684-8841
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳар ярим йиллик фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар
O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси
Telefon raqami: +998 (71) 203-32-23 (113)
Elektron manzili:
Veb sayt: www.mininnovation.uz
16.09.2019 16:15
12.07.2021 17:40
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Вещественный | № | № | 1 | 2 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | 1 | 1313 |
# | № | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the |
---|---|---|
41 | 41 | Бугунги кунда республикада 137 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан 106 таси маҳаллий ҳамда 31 таси хорижий олий таълим муассасаси ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат таълим муассасалари ҳисобланади, шулардан 105 та муассасада илмий ишлар ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилган |
42 | 42 | Олий таълим муассаса (филиал)лари раҳбарларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лар фаолияти таҳлил қилинади ва рейтинги эълон қилинади |
43 | 43 | 2020/2021 ўқув йили учун барча олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лари фаолияти ўрганилди. Инновацион фаолиятни бошқариш соҳасида тест синовлари ташкил қилинди. Жами 126 та олий таълим муассасалари проректор (директор ўринбосар)ларидан 85 нафари иштирок этди. Суҳбат натижалари таҳлил қилинмоқда |
44 | 44 | Республика миқёсида барча ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети ҳисобидан қабул квоталари 15 фоизга оширилди. Натижада 2020 йил жами докторантурага қабул қилинганлар сони 1546 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1800 нафарга етказилди |
45 | 45 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 606-сон қарири билан олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги барча жараёнларни Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) орқали амалга оширилиши белгиланган |
46 | 46 | Вазирлик томонидан хорижга стажировкага юбориш бўйича 2021 йилда барча йўналишлар бўйича ўтказилаётган саралаш танловларига жами 321 нафар ёш олимларнинг ҳужжатлари келиб тушган бўлиб ҳозирда 1-босқич саралаш танловлари якунланди |
47 | 47 | Илмий-техник ахборот маркази (Марказ) томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассаларининг 200 нафар тадқиқотчи олимлари учун 9 ойлик, бепул “English for Science” академик инглиз тили ўқув дастури ташкил этилди |
48 | 48 | 2021 йил I-ярим йиллиги давомида TECHNOBUS технологик мобил платформаси орқали ёшларга келажак касблари бўйича дастлабки билимларни бериш мақсадида Республиканинг Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Бўка, Оққўрғон, Паркент, Чиноз, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон туманларига ташриф буюрилди. Натижада 1000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди |
49 | 49 | Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида умумий қиймати 50 млрд сўм «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» танловларига эълон берилди |
50 | 50 | “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли доимий республика танлови ташкил этилди. ZOOM платформаси 10 та худуддан 30 нафар иштирокчи Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқалгани айтиб ўтилди.Танловнинг 3 йўналиши бўйича республика якуний босқичи биттадан ғолиблари ўзлари таклиф этан лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 50 миллион сўм грант пуллари билан тақдирланди |
51 | 51 | Ёшлар академияси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида стартап ва инновацион лойиҳаларига эга бўлган ёшларнинг ташаббусларини қўллабқувватлаш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида «Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари» танловини ташкил этилиб, жами 80 та иштирокчиларнинг лойиҳалари қабул қилинди, шулардан 64 та лойиҳа техник экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди. Техник экспертиза натижаларига кўра 23 та лойиҳа Ёшлар академияси Кенгашига тақдим этилди. Кенгаш томонидан тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, 10 та лойиҳа умумий 467 млн. сўмга рағбатлантирилди |
52 | 52 | Ёшлар академияси томонидан “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар” дастурига мувофиқ “Ҳар бир ёшга бир гектар” 200 нафар ёшлар молиявий рағбатлантирилди ва ер майдони ажратилди |
53 | 53 | Ёшлар академияси "Shinsedae" ёшлар маркази ва "Yaran Consulting" компанияси билан ҳамкорликда “2020 йилги 20 та энг яхши стартап” лойиҳалар танлови ғолиблари учун стартап лойиҳалар акцелерацияси дастурига старт берилди |
54 | 54 | Ёшлар академияси мамлакатимиз ривожланиши учун устувор бўлган соҳалар бўйича, шунингдек сунъий интеллект соҳаси бўйича муаммонинг ечимига қаратилган ”Urban.Tech Uzbekistan” ҳакатон мусобақаси ташкил этилди |
55 | 55 | Инвестиция маблағлари доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва инновацион фаолиятга инновацияларни жалб қилиш мақсадида умумий қиймати 172,1 млн. АҚШ долл. тенг 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда |
56 | 56 | Ташқи беғараз кўмак ва грант маблағлари доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига 2021-2023 йиллар учун жами 29,7 млн. АҚШ долл. миқдорида 21 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу грант лойиҳалар доирасида жорий йилда 1,1 млн. АҚШ долл. жалб қилинган бўлиб, 2021 йил якунига қадар 1,5 млн. АҚШ долл. миқдорида грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилган |
57 | 57 | Самарқанд вилояти Ургут туманида саноат каннабиси етиштириш лойиҳаси доирасида 2021 йил 10 майда “Agromiss Global Urgut” МЧЖ ташкил этилиб, Ургут туман ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги №677-Қ-сон қарорига асосан Ургут туман "Ваткан" агрофирмаси ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер фондидан “Agromiss Global Urgut” МЧЖга "Саноат усулида каннабис етиштириш" учун 450,0 гектар ер майдони ажратилди. Бугунги кунда инвесторлар томонидан лойиҳа бўйича бизнес режа ва ТИА ишлаб чиқилмоқда ва инвесторларнинг саноат каннабисини экиш ишларини бошлаш учун ташрифи уюштирилади ва фаолият йўлга қўйилади |
58 | 58 | Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг Республика энергетика тизимига таъсирини ўрганиш мақсадида АҚШнинг USAID агентлиги грант маблағлари ҳисобидан қуёш ва шамол станциялари учун муқобил ҳудудларни танлаш, станцияларни ишга тушириш учун резервларни белгилаш ва республиканинг умумий энергия тармоғини исътемол миқдорини автомат равишда прогнозлаш ва балансни мувозанатда ушлаш учун 76000 АҚШ долларимиқдоридаги Plexos ва DigSilent Power Factory дастурий таъминотлари олиб келинди |
59 | 59 | Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Аральская артемия» қўшма корхонаси (Муйноқ тумани) ўртасида 2020 йил 8 июнда имзоланган ҳамкорлик Меморандумига асосан табиий ва сунъий сув ҳафзаларида сувли организмлар (планктон, балиқ ва қисқичбақасимонлар) ни инновацион кўпайтириш ва етиштириш олиб борилмоқда. Унда умумий қиймати 2,0 млн. доллар бўлган артемия асосида балиқчилик учун озуқа ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш инновацион инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳага 3,3 млн. доллар бевосита инвестиция жалб қилинди |
60 | 60 | Ҳиндистоннинг “Nath Bio-Genes” компанияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида жорий йилнинг 27 февралида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Унга кўра, “Nath Bio-Genes” компанияси ва “Mirzaev Shavkat Kenjayevich” МЧЖ (Самарқанд вилояти Пахтачи тумани) ўртасида қўшма корхона ташкил этишга келишилди |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting