625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
141 | Тошкент фармацевтика институти | Диабефор 200 мг капсулалари | Ўтлоқ себарга ўсимлиги ер устки қисмидан махсус технология ёрдамида қуруқ экстракт ва унинг асосида Диабефор-200мг капсула дори шакли ишлаб чиқилган. Унинг клиник олди синовлари Диабефорнинг гипогликемик таъсирга эга эканлигини ва безарарлигини кўрсатди. | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
142 | Тошкент фармацевтика институти | Жидкий экстракт “Ханделии волосолистной” | Обладает противовопалительными и спазмолитическими свойствами | Фармпромышленность, медицина |
143 | Тошкент фармацевтика институти | Кобальт-30 таблетка | Таблетка таркиби: Кобальт-30 субстанцияси 0,0150 ёки 0,020 г Шакар 0,2820 ёки 0,3265 г Кальций стеарат 0,0030 ёки 0,0035 г Бир таблеткани ўртача оғирлиги 0,30 ёки 0,35 г | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиг |
144 | Тошкент фармацевтика институти | Кузиния 3+ | Соясимон кузиния илдизидан қуруқ экстракт олинди ва унинг асосида БФҚ “Кузиния 3+” капсула кўринишида ишлаб чиқилди. Ушбу БФҚ нинг клиник олди синовлари ўтказилди ва олинган натижаларга асосан гипогликемик, пребиотик,иммун тизимини стимулловчи таъсирлари аниқланди. | “Ўзфармса-ноат” ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
145 | Тошкент молия институти | Кадрлар тизимини автоматлаштириш дастурий таъминоти | Дастурий таъминот | Олий ўқув юртлари, коллежлар, тижорат корхоналари |
146 | Тошкент молия институти | Уй хўжалиги тўловларини тўлаш тартибини такомиллаштириш | Пластик карта | Корхона ва ташкилотлар ходимлари ва барча аҳоли қатламлари учун |
147 | Тошкент молия институти | Маҳаллийлаштириш лойиҳасининг паспортини яратишнинг электрон шакли | Дастурий таъминот | Маҳаллийлаштириш дастурига кирмоқчи бўлган корхоналар учун |
148 | Тошкент молия институти | “Е-analysis” корхоналар молиявий ҳисобот шаклларининг молиявий таҳлили | Дастурий таъминот | Барча турдаги тижорат корхоналари учун |
149 | ТошДТУ | Лёсс тоғ жинсларининг инженер-геологик хусусиятлари | Ўзбекистон худуда лесс тоғ жинслари кенг тарқалган бўлиб, улар аксарият бино ва иншоотлар учун асос ҳисобланади. Лесс тоғ жинсларини ўзига ҳос бўлган ҳусусиятларидан бири бу намлик ортиши билан чукувчанлик хусусиятни ривожланишидир. Чукувчанлик хусусиятни ривожланиши билан бино ва иншоотларда қўшимча чуқиш жараёнининг боғлиқлиги сабабли бино ва иншоотларда шикастланиш даражасини ортишига олиб келади. Ҳозирги кунда лесс тоғ жинсларини чуқувчанлик ҳусусиятини бино ва иншоот пойдеворларини ҳисоблашда инобатга олиш меъёри ҳужжатлар бор. Лекин улар ҳозирги кунги илмий талабларга жавоб бермайди. Ушбу лойиҳа натижатида таклиф қилинадиган тасниф бино ва иншоотлар пойдеворини лойиҳалашда қўлланиладиган чукувчанлик кўрсаткичларини сифат жиҳатидан такомиллаштиради, яъни чукувчанлик ҳусусияти меъёрий кўрсаткичлари замон талабларига жавоб беради. Лойиҳанинг максади: Бино ва иншоот пойдеворларини ҳисоблаш учун лесс тоғ жинсларини меъёрий кўрсаткичларини ишлаб чикиш. | Қурилиш корхоналари |
150 | ТошДТУ | Лёссимон грунтларда автомобиль йўл пойининг барқарор тузилмаларини ишлаб чиқиш | Транспорт магистралларини қуриш ва қайта таъмирлашда йўл пойи тузилмаларининг баландлиги ва ён қиялигини тўғри танлаш талаб қилинади. Чунки лёсс ва лёссимон грунтларнинг сув-физик ва механик хоссаларига қараб уларнинг баландлиги, ён қиялиги ва юк кўтариш қобилияти ҳар хил бўлиши ва турли кўринишдаги деформацияларга учраши мумкин. Аммо, ҳозирда фойдаланилаётган меъёрий ҳужжатларда тупроқ кўтармаларнинг ер ости сувларига нисбатан баландлиги ва ён қиялигини белгилашда қабул қилинган қийматларнинг гилли грунтларникидек белгиланиши ёки 15-25% фарқида олиниши, ва айниқса, лёсс ва лёссимон грунтларнинг сув-физик ва механик ҳоссаларини бунда ҳисобга олинмаганлиги йўл пойи тузилмаларини лойиҳалашда катта ҳатоликларга, яъни ниҳоятда паст ёки керагидан ортиқча баландликдаги тузилмаларни амалиётга киргизиб ортиқча сарф – ҳаражатлар қилинишига сабаб бўлмоқда. Адабиётлар ва Интернет материалларининг таҳлили лёсс ва лёссимон грунтларда қурилган транспорт иншоотларининг йўл пойи тузилмасини ва айниқса унинг баландлиги ва ён қиялигини тўғри белгилашда, уларнинг сув-физик ва механик ҳоссаларига такрорий юкламалар таъсирини деярли ҳисобга олинмаслигини кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида маҳсус тадқиқотлар ўтказишни талаб қилади. | Транспорт иншоотларини лойиҳалаш ва қурилишида |
151 | ТошДТУ | Қуёш шамол гибрид электрстанциялари | Ўзбекистонда бир йил мобайнида кунларнинг булутли ва шамолли бўлиш холати тўртдан бир улишига тўғри келади хамда бундай гибрид электр станциялар кичик қувватда ишловчи секторлар учун мўлжалланган. Ушбу қуёш шамол гибрид станцияни тармоқ ёки ундувидуал равишда ишлаш қобилиятига эга бўлиб, уларни қуввати 12, 24, частотаси 50 Гц ва кучланиши 220 Ватт. Бундай турдаги электро станциялардан биз кам қувватли жихозларни ишлатишда ва авария холатларида ишончли электр манбаъйи сифатида фойдаланишимиз мумкин. Электр энергияни (аккумляторга) сифатини аниқлаш хамда энергияни система орқали истемолчига 12 ёки 24 В ларда узатиш, аккумлациялаш имкониятига эга. Шундан сўнг ўзгармас токни аккумлятордан олиб станция инвертори орқали кучланишини 220 В га ўзгартириб частотани 50 Гц қилган холда истемолчига узатиш имкониятига эга. | Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Бошгидромет, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекгеология, ” Ўзбекнефт ва газ” агентлиги. |
152 | ТошДТУ | Кремнийдаги киришма атомлари асосида юқори самарадорли қуёш элементларини аниқлаш | Микро ва нанокластерли киришма атомларига эга бўлган яримўтказгич материаллар хозирги вақтда жуда ҳам қизиқарли ҳамда кам ўрганилган бўлиб, наноўлчамли структураси мавжуд бўлган ўзига хос янги синфдаги материаллар сифатида қаралади. Лойиҳанинг мақсади микро ва нанокластерли киришма атомларига эга бўлган кремнийни назарий ва амалий ўрганишдан иборат бўлиб, бунда улардан янада самарадор қуёш элементларини яратиш учун қўлланадиган янги синфдаги яримўтказгич материаллар сифатида фойдаланилади. Нархи қиммат ва ўта мураккаб технологик тизимлар ҳамда жиҳозлар ёрдамида яратилган наноўлчамли структураларга эга аньанавий яримўтказгич материаллардан фарқли равишда микро ва нанокластерли киришма атомлари бир қатор муҳим афзалликларга эгадир. Ишлаб чиқилган қуёш элементлари 220 В кучланиш билан таьминланувчи кам қувватли қурилмалар учун энергия манбаси сифатида ҳар хил соҳаларда қўлланилиши мумкин. | Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Бошгидромет, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекгеология, ” Ўзбекнефт ва газ” агентлиги. |
153 | ТошДТУ | Саноат қурилмалари ва технологик мажмуалари электр юритмаларини бошқариш учун энергия тежамловчи қурилмаларни янги авлоди | УзР жанубий минтақаларида жойлашган ва атроф мухит харорати ёз кунларида +400С дан +550С гача ўзгарувчи объектларда технологик машиналар ва саноат қурилмаларининг аксарияти ишлайди, бу эса қурилмаларнинг иш фаолиятига катта салбий таъсир курсатади: жумладан, қурилмаларнинг юкланиш қобилияти кескин пасаяди, параметрлари ўзгаради, ишчи токнинг қиймати ошади, ускуна элементларининг қаттиқ қизиши ҳисобига қурилма ўчади ёки блок элементлари куйиб кетади. Ҳозирда корхоналарда мавжуд булган ишлаш қобилияти +400С гача мўлжалланган бошқарув қурилмалари ва шкафларини махсус совутиш кондиционерлар билан таъминланган хоналарда ишлатиш иқтисодий томондан ўзини оқламайди, чунки бу махсус хоналарни совитиш учун катта хажмда электр энергия сарф бўлади. Мазкур муаммони хал этиш учун атроф-мухит харорати (+40÷+50)0С дан юқори бўлган муҳитда нормал ишлашни таъминлаб берувчи энергия тежамловчи қурилманинг таклиф қилинади. Қурилма совутиш тизимини ва ҳаво айланишини тубдан яхшилаши учун шкаф ичига махсус канал ўрнатилган ва бу канал ичига таблеткали тиристор совутқич-радиаторлари билан жойлаштирилган, канал герметик ёпиқ бўлганлиги туфайли ҳаво шкафнинг томига ўрнатилган вентилятор воситасида ташқарига чиқарилади. Шу йусинда қурилмани нормал ишлаши таъминланади. Лойиҳанинг мақсади: Юқори атроф-мухит харорати (+40÷+50)0С да ишловчи электр юритмани силлиқ ишга туширувчи ва ишчи режимда энергия тежамкорликни таъминловчи энергия тежамловчи қурилмани нормал ишлашини таъминлаш. Ишга тушириш токини 2-3 маротаба камайтириб электр юритмани силлиқ ишга тушириш. Энергия тежамкорликни актив қувват бўйича 10% ва реактив қувват бўйича 20% гача таъминлаш. Эксплуатацион ишончлиликни ва қурилманинг чидамлилигини ошириш. Узлуксиз ишлаш натижасида катта хажмда энергияни истеъмол қилувчи бошқарув шкафлари ва қурилмаларни совутиш учун ишлатиладиган махсус совутиш-кондиционерлаш хоналарига эҳтиёж қолмайди. Сарф-харажат қоплаш муддати 1,5-2 йилни ташкил этади. | Металлургия |
154 | ТошДТУ | Саноат қурилмалари асинхрон электр юритмаларни бошқариш учун энергия тежамловчи частота ўзгарткичлари янги авлоди | Саноат, қишлоқ хўжалиги ва маиший хизматга мўлжалланган технологик машина ва саноат курилма асинхрон электр юритмаларни бошқариш учун импорт ўрнини босувчи энергия тежамловчи частота ўзгарткичи таклиф қилинади. Частота ўзгарткичининг янги авлоди электр юритмани силлиқ ишга туширишни, тормозлашни ва тезлигини номинал қийматидан пастга ва юқорига ростлашни таъминлайди. Технологик жараён датчиги ташқи алоқа воситасида автоматлаштирилган ростлаш тизимини яратиш имконияти мавжуд. Частота ўзгарткичлари хозирга қадар Узбекистонда 100% чет эл мамлакатларидан (Хитой, Германия ва бошқ.) чет эл валютасига импорт қилинади. Лойиҳанинг мақсади: Электр юритма тезлигини ростлаш, уни силлиқ ишга тушириш, энергияни 30% гача тежаш саноат ускунаси энергия самарадорлигини ошириш. Энергияни 30-40% гача, ресурсни эса 20% гача тежайди. 20-30% технологик машина ва қурилмаларни энергия самарадорлигини ва 1,5-2 маротаба эксплуатацион ишончлилигини оширади. Ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлайди ва импорт ўрнини босади. Сарф-харажат қоплаш муддати 1,5-2 йилни ташкил этади. | Металлургия |
155 | ТошДТУ | Саноат корхоналарининг айланма техник сув таъминоти тизимида ишлатиладиган вентиляторли градирнялар | Градирня учта блокдан иборат: Сув сачратгич, сув заррачаларини ушлагич ва сув пургагич хамда, вентиляторли бакдан иборат. Сув сачратгич, сув заррачаларини ушлагич полимерларни композициясидан Ts 64-15008740-01:2013 асосида, кобиги ст-3 ишланган ва коррозияга карши краска билан копланган,. Аналогларга нисбатан 30% кам электр энергия сарф килади. Ускуна корхонада тулик таёрланган ҳолда берилади. Саноат корхоналарининг айланма техник сув таминоти тизимида ишлатиладиган вентиляторли градирняларда чукур совитилган сув хисобига иссиклик алмашинуви апаратларининг энергетик самарадорлиги ошади | Энергетика, саноат корхоналри |
156 | ТошДТУ | Қуёш нурланиши қабул қилгичларини самарадорлигини ошириш мақсадида селектив қопламалар ишлаб чиқиш | Бизга маълумки, Қуёш қурилмаларини яратиш ҳамда тадбиқ этиш масаласи ер сиртидаги Қуёш нурланишининг асосий хусусиятлари – паст энергетик зичлик, Қуёш нури тушишининг суткалик даврийлиги, иқлимий омилларга боғлиқлигига асосланган. Ҳозирги пайтда гелиотехникадаги долзарб масалалардан бири Қуёш қурилмаларининг самарадорлилик даражасини оширишдан иборатдир. Бу масаланинг ҳал қилиниши умуман олганда, бир-бирига боғлиқ бўлган икки йўналишда олиб борилмоқда. Биринчиси қурилмаларнинг таннархини камайтириш ва иккинчиси уларнинг фойдали иш коэффицентини ошириш. Қуёш қурилмаларининг фойдали иш коэффицентига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири қуёш нури таъсири остида ишлайдиган қабул қилгичларнинг ҳамда қурилма сиртларнинг радиацион характеристикаларидир. Лойиҳанинг мақсади паст ва юқори ҳароратли Қуёш қурилмаларида селектив сиртлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашга мослаштирилган методлар ва моделларни ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш. | Сиртнинг интеграл - радиацион характеристикасини аниклаш учун ишлаб - чикилган метод «Физика -Куёш» ИИЧБ нинг Физика – техника институтида Куёш нурланишли кабул килгичларнинг сиртларини текширишда хамда Республикамизнинг бир катор олий укув юртларининг альтернатив энергия манбалари йуналишлари мутахасислик фанларининг укув жараёнларига татбик этиш мумкин. |
157 | ТошДТУ | Суюқликлар сатҳининг контактсиз датчиги | Турли ишлаб чиқариш жараёнларида ва қурилмаларида суюқлик сатҳи энг асосий параметрлардан биридир. Шунинг учун ҳам уни домий назорат қилиш ва бошқариш зарур. Хусусан нефт-кимё ва озиқ-овқат саноатларида, мелиоратив насос станцияларида, вертикал дренаж қудуқларида ва бошқа гидротехник қурилмаларда суюқлик сатҳини назорат қилиш ва бошқариш долзарб вазифалардан биридир. Контактсиз усулда суюқлик сатҳини назорат қилиш асосий усуллардан бири ҳисобланади. Металл баклар, очиқ каналлар, сув омборлари, катта сиғимли цистерналарда контактсиз сатҳни ўлчашда “Суюқликлар сатҳининг контактсиз датчиги” (ССКД) ни қўллаш самарали ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган суюқлик сатҳини ўлчайдиган датчик оддий тузилишга эга бўлиб, бундан ташқари қурилмани ишлаб чиқаришда кўп моддий харажатлар талаб қилинмайди. Бошқа асбоблардан фарқли, таклиф этилаётган сатҳ датчиги ишончлилиги ва уни ишлатиш жараёнида ходимларнинг махсус кўникмаларга эга бўлишлиги талаб қилинмайди. ССКД, технологик жараёнларни автоматлаштиришда (ТЖ А), ҳар хил ишлаб чиқариш қурилмаларида: катта сиғимли резервуарларда, цистерналарда, бакларда, очиқ каналларда, мелиоратив насос станцияларининг аванкамераларида ва ГЭСларда., суюқликларни қабул қилиш, сақлаш билан боғлиқ жараенларда ва уларни автоматлаштиришда катта иқтисодий самара беради. | Суюқлик сатхини ўлчаш қурилмалари зарур корхоналар |
158 | ТошДТУ | Насос агрегатиларини ўз-ўзидан автоматик равишда ишга тушириш учун қурилма | Ушбу лойиҳанинг илмий янгилиги насос қурилмаларини автоматик холда оператив токсиз ўз-ўзидан ишга тушувчи бошқриш схемасини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалигидаги энергия истеъмолини катта қисмини насос станцияларидаги насос агрегатлари ташкил этади. Суғориш даврида насос станцияларини тўхтаб қолиш ҳолатлари кузатилади, насос агрегатларини ўз-ўзидан автоматик равишда ишга туширишни қўллаш бу холатни олдини олиб катта техник-иқтисодий самара беради. Энергия таъминоти тўхташ натижасида насос агрегатларин ўз-ўзидан ишга тушишини муваффақиятли амалга ошириш кўпгина омилар келиб чиқиб, электр тармоғига ҳам боғлиқдир. Қурилмани янгилик даражаси тажрибали тадқиқ қилиш орқалий насос станциясини иқтисодий фаолиятини ошириш ва тенг қувватли манба бир нечта насос агрегатларини ўз-ўзидан ишга туширишни амалга ошириш. Ишлаб чиқилган ушбу қурилманинг қўлланилиши насос станциясини тўхтовсиз ишлашини таъминлаб беради, энергогидравлик қурилмаларни ишлашини сифатли бахолаш ва амалдаги насос станцияларни техник самарадорлигини ошириш. | Қурилма “Ўзэлтехсаноат” ассоциацияси ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида лаборатория машғулотларини ўтказиш учун қўллaнилиши мумкин. |
159 | ТошДТУ | “My airport” компьютер дастури | “Civil airport” дастури Windows XP, 8, 8.1, 10 дастурий муҳитида қўллаш учун мўлжалланган. Дастур ёрдамида замонавий фуқаро аэропортларида жойлашган ва парвозларга хизмат кўрсатишда қўлланиладиган турли восита ва объектларнинг жойлашиши ва ишлаш тамойиллари ҳақида умумий маълумот олинади. Дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган ҳамда андроид платформаси учун ҳам таклиф қилиниши мумкин. | Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК, аэронавигация йўналишидаги таълим соҳалари, интернет провайдерлар |
160 | ТошДТУ | “Say again” компьютер дастури | “Say again” дастури Windows операцион дастурида фойдаланиш учун мўлжалланган. Талабалар ва авиадиспетчерлар фойдаланиши мумкин. Дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган ҳамда андроид платформаси учун ҳам таклиф қилинади. | Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК, аэронавигация тизимлари йўналишидаги таълим соҳалари, интернет провайдерлар |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting