684-8841
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳар ярим йиллик фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар
O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси
Telefon raqami: +998 (71) 203-32-23 (113)
Elektron manzili:
Veb sayt: www.mininnovation.uz
16.09.2019 16:15
12.07.2021 17:40
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Вещественный | № | № | 1 | 2 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | 1 | 1313 |
# | № | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the |
---|---|---|
21 | 28 | мис саноатини ривожлантириш мақсадида давлат буюртмаси доирасида илмий лойиҳалар танловига эълон қилинди, унга кўра амалий, илмийтадқиқот лойиҳалар рўйхати шакллантрилди. Мазкур лойиҳаларни "Олмалиқ КМК" АЖ билан ҳамкорликда амалга ошириш ва молиялаштиришга келишиб олинди |
22 | 29 | Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти томонидан Чуст туманида "Тупроқ клиникаси" инновацион мобил лабораториясини ташкил этилди ҳамда вазирлик томонидан 884 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди |
23 | 3 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Фармони қабул қилинди |
24 | 30 | ухоро вилояти Бухоро туманида геоахборот тизими технологиялари ёрдамида тупроқлар деградациясини баҳолаш ва хариталаш учун зарур индикаторлар тизими ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилди |
25 | 31 | Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида танлаб олинган пилот ер майдонларида тупроқларнинг соғломлик даражасини баҳоловчи тупроқ-экологик хариталарини ишлаб чиқиш бўйича чоралари амалга оширилмоқда |
26 | 32 | Фарғона вилояти Фурқат туманидаги шўрланган ерларнинг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган "Шўрланган тупроқ" мобиль иловаси яратилди |
27 | 33 | 2021 йилнинг 12-13 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кесимида “Инновацион ғоялар ва ишланмалар ҳудудий кўргазмаси” ташкил этилди.Тадбирда жами 1,2 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди |
28 | 34 | 021 йил 7-10 июнь кунлари Қўқон университетида миллий офиси томонидан “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафонининг ҳудудий босқичи ташкил этилди |
29 | 35 | 2021 йилнинг 10-11 февраль кунлари вазирлик биносида илмий тадқиқот институтлари ва агрокластерлар иштирокида қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилишга бағишланган ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада 15 та илмий тадқиқот институтлари (ўз маҳсулотлари намуналари билан), 29 та агрокластер хўжаликлари (13 та пахта-тўқимачилик, 11 та мева-сабзавотчилик, 2 та дон-шоличилик, 3 та уруғчилик) фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, кичик бизнес субъектлари вакиллари, жисмоний шахслар иштирок этдилар |
30 | 36 | Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида Ёшлар технопарки фойдаланишга топширилди |
31 | 37 | Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни бозорга олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ташкил этилди |
32 | 38 | Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 497-ф-сон фармойишига асосан Техника университети ҳузурида олий таълим муассасалараро фаолият юритадиган умумий қиймати 114,7 млрд сўмлик Инновацион ўқув-илмий маркази қурилиш ишлари якунланмоқда |
33 | 39 | Андижон вилоятида Андижон машинасозлик институти ҳудудида ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда такомиллаштиришга хизмат қиладиган 6,3 млрд. сўмлик Ёшлар технопарклари барпо этилди. Ушбу технопаркда 2,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория асбоб ускуналари билан жихозланди |
34 | 4 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сонли “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди |
35 | 40 | Самарқанд вилоятида Самарқанд давлат университети ҳузурида умумий қиймати 8,4 млрд. сўмлик, технопарк ташкил этилди ҳамда 4,1 млрд. сўмлик лаборатория асбоб ускуналари ва техникалар харид қилинди |
36 | 41 | Бугунги кунда республикада 137 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан 106 таси маҳаллий ҳамда 31 таси хорижий олий таълим муассасаси ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат таълим муассасалари ҳисобланади, шулардан 105 та муассасада илмий ишлар ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилган |
37 | 42 | Олий таълим муассаса (филиал)лари раҳбарларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лар фаолияти таҳлил қилинади ва рейтинги эълон қилинади |
38 | 43 | 2020/2021 ўқув йили учун барча олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лари фаолияти ўрганилди. Инновацион фаолиятни бошқариш соҳасида тест синовлари ташкил қилинди. Жами 126 та олий таълим муассасалари проректор (директор ўринбосар)ларидан 85 нафари иштирок этди. Суҳбат натижалари таҳлил қилинмоқда |
39 | 44 | Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари 15 фоизга оширилди. Натижада 2020 йил жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1546 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1800 нафарга етказилди |
40 | 45 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 606-сон қарири билан олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги барча жараёнларни Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) орқали амалга оширилиши белгиланган |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting