625-3735
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
Innovatsion mahsulotlar yarmarkasida qatnashish uchun ro'yxatdan o'tgan loyihalar ro'yxati
O‘zbekiston Respublikasi Fan va texnologiyalar agentligi
Холматов Комил Анваржонович
Telefon raqami: +998712367329
Elektron manzili: xka_it@uzscience.uz
Veb sayt: www.uzscience.uz
18.05.2017 16:47
14.07.2017 11:32
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Строка | Muassasa nomi | Muassasa nomi | 1 | 150 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Ishlanma (texnologiya) nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | 1 | 899 |
500 | G3 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | 1 | 3595 |
500 | G4 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot | 0 | 685 |
# | Muassasa nomi | Ishlanma (texnologiya) nomi | Texnologiyaning qisqacha mazmuni | Istemolchi bo'lishi mumkin bo'lgan soha, tashkilot |
---|---|---|---|---|
161 | Гематология ва қон қуйиш илимий-текшириш институти | Уткир даврдаги қўшма бош мия жароҳати натижасини математик прогнозлаш | Лойиха уткир даврдаги кушалок бош мия шаксланишларида эрта ташхислашни ва даволашни натижаларини математик прогнозлаш имконини берувчи дастурий техник воситаларни куллашни ишлаб чикиш ва тадбик этишга багишланган. Тадкикот лойихасининг объекти сифатида беморларнинг уткир даврдаги кушалок бош мия шикастланишлари вактида олинадиган куйидаги хаётий функцияларнинг параметрлари: ёши, систолик артериал боисим, хушининг даражаси (глазкомо шкаласи буйича), куз гавхарининг фотореакцияси ва куз олмасининг харакати, пульс, тана харорати, коннинг айланма хажми, марказий веноз боисими, пулсоксиметрия, упканинг хаётий хажми гемоглобин, гематокрит, эхоэнцефалоскопик ва электроэнцефалограммалар. | Фаргона водийси: Андижан, вилояти куп тармокли тиббий клиник маркази, |
162 | АндМИ | Қуёш элементли электромобиль | Лойиҳада қўлланиладиган кремний асосли фотоэлектрик қуёш панелларининг ҳар бири 100 Вт қувватга эга бўлиб, 100 донасидан иборат 10 КВт қувватли панеллар батареяси яратилади. Унинг алоҳида қуёш элементли шахобчадаги фойдали майдони 72 м2 бўлиб умумий майдони 75 м2 бўлган том қисмига ўрнатилади. Панелларнинг юзаси горизонтга нисбатан 2 хил (ёзги ва кузги) бурчак остида ўрнатилади. Аккумуляторлар батареясини 80 КВт қувватга мўлжаллаб йиғиш режалаштирилган. Муқобил электр тармоғини яратиш бўйича дастлабки ҳисоблаш-баҳолаш ишлари бажарилган. | Автомобилсозлик, Энергетика |
163 | АндМИ | Ички ёнув двигатели учун ўт олдириш свечаси ва уни ўрнатиш таглиги | Лойиҳанинг мақсади- ташқи электрод ва изоляторнинг орасидаги бўшлиқда қурум, лок ва зангнинг ҳосил бўлишини бартараф этиш эвазига ёнилғи аралашмасининг яхши ёнишини таъминлашдир. Мақсадга эришиш учун одатий узун резьбали ўт олдириш свечасининг Г- симон ташқи электроди узун резьбали қисми билан бирга қирқиб ташланади ва калта резьбали свеча узунлигига келтирилади, марказий электрод ва изолятор эса- бутунлигича қолдирилади. Свеча двигателга таглик орқали ўрнатилади, унинг ички бўшлиғи Лаваль соплоси шаклида ясалган бўлиб, унинг бўйинчаси манфий электрод вазифасини бажаради. Тагликнинг ички бўшлиғидаги Лаваль соплосининг бўйинчасининг икки томонидаги бўшлиқлар конуссимон шаклга келтирилади. Ички ёнув двигатели учун ўт олдириш свечаси ва уни ўрнатиш таглигининг бундай такомилаштирилиш техник ечими шу кунгача адабиётларда қайд этилмаган. Шу сабабли мазкур техник эчим тубдан фарқ қилиш талабларига жавоб беради. | Автомобилсозлик, Энергетика |
164 | ФарПИ | Белгиланган миқдорда иссиқ сувни тайёрлаб берадиган автоматлаштирилган қуёш коллектори | Мавжуд қуёш коллекторларини замонавий интеллектуал датчиклар асосида автоматлаштириш уларнинг самарадорлигини 10-20% ошириш ва белгиланган харорат даражасида истеъмолчи талабларига жавоб бериш имконятларини беради | Саноат корхоналари,фермер хўжаликлари ва шахсий исътемолчилар |
165 | ТАТУ | “Andorid Bluetooth Chat” дастури | Мазкур мобил илова Blutetoothдан фойдаланиб, файлларни кучиришдан ташқари, суҳбатлашиш имкониятини яратади. Бир нечта Android қурилмалар билан богланишни амалга оширади. | Andorid телефонлардан фойдаланувчилар учун |
166 | Геномика ва биоинформатика маркази | Маркерларга асосланган селекция – ғўзада сифатли навларни яратишнинг тезкор ва самарали технологияси | Мазкур технология асосида хўжалик қимматли белгиларни ДНК маркерлар ёрдамида донор линиялардан навларга олиб ўтиш ётади. Масалан, тола узунлиги белгисини ДНК маркерлар ёрдамида бу кўрсаткичи паст, бироқ бошқа хусусиятлари юқори бўлган навларга ўтказиш мумкин. Бу технология қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ғўзанинг янги навларини қисқа муддат ичида яратиш имконини беради. Технологиянинг асосий босқичлари: 1. Хўжалик қимматли белгиси яхшиланиши талаб этилаётган нав билан донор линияни ўзаро чатиштириш. 2. Янги навда маркер белгини турғунлаштириш. Беккросс чатиштириш усули билан бешинчи олтинчи авлодга қадар чатиштирилади. Чатиштириш давомида белгининг мавжудлиги ДНК маркерлар ёрдамида назорат қилиб борилади. 3. Яратилган навнинг хўжалик белгиларини тавсифлаш. Икки-уч йил давомида дала нав синаш тадқиқотларини ўтказиш ва навни ишлаб чиқаришга тақдим этиш.Ушбу технология ананавий селекцияни бойитиб нав олиш муддатини бир неча баробарга қисқартиради. Технологияни ишлатиш учун Марказда керакли ДНК-маркерлар ва ғўзанинг донор линиялари мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси |
167 | Геномика ва биоинформатика маркази | Маркерларга асосланган селекция – ғўзада сифатли навларни яратишнинг тезкор ва самарали технологияси | Мазкур технология асосида хўжалик қимматли белгиларни ДНК маркерлар ёрдамида донор линиялардан навларга олиб ўтиш ётади. Масалан, тола узунлиги белгисини ДНК маркерлар ёрдамида бу кўрсаткичи паст, бироқ бошқа хусусиятлари юқори бўлган навларга ўтказиш мумкин. Бу технология қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ғўзанинг янги навларини қисқа муддат ичида яратиш имконини беради. Технологиянинг асосий босқичлари: 1. Хўжалик қимматли белгиси яхшиланиши талаб этилаётган нав билан донор линияни ўзаро чатиштириш. 2. Янги навда маркер белгини турғунлаштириш. Беккросс чатиштириш усули билан бешинчи олтинчи авлодга қадар чатиштирилади. Чатиштириш давомида белгининг мавжудлиги ДНК маркерлар ёрдамида назорат қилиб борилади. 3. Яратилган навнинг хўжалик белгиларини тавсифлаш. Икки-уч йил давомида дала нав синаш тадқиқотларини ўтказиш ва навни ишлаб чиқаришга тақдим этиш. Ушбу технология ананавий селекцияни бойитиб нав олиш муддатини бир неча баробарга қисқартиради. Технологияни ишлатиш учун Марказда керакли ДНК-маркерлар ва ғўзанинг донор линиялари мавжуд. | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
168 | Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти | Сузувчи қафас тўрларда | Мазкур технология Ўзбекистон сув омборлари ва кўлларидагига нисбатан маҳсулдорлиги бир неча юз баробар ошиқ товар карп балиғини етиштириш имкониятини беради. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Балиқчилик |
169 | АндМИ | Янги турдаги миллий онлайн конференция ташкил этиш тизимини яратиш | Мазкур тизим Ўзбекистон шароитида онлайн шаклдаги ва барча турда (ҳалқаро, республика, вазирлик ва ОТМ миқёсида)ги конференцияларни ташкил этиш (иштирокчиларни рўйҳатга олиш, материалларни қабул қилиш ва уларни тасдиқлаш, нашр этиш, тарқатиш) имкониятини яратиб беради | Барча турдаги таълим муассасалари |
170 | Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти | Макка супурги-Kochia scoparia L.нинг “Малика” нави | Макка супургининг “Малика” нави чўл минтақаларидаги шўрланган майдонларда минераллашган сувлардан фойдаланиб гектаридан 120-150 центнер пичан ва 8-10 центнер уруғ ҳосилини олиш имконини беради | Чўл-чорвачилигига ихтисослашган ширкат,фермер ва дехқон хўжаликлари . |
171 | Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий-тажриба станцияси | Маккажўхори Ўзбекистон 300 МВ дурагайи ва етиштириш технологияси | Маккажўхори Ўзбекистон 300 МВ дурагайи ўртатезпишар бўлиб, бошоқли экинлардан бўшаган анғизли майдонларга экилганда дон ҳосили - 6-8 т/га, кўк масса ҳосилдорлиги – 25-28 т/га. | Ўзбекистон Ресбублика-сининг шимолий вилоятларидан ташкари барча вилоятларнинг бошоқли экинлардан бўшаган анғизли майдонларга экиш учун. |
172 | НамДУ | Мевалардан мураббо тайёрлашда олxўри экстрактидан шакар ўрнида фойдаланиш | Мамлакатимиз ҳудудида етиштириладиган турли хил мевалар таркибида инсон организми учун зарур бўлган биологик фаол моддалар, витаминлар, шакар, бактерицид хусисиятга эга бўлган моддалар учрайди. Олхўри ўсимлиги таркибида шакар кўплиги сабабли, мураббо, жем, повидло тайёрлашда, кондитер маҳсулотлар ишлаб чиқишда шакар ўрнини босувчи, олхўри экстрактидан ажратиб олинадиган маҳсулотдан фойдаланиш мумкин. | Мураббо тайёрловчи корхоналар, хонадонларда |
173 | ҚарДУ | Hibiscus syriacus L. кўкаламзорлаштириш да истиқболли тур | Манзарали ўсимлик-ларни интродукция қилиш, интродукция шароитида уларни кўпайтириш ва турли иқлим шароитларига бардошли манзарали ўсимликлар заҳираларини яратиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Жанубий Ўзбекистонда интродукция қилинган Сирия гибискуси (Hibiscus syriacus L.) Malvaceae оиласининг Hibiscus туркумига мансуб, бўйи 3 (5-6) м га етадиган бута ёки кичикроқ дарахт, ўсимликни қаламчаларидан ва уруғидан кўпайтириш ишлари ишлаб чиқилди Hibiscus syriacus L.нинг бизни шароитимизда қимматли хусусиятларидан, ёзги қурғоқ-чиликда, қишнинг совуғида, қисман шўрланган жойларда ҳам бемалол ўсишидир. Шунингдек, уларнинг узоқ муддат (150 кун) чиройли гуллаши, кўп миқдорда ва сифатли уруғ ҳсил қилиши, уруғидан ва қаламчасидан осон кўпайиши ушбу турни Жанубий Ўзбекистон шароитидаги истиқболини кўрсатади. | Кўкаламзорлаштириш, ободон-лаштириш ва экология ва табиат мухофазаси. |
174 | ҚарДУ | Caesalpiniae gilliesii Wall. - кўкаламзорлаштириш да истиқболли тур | Манзарали ўсимликлар-ни интродукция қилиш, уларни кўпайтириш ва ноқулай иқлим шароит-ларига бардошли манзарали ўсимликлар ўстириш вази-фасини долзарб муаммо сифатида қўймоқда. Шундай юксак манзарали ўсимликлардан бири Caesalpiniae gilliesii Wall. дир. Биз томондан, Қарши шароитида Жиллис цезальпинияси Caesalpiniae gilliesii Wall. интродукция қилинди. Бурчоқдошлар (Fabaceae L.) оиласининг Caesalpiniae туркумига мансуб, бўйи 3 (5-6) м га етадиган бута ёки кичик дарахт. Ўсимликни уруғидан осон кўпайтириш ишлари ишлаб чиқилди. Caesalpiniae gilliesii Wall.–ёзнинг қурғоқчилиги-да, қиш ойларининг совуғида ва шўрланган тупроқларда бемалол ўсади. Узоқ вақт гуллайди. | Кўкаламзорлаштириш, экология ва табиат мухофазаси. |
175 | ҚарДУ | Манзарали дарахтларни патоген микроорганизмлардан ҳимоялашнинг самарали усуллари | Манзаралилиги учун экилаётган дараxтларнинг кўпчилиги ўсиш ва ривoж-ланиши заифлашиб, касал-ликларга чидамлилиги кeскин пасайиб, дараxт-ларнинг қуриб қoлиши ҳoлатлари кузатилмoқда. Муаллифлар томонидан манзарали дарахтларнинг касаллик-ларини тўғри аниқланиб, замонавий кураш чораларини қўллаш асосида, дарахтларни сақлаб қолиш йўллари яратилган. Касаллик белгиларининг намоён бўлиши билан ҳар бир микро-организмларга таъсир қиладиган препаратларни қуллаш технологияси ишлаб чиқилди. Изланишлар натижасида, экологияга зарар етказмай-диган препаратларни тўғри қўллаш, ўсимлик илдизларига керакли озуқа ва микроорганизмлардан ҳимоя қилиш учун илдиз қоришмаларидан фойдала-ниш яхши натижа беришлиги тажрибада исботланди. | Кўкаламзорлаштириш ва обо-донлаштириш корхоналари, экология, табиат мухофазаси, қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжа-ликлари. |
176 | Геномика ва биоинформатика маркази | Равнақ-1 ва Равнақ-2 – янги юқори сифатли ғўза навлари | Маркерларга асосланган селекция технологияси усуллари билан тола узунлиги ва пишиқлигини бошқарувчи генлар донор линиялардан Андижон-35 ҳамда Меҳнат навларига ўтказилди ва беккросс бешинчи авлод дурагайлари ичидан ғўзанинг янги юқори сифатли Равнақ-1 ва Равнақ-2 навлари танлаб олинди. Ишланманинг асосий аҳамиятлари: асосий қимматли хўжалик белгилари бўйича | Равнақ-1 навида – (ўртача) тола узунлиги - 37,3 мм, тола чиқими - 33,9%, битта кўсак оғирлиги – 7,0 г., 1000 дона чигит оғирлиги - 136 г. |
177 | УрДУ | Маҳаллий вермикулит хомашёлари асосида иссиқлик ҳимояловчи материаллар олиш технологияси | Махаллий вермиқулит минерал хом ашёлари асосида иссиқлик химояловчи материаллар олишга бағишланган. | Кимё саноати, Қурилиш материаллари саноати, Автомобилсозликда |
178 | ЎзМУ | Табиий хомашёлар асосида қон тўхтатувчи коллаген плёнкалари | Махаллий хом ашёлар - коллаген ва супрамолекуляр комплекс асосида ишлаб чиқилган қон тўхтатувчи плёнкалар ўзининг қон тўхтатиш хусусияти ва сақланиш шароитлари, таннархи каби бир қанча кўрсаткичлари бўйича хорижий аналогларидан қолишмаслиги аниқланди. | Амалий тиббиёт |
179 | НамДУ | Суғориладиган боғ барпо этиш технологияси | Маълумки, инсониятнинг яшаш тарзи.ҳаёти-момоти сув билан боғлиқ. Ўрта Осиёда йилдан-йилга сув ресурслари танқислигининг ошиб бориши кўпгина геоэкологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ер ва сув ресурслари билан боғлиқ муаммолар кўлами ва хавфи йилдан – йилга кўпайиб бормоқда. Лойиҳада бу муаммоларнинг ўзига хос ечимларини топиш, сувсиз қурғоқчил худудларлар хавфини камайтириш, ноъананавий усуллар асосида экинларнинг парвариши ва хосилдорлигини таъминлаш бўйича ишланмалар тайёрлаш | Қишлоқ хўжалиги |
180 | ҚарДУ | Тупроқ унумдорлигини оширишнинг экологик хавфсиз ва самарали усули | Маълумки, қишлоқ хўжали-гини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдир. Бунда кимёвий препарат-лардан эмас, балки тупроқ-нинг табиий «мелиоратор-лари» бўлган ёмғир чувалчангларидан самарали фойдаланиш ҳам экологик, ҳам иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида тупроқни юмшатадиган, аралаштира-диган, органик қолдиқлар-нинг парчаланишини тез- лаштирадиган ёмғир чувал-чангларидан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни тақозо этади | Қишлоқ хўжа-лиги |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting