625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
141 | ТКТИТИ ДУК | Сувда юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси | Асосий мақсад маҳаллий хом ашёлар асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси яратиш бўлиб, олинган гидрогеллар ўзида 400-500 баробаргача сувни ютади ва ўсимлик илдизига секинлик билан беради. Ўстирилаётган ўсимликлар учун 50-80 % ва кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари учун 20-40 % суғоришга сарфланадиган сувни тежаш имкониятини яратади. | ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
142 | Умумий ва ноорганик кимё институти | Комплекс таъсир этувчи, самарали “Фандеф-аъло” дефолиантининг олиниш технологияси ва қишлоқ хўжалигида қўллаш | “Фандеф-аъло” дефолианти мураккаб таркибга эга бўлиб, четдан келтириладиган хом-ашё ўрнига, маҳаллий хом-ашёлар асосида синтез қилинади. Ғўзага “юмшоқ” таъсир этади, баргларни 88,0% тўкилишини таминлайди ва кўсакларни пишиб очилишни тезлаштиради. | УзКимёсаноат корхоналари, АО “Электрокимёзавод”, Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги ва фермер хўжаликлари. |
143 | Умумий ва ноорганик кимё институти | “Фан-барака” препаратини олиниш технологиясини яратиш ва шоличиликда қўллаш | Маҳаллий хом-ашёлар асосида янги “Фан-барака” препарати синтез қилинди ва ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва оптимал технологик жараёнлари аниқланди, ҳамда синовдан ўтказилди. | ЎзКимёсаноат ишлаб чиқариш корхоналари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фермер хўжаликлари |
144 | АндМИ | Ўзгарувчан ток двигателларининг тезлиги хақида доимий маълумот етказувчи мослама | Ўзгарувчан ток двигателларининг статор қисмига махсус мослама ўрнатилади. Мослама ёрдамида двигателнинг тезлиги тўғрисида доимий маълумот олинади. | Ўзгарувчан ток электр двигател-ларини ишлатувчи барча корхоналар |
145 | ТошДТУ | “Say again” компьютер дастури | “Say again” дастури Windows операцион дастурида фойдаланиш учун мўлжалланган. Талабалар ва авиадиспетчерлар фойдаланиши мумкин. Дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган ҳамда андроид платформаси учун ҳам таклиф қилинади. | Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК, аэронавигация тизимлари йўналишидаги таълим соҳалари, интернет провайдерлар |
146 | ТошДТУ | “My airport” компьютер дастури | “Civil airport” дастури Windows XP, 8, 8.1, 10 дастурий муҳитида қўллаш учун мўлжалланган. Дастур ёрдамида замонавий фуқаро аэропортларида жойлашган ва парвозларга хизмат кўрсатишда қўлланиладиган турли восита ва объектларнинг жойлашиши ва ишлаш тамойиллари ҳақида умумий маълумот олинади. Дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган ҳамда андроид платформаси учун ҳам таклиф қилиниши мумкин. | Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК, аэронавигация йўналишидаги таълим соҳалари, интернет провайдерлар |
147 | УрДУ ва Кумо Миллий технология институти (Жанубий Корея) | Учқун Плазма Агломерация (УПА) усули | Учқун Плазма Агламерация (УПА) усули | Узбекистон темир йўллари |
148 | Геномика ва биоинформатика маркази | Назорат остидаги шароитда қишлоқ хўжалигининг ҳимоя қилиш препаратлари (фунгицидлар)да синовлар ўтказиш | Бизнинг усул ёрдамида Ўзбекистон худудида тарқалган турлари маълум бўлган фитопатогенларга нисбатан фунгицидларнинг лаборатория шароитидаги таъсири ҳақида аниқ маълумотлар олинади. Ушбу панель туфайли фузариоз ёки вертициллез вилт ҳамда илдиз чириши касаллигини келтириб чиқарувчи патоген турларига нисбатан препаратнинг самарадор-лигини эрта аниқлаш имконияти пайдо бўлади. Синов тажрибаларининг сўнгида препаратнинг аниқ бир турдаги патоген турига нисбатан самарадорлик шкаласи ишлаб чиқилади. | Ўзбекистон РеспубликасиФанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси |
149 | Геномика ва биоинформатика маркази | Маркерларга асосланган селекция – ғўзада сифатли навларни яратишнинг тезкор ва самарали технологияси | Мазкур технология асосида хўжалик қимматли белгиларни ДНК маркерлар ёрдамида донор линиялардан навларга олиб ўтиш ётади. Масалан, тола узунлиги белгисини ДНК маркерлар ёрдамида бу кўрсаткичи паст, бироқ бошқа хусусиятлари юқори бўлган навларга ўтказиш мумкин. Бу технология қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ғўзанинг янги навларини қисқа муддат ичида яратиш имконини беради. Технологиянинг асосий босқичлари: 1. Хўжалик қимматли белгиси яхшиланиши талаб этилаётган нав билан донор линияни ўзаро чатиштириш. 2. Янги навда маркер белгини турғунлаштириш. Беккросс чатиштириш усули билан бешинчи олтинчи авлодга қадар чатиштирилади. Чатиштириш давомида белгининг мавжудлиги ДНК маркерлар ёрдамида назорат қилиб борилади. 3. Яратилган навнинг хўжалик белгиларини тавсифлаш. Икки-уч йил давомида дала нав синаш тадқиқотларини ўтказиш ва навни ишлаб чиқаришга тақдим этиш.Ушбу технология ананавий селекцияни бойитиб нав олиш муддатини бир неча баробарга қисқартиради. Технологияни ишлатиш учун Марказда керакли ДНК-маркерлар ва ғўзанинг донор линиялари мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси |
150 | Геномика ва биоинформатика маркази | Маданий ток (Vitis vinifera L.)ни in vitro шароитида кўпайтириш технологияси | Республикамиз шароитида ўстирилаётган ток навлари ўзининг совуққа ва турли хил касалликларга чидамлилиги бўйича дунё миқёсида етиштирилаётган ток навларидан бироз орқада. Биз таклиф қилаётган ўсимликнинг турли хил касалликлардан ҳолилиги, совуққа чидамлилиги ва тупроқ шароитларига талабчан эмаслиги уни республикамиз шароитида истиқболли ўсимлик сифатида сув танқис бўлган ҳудудларда ва тоғли ҳамда тоғ олди туманларда етиштириш имконини беради. Шунингдек, ўсимликнинг эрта ҳосилга кириши ва деярли ҳар йили ҳосил бериши уни янада қимматли ўсимлик ҳисоблашга сабаб бўла олади. Геномика ва биоинформатика марказида ушбу ўсимликни кўп миқдорларда ва қисқа муддатларда in vitro усулида микроклонал кўпайтириш учун етарли барча шароитлар, асбоб-ускуналар ва хом-ашё мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
151 | Геномика ва биоинформатика маркази | Картошкада (Solanum tuberosum L.) ягона хужайрадан соматик эмбриогенез ёрдамида агрономик хусусиятлари яхшиланган биотехнологик навлар олиш | Технологиянинг маъноси картошкани (Solanum tuberosum L.) қатор агрономик ҳусусиятлари (ҳосилдорлик, эртапишарлик кабилар)ни яхшилаб қисқа муддатларда янги биотехнологик навларни яратишга қаратилган бўлиб, картошканинг ягона хужайраси ўсимлик онтогенезини бошқарадиган дерижёр генлардан бири бўлган қизил нур рецептори PhyB генини фаолиятини сусайтирувчи (ген-нокаут) генетик конструкция билан трансформацияланади ва ягона хужайрадан ҳосилдорлик ва эртапишарлик хусусиятлари яхшиланган тўла ўсимлик олинади. Геномика ва биоинформатика марказида картошканинг янги навларини олиш учун асбоб-ускуна ва реагентлар мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
152 | Геномика ва биоинформатика маркази | Буғдойда (Triticum aestivum L.) Agrobacterium tumefaciens ёрдамида оддий ва самарали in planta трансформация технологияси | Технологиянинг маъноси буғдойда муҳим хўжалик белгиларининг ривожланишига салбий таъсир этадиган генлар фаолиятини тўхтатишдан ёки сусайтиришдан иборат бўлиб, буғдой генларини бошқаришда самарали кам ҳаражатли “in planta” трансформация усулидан фойдаланади. Технологиянинг асосий босқичлари: 1. Буғдойнинг бирор қимматли генлари, масалан нонбоблиги ва ун сифатини яхшиловчи клейковина синтезига жавоб берадиган глутенин (GLU) гени учун ёки буғдойда (Triticum aestivum L.) занг касаллигиги ривожланиши ҳамда тарқалишида муҳим бўлган конидий ҳосил қилувчи (CONI) ген учун генетик конструкциялар тузиш. 2. Буғдой геномига ўтказиш мақсадида тузилган ген конструкцияларини ўсимлик хужайрасига in plantaтрансформацияси ёрдамида ўтказиш ва генетик бойитилган ўсимлик олиш. Бир неча йил мобайнида дала тадқиқотларини ўтказиш ва янги навларни яратиш. Ушбу технология буғдойдаги бошқа трансформациялардан фарқли ўлароқ, кам ҳаражатлилиги, қисқа муддатда натижа олиниши ва киритилган геннинг авлодларга берилиши билан самарали ҳисобланади. Геномика ва биоинформатика марказида ушбу технологияни олиб бориш учун асбоб ускуна ва реагентлар мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
153 | Геномика ва биоинформатика маркази | Синтетик RNAi дуплекслар ёрдамида ғўза генларини “ўчириш” технологияси | Технологиянинг маъноси ғўзада муҳим хўжалик белгиларининг ривожланишига салбий таъсир этадиган генлар фаолиятини тўхтатиш ёки сусайтиришдан иборат. Геномика ва биоинформатика марказида ғўза генлари учун ушбу технологияни қўллаш бўйича асбоб-ускуна ва реагентлар мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
154 | Геномика ва биоинформатика маркази | Маркерларга асосланган селекция – ғўзада сифатли навларни яратишнинг тезкор ва самарали технологияси | Мазкур технология асосида хўжалик қимматли белгиларни ДНК маркерлар ёрдамида донор линиялардан навларга олиб ўтиш ётади. Масалан, тола узунлиги белгисини ДНК маркерлар ёрдамида бу кўрсаткичи паст, бироқ бошқа хусусиятлари юқори бўлган навларга ўтказиш мумкин. Бу технология қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ғўзанинг янги навларини қисқа муддат ичида яратиш имконини беради. Технологиянинг асосий босқичлари: 1. Хўжалик қимматли белгиси яхшиланиши талаб этилаётган нав билан донор линияни ўзаро чатиштириш. 2. Янги навда маркер белгини турғунлаштириш. Беккросс чатиштириш усули билан бешинчи олтинчи авлодга қадар чатиштирилади. Чатиштириш давомида белгининг мавжудлиги ДНК маркерлар ёрдамида назорат қилиб борилади. 3. Яратилган навнинг хўжалик белгиларини тавсифлаш. Икки-уч йил давомида дала нав синаш тадқиқотларини ўтказиш ва навни ишлаб чиқаришга тақдим этиш. Ушбу технология ананавий селекцияни бойитиб нав олиш муддатини бир неча баробарга қисқартиради. Технологияни ишлатиш учун Марказда керакли ДНК-маркерлар ва ғўзанинг донор линиялари мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
155 | BePro | дастурчилар маркази MedData автоматлашти-рилган Ахборот Тизими Дорихона омбори, Озик овкат модуллари | MedData Автоматлаштирилган Ахборот Тизими даволаш муассаси бизнес жараенларини автоматлаштириш учун яратилган миллий дастур | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тизимига кирувчи барча тиббий муассалар, хамда тижорат тиббий муассасаларида. |
156 | ЎзР ФА Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти | Сейсмик ҳудудларда ер ости қувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини комплекс баҳолаш дастури | Дастурий таъминот сейсмик актив ҳудудларда ер ости қувурларини (сув таъминоти, нефть – газ таъминоти, канализация ва бошқалар) лойиҳалаш ва ҳисоблаш ҳамда ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш» меъёрий хужжатига махсус ўзгартиришлар киритиш жараёнларида фойдаланилади. | Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қурилиш ташкилотларида (Замин, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари илмий-тадқиқот лойиҳа институти, УзЛИТТИ ва бошқалар) |
157 | ТАТУ | Ахборот технология терминлари электрон луғати | Ушбу Ахборот технология терминлари электрон луғати Ахборот-коммуникациялари сохаси технологиялари мутахассислари ҳамда ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Мазкур электрон луғатнинг базаси Ўзбекистон Республикаси ва ўрта маҳсус вазирлигининг 2016 йил 25 августдаги 355- сонли нашир рухсатномаси бўйича асосан “Инглиз ва Ўзбекча” ахборот технологиялари терминлари луғати асосида яратилган. | Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта таълим муассасалари |
158 | ТАТУ | Замонавий компьютер технологияларига оид атамаларнинг инглизча-русча-ўзбекча электрон изоҳли луғати | Ахборот-коммуникациялари сохаси технологиялари мутахассислари ҳамда ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. | Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта таълим муассасалари |
159 | Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий-тажриба станцияси | Маккажўхори Ўзбекистон 300 МВ дурагайи ва етиштириш технологияси | Маккажўхори Ўзбекистон 300 МВ дурагайи ўртатезпишар бўлиб, бошоқли экинлардан бўшаган анғизли майдонларга экилганда дон ҳосили - 6-8 т/га, кўк масса ҳосилдорлиги – 25-28 т/га. | Ўзбекистон Ресбублика-сининг шимолий вилоятларидан ташкари барча вилоятларнинг бошоқли экинлардан бўшаган анғизли майдонларга экиш учун. |
160 | НамМТИ | Тўқув-тикув машиналарининг иш самарадорлигини ошириш | Тадқиқот мақсади ҳозирда қўллани аётган машиналар ишчи органлари и харакатлан ти рувчи системаларидан афзалроқ, уларнинг камчиликларидан ҳоли бўлган ва ҳалқа ҳосил қилиш технологик жараённи барқарор ўтиши ни таъминлаш хамда иш унумдорлигини оширишни таъминлайди ган механизмни иш лаб чиқаришга жорий этиш. Бу механизмни қўллаш, тўқима ҳосил бўлиш жараёнида қатна шувчи механи змлар миқдорини камайтиради ва иш унумдорли ини оширади. Тўқув-тикув машиналарини иш унумдорлиги 18-20 % га ошади, ипларнинг узилиши 20 % га, игналарни синиши эса, 50 % га камаяди. | Тўқимачилик саноатида қўлланилади. |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting