Kengaytirilgan
 
 
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар
  • Identifikatsiya raqami (kodi) ma'lumotlar to'plami

    684-8841

  • Ma'lumotlar to'plami nomi

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар

  • Ma'lumotlar to'plami tavsifi

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳар ярим йиллик фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар

  • Ma'lumotlar to'plami egasi

    O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi

  • Mas'ul shaxs

    Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

  • Mas'ul shaxs bilan bog'lanish

    Telefon raqami: +998 (71) 203-32-23 (113)
    Elektron manzili:
    Veb sayt: www.mininnovation.uz

  • Ma'lumot formatlari

  • Ma'lumotlar to'plamini birinchi qo'shilgan sanasi

    16.09.2019 16:15

  • Oxirgi o'zgartirilgan sana

    12.07.2021 17:40

  • Statistika


0.0

5

0

4

0

3

0

2

0

1

0

  • Tuzilmaning ko'rinishi

    Tartib raqamiCodeElement turiUstun nomi ruschaUstun nomi o'zbekchaMajburiyUzunligi
    500G1Вещественный12
    500G2Текст (строка больше чем 255 символов)Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the 11313

  • Yuklab olish


#Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the
 
2115Илғор технологиялар марказида GMP (халқаро ишлаб чиқариш амалиёти стандарти) талаблари асосида биотехнологик тажриба-ишлаб чиқариш майдони, Копенгаген университети (Дания) билан ҳамкорликда замонавий фудомикс лабораториясини, “ҳужайра технологиялари” илмий лабораториясини ҳамда биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси ташкил этилди
2255Инвестиция маблағлари доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва инновацион фаолиятга инновацияларни жалб қилиш мақсадида умумий қиймати 172,1 млн. АҚШ долл. тенг 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда
2359Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Аральская артемия» қўшма корхонаси (Муйноқ тумани) ўртасида 2020 йил 8 июнда имзоланган ҳамкорлик Меморандумига асосан табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар) ни инновацион кўпайтириш ва етиштириш олиб борилмоқда. Унда умумий қиймати 2,0 млн. доллар бўлган артемия асосида балиқчилик учун озуқа ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш инновацион инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага 3,3 млн. доллар бевосита инвестиция жалб қилинди
2436Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида Ёшлар технопарки фойдаланишга топширилди
2524Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахасислари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ га ташриф давомида мис саноатини ривожлантириш масалалари бўйича келишиб олинди. Мис ва мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда техноген чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича тегишли Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди
2613Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Микробиология нститутининг хитойлик олимлари ва Zhifei Longcom компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши эмлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Натижада, Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди, у ZF-UzVac-2001 товар белгиси остида рўйхатдан ўтказилди, шартнома асосида Ўзбекистонга 6,5 миллион доза вакцина Хитойдан олиб келинди, ҳозирда аҳолини оммавий эмлаш учун фойдаланилмоқда
2763Иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ўртасида “Металлургия соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини жадаллаштириш, илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илмий-тадқиқот ишланмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида” қўшма қарор имзоланди. Ушбу Меморандум доирасида 2021 йил 24 июнь куни “Ўзметкомбинат” АЖда форсайт тадбири ўтказлди ва тадбирда республикамизнинг 16 та илмий муассаларида 60 дан ортиқ олимлар ва илмий ходимлар иштирок этишди
2826кон-металлургия саноати корхоналарининг илмий-тадқиқот ва амалий инновация ишлари билан ўзвий боғликликда ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, мисни кидириш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида олиб борувчи хорижий компанияларнинг илмийтадқиқот ва амалий ишлари (R&D) сарфланадиган ҳаражатлари ва инвестицияларни қўллаб қувватлаш тажрибаси ўрганилмоқда
2912Коронавирус инфекциясига қарши самарали курашиш ва унинг патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида даволаш технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган умумий қиймати 11,4 млрд сўм бўлган 7 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди. SARS-CoV-2 инфекциясига қарши 6 турдаги маҳаллий вакцина тайёрланиб, ҳайвонларда килиник олди синовлари бошланди. Шунингдек, Коронавирус инфекциясини аниқловчи тест-диагностикумлар яратилди
3027Мис саноати соҳада кадрларни тайёрлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар (Корея, Япония, Белоруссия) иштирокида республикада янги олий ўқув юртини ташкил этиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда
3128мис саноатини ривожлантириш мақсадида давлат буюртмаси доирасида илмий лойиҳалар танловига эълон қилинди, унга кўра амалий, илмийтадқиқот лойиҳалар рўйхати шакллантрилди. Мазкур лойиҳаларни "Олмалиқ КМК" АЖ билан ҳамкорликда амалга ошириш ва молиялаштиришга келишиб олинди
3242Олий таълим муассаса (филиал)лари раҳбарларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лар фаолияти таҳлил қилинади ва рейтинги эълон қилинади
3344Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари 15 фоизга оширилди. Натижада 2020 йил жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1546 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1800 нафарга етказилди
3420Республикамизни позициясини “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси да (Government Artificial Intelligence Readiness Index) юқори поғоналарга кўтариш мақсадида хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда индекс кўрсаткичлари таҳлили услубий қўлланмаси ишлаб чиқилди, вазирлик ва идораларга иш фаолиятида фойдаланиш учун юборилди
3557Самарқанд вилояти Ургут туманида саноат каннабиси етиштириш лойиҳаси доирасида 2021 йил 10 майда “Agromiss Global Urgut” МЧЖ ташкил этилиб, Ургут туман ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги №677-Қ-сон қарорига асосан Ургут туман "Ваткан" агрофирмаси ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер фондидан “Agromiss Global Urgut” МЧЖга "Саноат усулида каннабис етиштириш" учун 450,0 гектар ер майдони ажратилди. Бугунги кунда инвесторлар томонидан лойиҳа бўйича бизнес режа ва ТИА ишлаб чиқилмоқда ва инвесторларнинг саноат каннабисини экиш ишларини бошлаш учун ташрифи уюштирилади ва фаолият йўлга қўйилади
3640Самарқанд вилоятида Самарқанд давлат университети ҳузурида умумий қиймати 8,4 млрд. сўмлик, технопарк ташкил этилди ҳамда 4,1 млрд. сўмлик лаборатория асбоб ускуналари ва техникалар харид қилинди
3717Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимларни қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 25 нафар номзодни хорижга юбориш бўйича танлов эълон қилинди. Ҳозирда танловга тақдим этган номзодлар хужжатлари ўрганиш ўтказилмоқда
3818Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқотлар қўллабқувватлаш учун 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритилган 4 та фундаментал лойиҳалар умумий қиймати 6,4 млрд.сўм миқдорида молиялаштирилди. Шунингдек, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ҳамда жадал жорий этиш бўйича 2020-2021 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 12,1 млрд сўмлик бўлган 5 та лойиҳалар танлови эълон қилинди
3919Сунъий интеллект соҳасида мақсадли квотани ошириш бўйича вазирлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралардан таклифлар олиниб, умумлаштирилиб, сунъий интеллект соҳасида стажёр тадқиқотчилик ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик мақсадли квота олий таълим муассасаларида ажратилиши белгиланди
4056Ташқи беғараз кўмак ва грант маблағлари доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига 2021-2023 йиллар учун жами 29,7 млн. АҚШ долл. миқдорида 21 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу грант лойиҳалар доирасида жорий йилда 1,1 млн. АҚШ долл. жалб қилинган бўлиб, 2021 йил якунига қадар 1,5 млн. АҚШ долл. миқдорида грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилган

Sharh ro'yxati bo'sh

Siz avtorizatsiyadan o'tmagansiz..

Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing

Ishlab chiqilgan: