонда 300 кундан ортиқ серқуёш кунлар бўлгани сабабли мева ва полиз экинлари маҳсулотларидан экологик тоза ва витаминларга бой. Махсулотларни узоқ вақт сақлаш йўлларидан бири уни қуритиш зарур. Бунинг учун қуёш панели асосида автоном ва мобил қуритиш қурилмаси конструкция қилиш ва мева ва полиз экинлари маҳсулотларинни қуритиш учун самарали ресуртежамкор технологияларни яратиш ва амалиётга жорий этиш долзарб масалалардан бири. Шу билан бирга экспорт учун мева ва полиз экинлари маҳсулотларини стандарт талаби асосида таёрлаш керак. Бу эса дехқонлар, фермерлар ва мамлакатимиз иқтисодини ривожлантишига катта таъсир қилади. Юқоридагилардан кўриняптики бу сохада ишлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Фарғона давлат университетида ҳам мева ва полиз экинлари маҳсулотларини қуритиш қурилмаси лаборатория намунаси конструкция қилинди ва бир қотор махсулотлар учун қуритиш технологияси синовдан ўтказилди. Бундай қурилма учун марказлашган электр энергияси талаб қилинмайди. Қуёш панели асосидаги мева- сабзавотларни автаном қуритиш қурилмасини (100кГ ва ундан ортиқ) яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундай автоном ва мобил қурилмаларни конструкция қилиб, 5-10 гектар боғлари бўлган хар бир фермер хўжаликларига ўрнатиш ва йил давомида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. | Қишлоқ хўжалиги, хонадонлар ва фермер хўжаликлари |
117 | ТошДТУ | Лёсс тоғ жинсларининг инженер-геологик хусусиятлари | Ўзбекистон худуда лесс тоғ жинслари кенг тарқалган бўлиб, улар аксарият бино ва иншоотлар учун асос ҳисобланади. Лесс тоғ жинсларини ўзига ҳос бўлган ҳусусиятларидан бири бу намлик ортиши билан чукувчанлик хусусиятни ривожланишидир. Чукувчанлик хусусиятни ривожланиши билан бино ва иншоотларда қўшимча чуқиш жараёнининг боғлиқлиги сабабли бино ва иншоотларда шикастланиш даражасини ортишига олиб келади. Ҳозирги кунда лесс тоғ жинсларини чуқувчанлик ҳусусиятини бино ва иншоот пойдеворларини ҳисоблашда инобатга олиш меъёри ҳужжатлар бор. Лекин улар ҳозирги кунги илмий талабларга жавоб бермайди. Ушбу лойиҳа натижатида таклиф қилинадиган тасниф бино ва иншоотлар пойдеворини лойиҳалашда қўлланиладиган чукувчанлик кўрсаткичларини сифат жиҳатидан такомиллаштиради, яъни чукувчанлик ҳусусияти меъёрий кўрсаткичлари замон талабларига жавоб беради. Лойиҳанинг максади: Бино ва иншоот пойдеворларини ҳисоблаш учун лесс тоғ жинсларини меъёрий кўрсаткичларини ишлаб чикиш. | Қурилиш корхоналари |
118 | УрДУ | Маҳаллий хомашёлар асосида шишакристалл материаллар олиш технологияси | Ўзбекистон тоғ жинслари – базальт, диабаз ва габбро асосида техник йўналишлар учун шиша ва шишакристалл материаллар олишга бағишланган. | Кимё саноати, Қурилиш материаллари саноати |
119 | ФарДУ | Муқобил энергия манбаларини ўрганиш бўйича лаборатория иши | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4512-сон фармони муқобил энергия манбаларини яратиш ва тадқиқ этишни давлат сиёсати даражасига кўтариди. Муқобил энергия манбаларини яратиш ва татбиқ этиш билан бирга, уларга хизмат кўрсатиш ва ишлатиш долзарб масалалардан. Шу муносабат билан талабалар ва ўқувчиларга муқобил энергия манбаларининг физик қонуниятлари, ишлаш принципи ва қўлланилиши хақида тушунча бериш ва лаборатория ишларини бажариш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу масалани ечиш учун биз муқобил энергия манбаларини ўрганиш бўйича 10 ортиқ лаборатория ишланмаларини тавсия этамиз. Буларга инверторлар, контроллер, тузилиши ва ишлар принципи, аккумуляторлар ва унинг тузилиши, микроГЭС, куёш панели, шамол генератори, иссиклик генератори уларнинг тузилиши ва ишлар принципларини ўрганиш бўйича лаборатория ишланмалари таёрланди. Биз таклиф этаётган лаборатория ишида ўқувчи ва талабалар муқобил энергия манбаларининг тузилиши, ишлаш принципи ва қўлланилиши ҳакида тушунчалар олади. Ўқувчи ва талабалар муқобил энергия манбалари ва бутловчи қисмлардан фойдаланиб лаборатория иши бажаради ва таҳлил қилади ҳамда улардан фойдаланиш, таъмирлаш бўйича кўникма хосил қилади. | Олий таълим ва касб хунар коллежлари |
120 | ТАТУ | Интерактив онлайн интернет-телеканал Intv.uz | Ўзбек тилидаги интернет ресурсларини муаллифлик видеолари билан бойитиш, ёщларга сифатли ва қизиқарли мултимедиа ресурсларин етказиш. | 12ёшдан 40ёшгача бўлган аудиторияга эга барча юридик шахслар |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting