684-8841
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳар ярим йиллик фаолиятига оид статистик ва таҳлилий маълумотлар
O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi
Инновацион ривожлантириш стратегияси йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси
Telefon raqami: +998 (71) 203-32-23 (113)
Elektron manzili:
Veb sayt: www.mininnovation.uz
16.09.2019 16:15
12.07.2021 17:40
0.0
Tartib raqami | Code | Element turi | Ustun nomi ruscha | Ustun nomi o'zbekcha | Majburiy | Uzunligi |
---|---|---|---|---|---|---|
500 | G1 | Вещественный | № | № | 1 | 2 |
500 | G2 | Текст (строка больше чем 255 символов) | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the | 1 | 1313 |
# | № | Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти тўғрисида маълумот/Информация о деятельности Министерства инновационного развития за 1 полугодие 2021 года/Information on the activities of the Ministry of Innovative Development for the |
---|---|---|
1 | 1 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17-февралда ПҚ-4996-сонли “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди |
2 | 2 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-мартда ПҚ-5032-сонли “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмийтадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди |
3 | 3 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Фармони қабул қилинди |
4 | 4 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сонли “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди |
5 | 5 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сонли қарори “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди |
6 | 6 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10-февралдаги 53-2 сонли (махфий қарори) қарори қабул қилинди |
7 | 7 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 172-сонли қарори қабул қилинди |
8 | 8 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди |
9 | 9 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги “Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги 326-сонли қарори қабул қилинди |
10 | 10 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 222-сонли қарори қабул қилинди |
11 | 11 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги 24-08/1-539-сонли “Наманган вилояти Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди |
12 | 12 | Коронавирус инфекциясига қарши самарали курашиш ва унинг патогенезини чуқур таҳлил қилиш асосида даволаш технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган умумий қиймати 11,4 млрд сўм бўлган 7 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди. SARS-CoV-2 инфекциясига қарши 6 турдаги маҳаллий вакцина тайёрланиб, ҳайвонларда килиник олди синовлари бошланди. Шунингдек, Коронавирус инфекциясини аниқловчи тест-диагностикумлар яратилди |
13 | 13 | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Микробиология нститутининг хитойлик олимлари ва Zhifei Longcom компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши эмлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Натижада, Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди, у ZF-UzVac-2001 товар белгиси остида рўйхатдан ўтказилди, шартнома асосида Ўзбекистонга 6,5 миллион доза вакцина Хитойдан олиб келинди, ҳозирда аҳолини оммавий эмлаш учун фойдаланилмоқда |
14 | 14 | Биотехнология соҳасида илмий тадқиқотларни қўллабқувватлаш мақсадида “Биотехнология ва биология фанлари” бўйича Илмий-техник кенгаш ташкил этилди. Биотехнология соҳасида вазирлик томонидан амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 36-турида “Биотехнология ва биология фанлари” йўналиши бўйича умумий 49.4 млрд сўм миқдорда 20 та тематик мавзу бўйича танловлар эълон қилинди. Танловга натижаларига кўра олимлар томонидан жами 47 та илмий лойиҳа тақдим этилди, шундан 16 та лойиҳа Илмий техник Кенгашга (ИТК) кўриб чиқиш учун киритилган |
15 | 15 | Илғор технологиялар марказида GMP (халқаро ишлаб чиқариш амалиёти стандарти) талаблари асосида биотехнологик тажриба-ишлаб чиқариш майдони, Копенгаген университети (Дания) билан ҳамкорликда замонавий фудомикс лабораториясини, “ҳужайра технологиялари” илмий лабораториясини ҳамда биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси ташкил этилди |
16 | 16 | Вазирлик хузуридаги Илғор технологиялари марказида 03.00.03 - Молекуляр биология, молекуляр генетика, молекуляр биотехнология, 03.00.12 Биотехнология мутахассисликлари йўналишида олий таълимдан кейинги таълим институти PhD ташкил қилинди, 03.00.12 Биотехнология ихтисослиги бўйича 2019-2021 йилларда стажёр-тадқиқотчи, таянч докторантура ва докторантурага жами 25 нафар изланувчи қабул қилинди |
17 | 17 | Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган ёш олимларни қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 25 нафар номзодни хорижга юбориш бўйича танлов эълон қилинди. Ҳозирда танловга тақдим этган номзодлар хужжатлари ўрганиш ўтказилмоқда |
18 | 18 | Сунъий интеллект соҳасида илмий-тадқиқотлар қўллабқувватлаш учун 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритилган 4 та фундаментал лойиҳалар умумий қиймати 6,4 млрд.сўм миқдорида молиялаштирилди. Шунингдек, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ҳамда жадал жорий этиш бўйича 2020-2021 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 12,1 млрд сўмлик бўлган 5 та лойиҳалар танлови эълон қилинди |
19 | 19 | Сунъий интеллект соҳасида мақсадли квотани ошириш бўйича вазирлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралардан таклифлар олиниб, умумлаштирилиб, сунъий интеллект соҳасида стажёр тадқиқотчилик ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик мақсадли квота олий таълим муассасаларида ажратилиши белгиланди |
20 | 20 | Республикамизни позициясини “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси да (Government Artificial Intelligence Readiness Index) юқори поғоналарга кўтариш мақсадида хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда индекс кўрсаткичлари таҳлили услубий қўлланмаси ишлаб чиқилди, вазирлик ва идораларга иш фаолиятида фойдаланиш учун юборилди |
Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiyadan o'tishingiz kerak! Iltimos avtorizatsiyadan o'ting yoki tizimda ro'yxatdan o'ting